1-Мавзу. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Режа


Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби



Download 124 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi124 Kb.
#75178
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Мавзу

Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби - солиқ базасидан, солиқ ставкасидан, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда, солиқ имтиёзларидан келиб чиққан ҳолда солиқ даври учун солиқ суммасини ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини белгилайди. Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Айрим ҳолларда бу мажбурият солиқ органига ёки солиқ агентига юклатилиши мумкин. Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқлар ҳамда йиғимларни мустақил равишда тўлайди. Солиқни тўлаш солиқнинг тўлиқ суммаси бўйича ёки жорий тўловлар тартибда амалга оширилади.
Агар солиқ бўйича солиқ даври бир неча ҳисобот даврини ташкил этса, улардан ҳар бирининг натижалари бўйича жорий тўловлар тўланади. Жорий тўловларни тўлаш мажбурияти солиқни тўлаш бўйича мажбуриятга тенглаштирилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни банклар орқали нақд пулсиз шаклда тўлайди.
Солиқлар ва йиғимларни турлари бўйича ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳамда тўлаш муддатлари солиқ кодекси билан белгиланади.
Солиқ имтиёзлари. Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқ имтиёзлари деб айтилади.
Солиқ тўловчига солиқларни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиши солиқ имтиёзлари ҳисобланмайди ва солиқ имтиёзлари ушбу Кодекс билан тақдим этилади.
Солиқ муносабатларининг субъектлари. Солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субъектларидир.
Солиқ агентлари. Зиммасига солиқларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ва бюджет тизимига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари деб айтилади.
Солиқ солиш тамойиллари. Солиқ солиш тамойиллари солиқ муносабатларини амалиётда ташкил этиш, солиқ солиш, уни ундириш амалиётининг мазмунини очиб беради. Солиқ солиш тамойилларини А.Смит ўзининг “Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари” номли китобида (1776 й.) илк бор асослаб берган ва унга кўра:
-Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим.
-Ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур.
-Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак.
-Ҳар бир солиқ шундай тарзда ўрнатилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг хамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига йўл қўйилмасин, деб таъкидлаб ўтилган.
Бугунги кунда солиқ солиш тизимининг қуйидаги тамойиллари мавжуд:

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish