1-Мавзу. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Режа


-Солиқ солишнинг етарлилик тамойили



Download 124 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi124 Kb.
#75178
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Мавзу

-Солиқ солишнинг етарлилик тамойили. Солиқ солишнинг етарлилик тамойилига мувофиқ солиқ солиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминлаши лозим. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, солиқ ставкалари солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланмайди, чунки солиқ тўловчи солиқ тўлар экан, давлат томонидан бепул хизматлардан баҳраманд бўлгани ҳолда айни чоғда ўзининг бази харажатларини қисқартиради. Умуман олганда, етарлилик тамойили солиқ сиёсатини белгилаётганда уни давлатнинг қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий сиёсати билан қатъий равишда уйғунлаштиришни тақозо этади.
-Солиқ солишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш тамойили. Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқаришини ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтириш, яни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим. Солиқ тизими ресурсларнинг самарали тақсимланишига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда хўжаликни мустақил юритиш омилларини чеклаб қўймаслиги лозим. Солиқлар миқдори ҳаддан ташқари катта қилиб белгиланса, ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиб кетади, бу жараён заҳиралар, банклардаги пул маблағларининг баракаси учишига олиб келади.
Солиқ солиш базаси ва унинг ҳажмларини нотўғри белгилаш ходимларнинг малака оширишга, рационализаторлик ва ихтирочилик фаолияти билан шуғулланишга ва бошқа соҳаларга бўлган интилишига салбий таъсир этади. Солиқ солишнинг иқтисодий омилларга таъсири икки хил кўринишда бўлади, яъни қиёсий оқибат ва даромад оқибати шаклида ифодаланади. Қиёсий оқибат меҳнат натижалари, жамғариш, инвестициялаш, янги ғояларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа хил кўринишлари билан шуғулланиш учун нисбатан камроқ даражада рағбатлантиришда намоён бўлади. Айниқса, про­грессив (ошиб борувчи) солиқ солишда бундай оқибатнинг рағбатлантиришга зид таъсири яққол ифодаланади.
Солиқларнинг таъсири инвестициялар таркибида ҳам яққол сезилади. Турли кўринишдаги активлар учун жорий этилган ҳар хил солиқ тартиблари инвестиция имкониятлари ва сармоядорларнинг портфели таркибида сезилиб қолади. Солиқ тизимидаги камчилик ва нуқсонлар иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетишига олиб келиши мумкин, бу ҳол пировард натижада давлат бюджети даромадларининг ўзгаришига ҳам таъсир этмай қолмайди.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish