1-мавзу: Таълим тарбия жараёнида педаг


Педагогик техника-педагогик маҳоратнинг таркибий қисми сифатида



Download 100,72 Kb.
bet11/12
Sana25.02.2022
Hajmi100,72 Kb.
#263668
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1- мавзу Microsoft Word

1.4. Педагогик техника-педагогик маҳоратнинг таркибий қисми сифатида.




Одамлар билан уларнинг ақлига монанд гаплаш.
Оқиллар наздида гар ўлтириш одобдир,
Маслаҳат ташлаганда сўзга кўрсатгил ҳиммат.
Икки нарса ақлга сиғмайди гар билсанг,
Сўзлаш пайти сукуту кераксиз жойда суҳбат.
Саъдий Шерозий
Ҳозирги замон педагогика фани ўқитувчиси педагогик маҳорат тизимида педагогик техниканинг роли беқиёс деб билади. Чунки, у ўқитувчига ўз гавдасини тута билиш (мимика, пантомимика), ҳис-туйғуларини (эмоциясини) бошқара олиш, иштиёқ, қобилиятлар, нутқ техникасини эгаллаш ва уларни ўқув фаолиятида, ўқишдан ташқари ишлар жараёнида қўллаш йўлларини тушунтиради.
Демак, педагогик техника шундай касбий ва шахсий малакалар йиғиндисидирки, у ўқитувчининг педагогик фаолиятига таъсир кўрсатиш, ташкил қилиш ва бошқариш ишларида асосий йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади.
Хўш! Ўқитувчининг педагогик техникаси қандай малакалардан иборат? У ўқитувчининг ўқув ишларини ташкил қилиш, амалга ошириш ва тарбиявий таъсир кўрсатишида қандай рол ўйнайди?
Илғор ва новатор педагогларнинг иш тажрибаларини кузатиш, мимикаси, овозини идора қила олиш хусусиятлари кузатилади. Бу шундан далолат берадики, бундай ўқитувчилар педагогик техникани яхши эгаллаган, унинг малакаларини ўзларида аниқ шакллантирган ва бу малакаларни турли вазиятларда қўллай олиш қобилиятларига эга бўлганлар.
Педагогик маҳорат назариясини ўрганувчи ва тадбиқ қилувчи олимларнинг фикрларига қараганда, педагогик техника малакалари икки гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ малакалари педагогнинг ўз ҳатти-ҳаракатини идора қилиши билан боғлиқдир.Бунга педагогнинг мимик ва пантомимик ифодалари, ўз ҳиссиёти, кайфиятини бошқариши, актёрлик ва режиссёрлик маҳорати, нутқ маданияти киради.
Педагогик техниканинг иккинчи гуруҳдаги малакаларига айрим талабаларга ва жамоага таъсир кўрсата олиш қобилияти, талаблар қўя олиши, жамоанинг ижодий ишларини ташкил эта олиши, талабаларни тарбиялаш ўқитишдаги касбкорлик малакалари киради.
Энди ўқитувчи педагогик техникаси малакаларининг қисқача тавфсифномаси билан танишиб чиқамиз.
1.Ўқитувчи педагогик техникасининг муҳим малакаларидан бири унинг нутқ техникасидир. (Нутқ темпи, дикцияси, товушининг баланд, ўрта, паст қила олиши ва ҳ.к.)
Ўқув материалларини идрок қилишда ўқитувчининг нутқи муҳим рол ўйнайди. Олимларнинг фикрича 1/2 фоиз ўқув материалини идрок қилиш ва ўзлаштиришда ўқитувчи нутқига ва унинг сўзларини тўғри талаффуз қилишига боғлиқ. Талабалар ўқитувчининг гапини, нутқини ниҳоятда кузатувчанлик билан кузатадилар. Мабодо ўқитувчи сўзларни нотўғри талаффуз этса, талабалар унинг устидан кулиб, масхара қилиб юрадилар, лекин паст оҳангда гапирадиган ўқитувчининг дарси эса, талабалар учун зерикарли бўлади, ниҳоятда баланд гапириш, оддий суҳбат чоғида қичқириб сўзлашиш талабаларни бездиради, чарчатади. Талабаларнинг бундай ўқитувчи таълимидан кўнгиллари совийди. Шунинг учун ўқитувчи саводли гапириши, ўз нутқини чиройли ва тушунарли, таъсирчан қилиб баён қилиши, ўз фикр ва ҳис-туйғуларини сўзда аниқ ифодалаш малакаларига эга бўлиши лозим.
Чиройли, саводли, таъсирчан гапирувчи, ўқитувчиларнинг фикрлари талабалар онгига тез етиб боради, ўқув материалларини ўзлаштириб олишига катта имконият яратади, талабалар бундай ўқитувчилар дарсларини тоқатсизлик билан кутадилар. Дарҳақиқат, дикторлар Қодир Маҳсумов, Мирзоҳид Раҳимов, Ўктам Жобиров, Левитанларнинг халқ қалбидан ўрин олганликлари ҳам бежиз эмас. Шунинг учун, ўқитувчилар ўз нутқлари устида тинмай ишлашлари, сўзларнинг чиройли, маъноли, таъсирчан бўлиши устида машқ қилишлари, овоз диапозонлари, кучи, тембри, ҳаракатчанлиги, дикциясини доимо тарбиялаб боришлари лозим.
Овоз диапозони деганда биз товуш ҳажмини тушунамиз. Унинг чегараси баланд ёки паст гапириш тони билан белгиланади. Диапозоннинг қисқариши товушнинг паст тонлигига олиб келади. Паст оҳангда сўзлашиш идрокни бўшаштиради ва сусайтиради.
Тембр-товушнинг гўзаллиги, чиройлилигидир. Ўқитувчи товуш диапозонини, унинг тембри билан боғлаб ишлатса гаплари чиройли, майин, жозибали чиқиб, тингловчиларни ўзига тортади ва материаллар яхши идрок қилинади.
Ўқитувчининг овоз дикцияси сўзлари аниқ, тўғри, эшитарли ва тушунарли баён қилишида намоён бўлади. Тўғри овоз дикциясига эга бўлган ўқитувчи сўзларни ифодали баён қилади. Ифодали гапиришда тил, лаб, кичик тилча, пастки жағ иштирок этади. Ўқитувчи ифодали гапириши, сўзларни талаффуз қилиши учун юқоридаги органларни доимо машқ қилдириши лозим.
Талаба материалларни аниқ, тўғри, тушунарли, ифодали баён қилишда овоз ритми ҳам муҳим аҳамият кашф этади. Илмий тадқиқот ишлари шундан далолат бермоқдаки, руслар бир минутда 120, инглизлар 120 дан 150 гача, французлар 110 сўзни талаффуз қиларканлар. Ўртача, ҳаммага тушунарли бўлиши учун ўқитувчи 5-6 гуруҳларда 60 сўзни, 10-11 гуруҳларда 75-80 сўзни талаффуз этса талабга мувофиқ бўлади. Ўқитувчи нутқини лўнда, аниқ, пухта, чиройли баён этса у тингловчиларга шунча тушунарли бўлади ва улар қалбида узоқ сақланади.
Шундай қилиб, педагогик техникада нутқ малакалари муҳим аҳамият кашф этар экан, ўқитувчи доимо гапириш темпи, ритми, дикцияси, овоз кучи, диапозони, ҳаракатчанлиги устида машқ қилиши зарур.
2. Педагогнинг мимик ва пантомимик ифодаси.
Ўқитувчининг педагогик техникаси тизимида мимик, пантомимик ифодалар ҳам муҳим ўрин тутади. Педагогнинг мимик ва пантомимик ифодаси, ўқитувчининг имо-ишорасида, маъноли қарашларида, рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассумида намоён бўлади ва улар ўқитувчи-тарбиячининг педагогик таъсир кўрсатишида, талаба машғулотларини самарали ва мазмунли ўтиш учун пухта замин тайёрлаб беради.
МИМИКА - бу ўз фикрлари, кайфияти, ҳолати, ҳиссиётини юз мускулларининг ҳаракати билан баён қилиш санъатидир. Баъзан юзнинг ва нигоҳнинг ифодаси талабаларга катта таъсир кўрсатади.
Мимик ҳаракатлар, ифодалар маълумотларнинг ҳиссий аҳамиятини кучайтириб, уларни чуқур ўзлаштириш имконини беради. Талабалар ўқитувчига қараб унинг кайфиятини, муносабатини «ўқиб» оладилар. Шунинг учун уйдаги баъзи нохушликлар талаба машғулотларига ўз таъсирини кўрсатмаслиги керак. Юз ифодасида, мимик белгиларида фақат дарс машғулотларига ўз таъсирини кўрсатмаслиги керак. Юз ифодасида, мимик белгиларга фақат дарс машғулотларига хос бўлган, талабага тарбия топшириқларини ечишга ёрдам бера оладиган кўринишларни ифодалаши лозим.
Юз ифодаси, нутқ, муносабат характерига мос бўлиши керак. У ишонч, маъқуллаш, таъқиқлаш, норозилик, қувонч, фахрланиш, қизиқувчанлик, бефарқлик, иккиланиш каби хусусиятларни ифодалаши мумкин. Мимик ифоданинг асосий детали сифатида қош, кўз, юз кўриниши иштирок этади. Кўз, қош, юз талабалар жавобидан қониқиш, хурсанд бўлиш, фахрланиш ёки эътироф, норозилик, қониқмаслик, хафа бўлиш ва бошқа белгиларни ифодаласа, ўқитувчилар диққатини бўлмасдан, бошқаларга халақит бермасдан таълим - тарбия ишларини олиб боришга ёрдам беради. Шуни ҳам алоҳида қайд қилиб ўтиш жоизки, мимик ифодалар намойиш қилинаётган пайтда ўқитувчининг нигоҳи талабаларга, ёки айрим талабага қаратилган бўлиши зарур. Доскага, эшикка, деразага, кўргазма қуролларга ёки деворга нигоҳ ташлаб мимик ифодаларни намойиш қилишдан қочиш лозим.
П А Н Т О М И М И К А – бу гавда, қўл, оёқ ҳаракатидир. Ўқитувчи дарсда ўқув маълумотларини баён қилар экан, гавда ҳолати орқали маълумотларнинг образини чиза олса, талабалар бундан завқланадилар, ички ҳис-туйғулари, ташқи ҳиссиётлари билан қўшилиб бутун борлиқ материаллар мазмунини ўзлаштиришга қаратилади. Гавдани рост тутиб юра билиш, фикрларини аниқ ва тўлиқ баён қила туриб қўл, бошни турли ҳаракатларда ифодалаш ўқитувчининг ўз билимига, кучига ишончини билдиради. Шунинг учун ўқитувчи талабалар олдида ўзини тута билиш ҳолатини тарбиялаши лозим. (оёқлари 12-15 см. кенгликда, бир оёқ сал олдинга сурилган ҳолда туриш). Ўқитувчининг ишоралари маъноли, ортиқча ҳаракатлардан холи бўлмоғи даркор. Масалан: кераксиз ҳолларда қўллари билан имо-ишоралар қилиш, бошини уёқ-буёққа ташлаш ва ҳ.к. Бундай холатлар талабаларнинг ғашини келтиради ва фан предмети, ўқитувчига нисбатан ҳурматсизлик ҳис-туйғуларини уйғотади.
Ўқитувчи гуруҳда юрган пайтида фақат олдин ва орқага юриши тавсия қилинади. У ёндан, бу ёнга юриш талабалар фикрини бўлади. Олд томонга юраётганида ўқитувчи муҳим воқеаларни баён қилиши лозим, чунки бунда талабалар ўқитувчини бутун диққатлари билан эшитаётган бўладилар. Орқа томонга қараб юраётганда унча аҳамиятга молик бўлмаган фикрлар айтилса ҳам бўлади. Чунки, бу вақтда талабалар бир оз эркин ҳолатда бўладилар.
Ўқитувчининг ўз хатти-ҳаракатини идора қилиши тизимида ўз ҳиссий (психик) ҳолатини бошқара олиши муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи таъсир кўрсатиш вақтида (дарсда, дарсдан ташқари машғулотлар пайтида, тарбиявий ишлар жараёнида) ўз ҳиссиётини бошқара олиши, жиддий бўлиши, умидбахшлик, ҳайрихоҳлик кайфиятда бўла олиш қобилиятларга эга бўлиши зарур. Бир адиб айтганидек, «Тарбиячи ташкил этишни, юришни, ҳазиллашишни, қувноқ, жаҳлдор бўлишини билиши лозим, у ўзини шундай тутиши керакки, унинг ҳар бир ҳаракати тарбияласин ва ўқитсин». Бундай малакага эга бўлган педагог ўз-ўзини назорат қила олади, кўп йиллик фаолияти давомида соғлом асаб тизимини ўзида тарбиялаб асабийлашишдан, ҳиссий ва ақлий зўриқишлардан ўзини сақлай олади.
Ўз хатти - ҳаракатини, ҳиссий ҳолатини назорат қилишда педагог ўзида қуйидагиларни шакллантириши лозим:
- ҳайрихоҳлик ва оптимизмни тарбиялаш;
- ўз ҳулқини назорат қилиш, (мускул зўриқишини, ҳаракати, нутқ темпи, нафас олишини тартибга солиш);
- фаолиятни дам олдириш, яъни лирик, мусиқавий, юмористик, жисмоний паузаларни яратиш;
- ўз - ўзига салбий таъсир кўрсатишдан (самовнушение) ва ҳ. к.
Ўқитиш самарадорлигини ошириш ва ижобий тарбиявий таъсир кўрсатиш учун ўқитувчи актёрлик ва режиссёрлик малакаларига ҳам эга бўлиши лозим. Хусусан, адабиёт, расм, тарих ўқитувчиларига актёрлик қобилияти бўлиши зарур. Маълум мавзулар, образлар, тарихий қахрамонларни характерлаётганда актёрлик, талабаларда ушбу хусусиятларни тарбиялашда эса режиссёрлик малакалари зарур. Улар айтилганлардан ташқари ўқитувчига ёшлар билан муомала қилишда тарбияланувчи - талабаларнинг ақл - идроккина эмас, балки уларнинг ҳис-туйғуларига ҳам таъсир кўрсатиш, уларга олимга нисбатан ҳиссий - қадриятли муносабатда бўлиш тажрибасини ўзлаштиришга ёрдамлашади.
Шундай қилиб, ўқитувчи юқорида қайд этиб ўтилган педагогик техника кўникмаларини ўзида тарбияласа, у ёшларни ўқитиш, тарбиялаш, уларни шахс сифатида камол топтириш соҳасида муваффақиятга эришади.
Юқорида қайд қилиб ўтилган касбкорлик малакалари ўқитувчининг ўқув ва махсус фанлар бўйича билимлари, педагогик маҳоратни эгаллашга интилиш, ўз касбига қизиқиш ва бурч, ҳамда маъсулиятни ҳис қилиш асосида эгалланади. Ва улар ёшларни ўқитиш, тарбиялаш, ташкил қилиш, тарғибот қилиш, мустақил билим олиш ишларига ёрдам беради.
Олимларнинг таъкидлашича, юқорида қайд қилиб ва таснифлаб ўтилган педагогик техника малакалари якка ҳолда эмас, бутун тарзда қўлланса, кутилган мақсадга эришилади.
Масалан, нутқ техникасини, ҳис - туйғу, мимик, пантомимик малакалари билан қўшиб олганда амалга ошириш бунда сўз, гап оҳанги, қараш, имо-ишора билан, кутилмаган педагогик вазиятда осойишталик билан аниқ фикр юритиш, таҳлил қилиш қобилиятига асосланса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу хусусиятлар педагогнинг индивидуал психик, физиологик фазилатлари асосида таркиб топади. Индивидуал педагогик техника ўқитувчининг ёши, жинси, мижози, феъл - атвори, сиҳат - саломатлиги ва анатомик - физиологик хусусиятига боғлиқдир.
Шундай қилиб, ўқитувчи-тарбиячи ўзида юқоридаги малакаларни тарбияласа, уларнинг мазмунини чуқур ўзлаштирса педагогик техникани эгаллашнинг имкони бўлади ва у ўқитувчини педагогик маҳорат сари етаклайди.
Шу ўринда, шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, ўқитувчи педагогик малакаларни эгаллаб, унинг устаси бўлиши учун педагогик техникани эгаллаш йўлларини билиши керак. Энди эса, педагогик техникани эгаллаш йўлларини кўриб чиқамиз.

Download 100,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish