1-мавзу: Таълим тарбия жараёнида педаг


Педагогик фаолият - ижтимоий, педагогик ҳодиса



Download 100,72 Kb.
bet10/12
Sana25.02.2022
Hajmi100,72 Kb.
#263668
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1- мавзу Microsoft Word

Педагогик фаолият - ижтимоий, педагогик ҳодиса.




Ўрнак кўрсатиш ваъз - насиҳатга
қараганда ҳар доим кучлироқ
таъсир этади.
С. Жонсон
Ўқитувчининг педагогик фаолияти энг аввало унинг учун мутахассислик сифатида шахсий маъно касб этиши билан узвий боғлиқ. Ушбу ҳолат мантиқий иерархик принципни ўзида акс эттиради, таълим шахсни тараққиёт кўрсаткичига (ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчи) боғлиқ бўлиб иккиёқлама таъсир, ҳамкорлик маҳсули самарадорликни белгилайди. Худди шу муносабат билан ўқитувчининг касбий шаклланиши, ривожланиши шахсиятга йўналганликдан ажралган ҳолда ҳукм суриши мумкин эмас. Шунинг учун касбий ривожланиш билан шахсий тараққиёт ўртасидаги чекланганлик муаммосини тадқиқот этиш педагогика фанининг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Педагоглик фаолияти жамиятда муҳим ўринда туради. Зеро, у даврлар занжирини бир-бирига боғлаб, авлодларни ҳаётга иқтисодий, сиёсий, маънавий, ахлоқий-эстетик тайёрлайдиган касб эгасидир. Шунинг учун ҳақли равишда айтиш мумкинки, педагоглик фаолияти энг қадимги фаолият бўлиб, ижтимоий-педагогик ҳодисадир. Ҳатто, инсоният тараққиётининг ибтидоий даврида яшаш, авлодни сақлаб қолиш учун ҳам табиатнинг инжиқликларига, стихияли кучларга қарши кураш олиб бориш жараёнида амалий педагогик фаолият вужудга келган ва у тартибга солинган. Бу “Амалий педагогик фаолият,- деб ёзади рус педагоги И.Ф. Козлов-талабалар тарбиясини мақсадга мувофиқ йўналтириши ва бошқариши учун турли таълим – тарбия муассасалари, катталар олдинги аждодлар, ота-оналар, ўқитувчилар, мактаблар фаолиятининг умумлашишидир” 9
Педагоглик касби жамият учун, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун жуда муҳим вазифани бажарган ва келажак авлодни ҳаётга тайёрлаш учун ворисликни амалга оширган. Бунда педагоглик касби эмас, тарбиячи - муддарис деб ном олган. Тарбия-ижтимоий ҳаётнинг зарур воситаси бўлганлиги сабабли, бу касб билан шуғулланиш, тарбиячилик касбини майдонга келтирган, кекса аждод, келажак авлодга тўплаган турмуш тажрибаларини ўргатган. Фаолият бевосита меҳнат жараёнида амалга оширилган. Педагогик назариянинг маълумотларига кўра ибтидоий жамоа тузумининг уруғчилик босқичида жамият кишилари уч гуруҳга бўлинган: янги туғилган гўдаклар ва меҳнатга кучи етмайдиган талабаларга; иккинчи гуруҳни меҳнат ва ҳаётнинг тўлақонли хўжайинлари яъни меҳнат билан жамоа аъзоларини боқувчиларга ва учинчи гуруҳга жисмоний меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган қариялар ва кексаларга бўлинган. Ёш авлодни тарбиялаш уларга турмуш тажрибаларини ўргатиш, чидамли, чиниққан бўлишни машқ қилдириш ишлари мана шу кексалар зиммасига тушган ва уларни тарбиячи-мударрислар деб атаганлар.
Қулдорлик жамиятида, қул ва қулдорлар пайдо бўлиши муносабати билан инсонлар фаолиятида ақлий меҳнат, жисмоний меҳнат каби меҳнатнинг турлари таркиб топган ва ақлий меҳнат билан руҳонийлар шуғулланган. Уларга муаллим – мударрис сифатида муносабатда бўлишган. Руҳонийлар, зодагонлар, заминдорлар, савдогарлар тўлиқ таъминланганликлари сабабли шахсий ўқитувчиларга эга бўлганлар. Бу ўқитувчилар талабаларни жисмоний ва ақлий меҳнатга ўргатиш билан бирга, уларга ўз-ўзини англаш, теварак-атрофдаги оламни билиб олиш ва унга ўзини тайёрлаш каби вазифани бажарган. Жисмоний меҳнатга асосан қадимги Грециянинг Спарта, Афина, Хоразм, Суғдиёна, Марғиёна каби мамлакатлардаги тарбия таълим муассасаларида тайёрланишган. Чунки, бу мамлакатларнинг асосий муддаоси ўз ер майдонини кенгайтириш, мол-мулкини кўпайтириш, кўпроқ шаҳарларга хўжайин бўлиш керак бўлганлиги учун ҳам ёшлар жисмоний чиниққан, ҳарбий юришларга тайёр бўлиши керак бўлган. Шунинг учун, мамлакатларда пайдо бўлган гимнасия, спорт мактабларида асосан ўғил талабалар ҳарбий ва жисмоний машқлар билан шуғулланишган. Спартада заминдор ва қулдорларнинг болаларини ҳарбий ишга, истилочилик ишларига тайёрлаб, улардан келажакда қуллар ва меҳнаткаш халқ устидан ҳукмронлик қилувчи зодагон - жанобларни тайёрлаганлар. Афина ва Шарқда савдо – сотиқ ишлари муҳим аҳамият касб этганлиги сабабли, “Педагоглар ёшларни гимнастика ҳамда ҳарбий ишларни ўргатиш билан бир қаторда навигация, география, тил ва нотиқлик санъати сирлари билан таништирар эдилар. Грек ўқитувчилари (дидаскалар ва педотриблар) асосан эркин касб эгалари бўлиб, уларни ёллаш орқали ишлатардилар. Ёки улар ўзларининг хусусий таълим муассасаларига эга эдилар”.10
Педагогик муҳитга “Оналар мактаби”, “Буюк дидактика” (Ян Амос Коменский), “Ўқитувчилар учун 33 қоида” (Адольф Дистерверг), “Ўқитувчига таълим йўлида ўқув қўлланма”, “Ўртоқ, ўқитувчи фан танлаш ҳақида” (Бурҳониддин Зардуштий), “Нозик иборалар” (Аз Замахшарий), “Қутадғу билиг” (Юсуф Хос Ҳожиб) каби педагогик асарлар пайдо бўлиши билан ижтимоий-иқтисодий ҳаётда диний ва дунёвий билимларни ўргатувчи ўқитувчилар таълим муассасаларда ишлай бошладилар ва педагогик фаолият юзага келган.
Педагогик фаолият ижтимоий-педагогик ҳодиса сифатида жамият тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди. Бу тўғрида шарқда зардуштийлик таъминотининг манбаи “Авесто”да, Ислом динининг муқаддас китоби “Қуръони Карим”, “Ҳадиси шариф”да Ўрта Осиё уйғониш даври мутафаккирлари Абу Наср ал-Форобий (873-930), Абу Али Ибн Сино (980-1037), Бурхониддин Зарнуджий (XII аср) Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (1184-1292), Алишер Навоий (1441-1501), Ғарбда Қадимги Юнонистон ва Римда.
Демокрит (460-370), Суқрот (469-339), Афлотун (427-347), Арасту (383-322) Марк Фабий Квинтилиан (42-118), Ян Амос Коменский (1592-1670), Адольф Дистегверг (1790-1866) каби буюк файласуф, педагог, мутафаккирлар педагогик фаолият, унинг мазмуни тўғрисида қимматли фикр билдирганлар. Машҳур Рим педагоги Марк Фабий Квинтилиан ўзининг “Нотиқни тарбиялаш тўғрисида” номли педагогик асарида педагоглик фаолияти ва унинг ижтимоий моҳияти тўғрисида қимматли фикрларни билдиради. У педагогик фаолиятнинг моҳияти хусусида тўхталиб, педагог ўзи тарбиялаётган ҳар бир болага эҳтиёткорлик билан ёндашиши, бунинг учун ўзи ўқимишли, билимдон, ижтимоий фанлар асосини мукаммал эгаллаган, маданиятли инсон, “ўз шогирдлари учун ўрнак бўлиши ва уларни синчиклаб ўрганиши лозим. Ҳар бир ўқитувчи ўқитишнинг ҳамма босқичларини ўтиши керак. Юқори типдаги таълим муассасаси ўқитувчиси, аввало, бошланғич мактабда муаллимлик қилиши мақсадга мувофиқ. Муаллим ва тарбиячиларнинг талаффузи яхши бўлиши керак”,11-деб таъкидлайди.
Педагогик фаолият ва унинг ижтимоий аҳамияти тўғрисида Европалик педагоглар билан бирга Шарқ алломалари ҳам қимматли фикр билдирганлар.
Шарқ маданиятининг буюк намоёндаси, ўзбек адабий тилининг асосчиси, давлат арбоби, улуғ донишманд, мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) ёш авлоднинг таълим – тарбияси, уларни комил инсон қилиб тарбиялашнинг афзаллиги тўғрисида ўз асарларида қимматли фикрларни баён қилади. Буюк мутафаккир устоз, ўқитувчи-мураббий, мударрислар мадраса ўқув юртларида фаолият кўрсатувчи педагог – мураббийлар ва уларнинг педагогик фаолияти тўғрисида фикр юритиб “Маҳбуб ул-қулуб”, яъни “Қалблар севгиси” асарида шундай ёзади: “Муддарислар – мансаб ва амалдорликка қизиқмаслиги, ўзи билмайдиган илмдан дарс беришга уринмаслиги, манманлик учун дарс беришга ҳавас кўргазмаслиги, муддаррис-дин илмидан аниқ масалаларни билмоғи керак, кўпчиликка дунёвий билимлардан таълим бермоғи лозим; у ярамасликлардан ҳазар қилмоғи ва нопок одамлардан узоқ юрмоғи; ўзини олим ва билармон деб кўрсатмаслиги; турли-туман аҳлоққа хилоф ишларни “Қилса ҳам бўлади” деб ҳаромни ҳалолга чиқармаслиги; жоиз бўлмаган ишлар билан машғул бўлиб одамларни ёмон отлиққа ўргатмаслиги; қилиш керак бўлган ишларни қилмасликни ҳам одамлар ундан ўрганмаслиги керак”.12
Ҳазрати Навоий педагогик фаолият эгаларининг, аввало, ўз касб соҳасининг ҳақиқий билимдони бўлишини, уларнинг келгусида амалдор бўлиш орзусида илм олмасликлари ҳамда етук инсоний фазилатлар соҳиби бўлишини ва шу билан бирга ўрнак бўлишларини эҳтиром билан баён қилади. Чунки педагог – касбий билим кўникма ва малакалари устида тинмай ғамхўрлик қилишлари билан ўзлари дарс берадиган фанларнинг маҳоратли эгаси бўлишлари, ўзларининг шахсий, инсоний, маънавий ахлоқий фазилатлари билан жамоатчилик, халқ орасида мустаҳкам обрўга эга бўлишига ҳаракат қилишлари лозим деб билади. Зеро, ўқитувчининг ижтимоий –маданий мавқеи, обрўси, унинг педагогик фаолияти маҳсулдорлигига ҳам катта таъсир кўрсатади.
Педагогик фаолият ижтимоий ҳодиса сифатида ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишлари, муносабатлари билан боғлиқ. Педагогик фаолият биринчидан иқтисодий устқурмага боғлиқ. Шунинг учун у касб эгалари жамиятнинг ишлаб чиқариш муносабатлари, кучлари, ижтимоий - маданий ва давлат эҳтиёжларидан хабардор бўлиши, ўз фаолияти жараёнида уларга таяниши лозим. Зеро, у жамият ҳисобидан таъминланиб, унинг ижтимоий буюртмасини бажаради, ёшларнинг жамият бойлигини асраб – авайлашга, кўпайтиришга ва шахсий фазилатларини таркиб топтиришга раҳбарлик қилади.
Педагогик фаолият ижтимоий ҳодиса сифатида жамият идеологияси билан боғлиқ ҳолда ёшларнинг ижтимоий онги устида ғамхўрлик қилади, уларни ҳақиқий инсонпарвар, демократия, миллий истиқлол мафкураси ғояларини ҳимоя қилишга тайёрлаш учун хизмат қилади.
Маълумки, ижтимоий воқеликнинг бир бўлаги сифатида инсон табиатни ўзлаштиради, уни ўз эҳтиёжларига мос равишда ўзгартиради, кўпайтиради ва ривожлантиради ҳамда шу тариқа ўзи ҳам такомиллашиб боради. У ўзининг ижтимоий қимматли сифатларини ривожлантиради ва ижодий кучларини такомиллаштиради.




Download 100,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish