1 мавзу. Социология фан сифатида. Социология структураси



Download 5,22 Mb.
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi5,22 Mb.
#108415
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5316818596440049711

СОЦИОЛОГИЯ СТРУКТУРАСИ


1-ёндашувга кўра социологиянинг структураси:
а) умумсоциологик назарияларни бевосита тадқиқ этишга мулжалланган йўналиш;
б) махсус социологик назариялар асосига қурулавчи тадқиқот йўналиши;
в) бевосита эмпирик социологик тадқиқотлар.
2-ёндашувга кўра социология макро- ва микросоциологияга бўлинади.
Макросоциология – тарихан узоқ давом этадиган жараёнлар,йирик масштабли социал системаларни тадқиқ этади. Микросоциология эса инсонлар хатти-ҳаракатларини, бевосита уларнинг ўзаро муносабатларини ва бу муносабатлардан келиб чиқадиган ҳодиса ва жараёнларни ўрганади.
3-ёндашувга кўра социология структурасида фундаментал ва амалий йўналишларни, назарий ва эмпирик тадқиқотларни, махсус ва тармоқ соҳаларни ажратиб кўрсатиш лозим.

Социологиянинг объекти

  • Социология табиий ва техник фанлар билан кўпгина умумийликка эга. Мазкур ўзаро муносабатларнинг сабаби шундаки, социологик билишнинг объекти жамият ҳисобланади. Бироқ «жамият» тушунчасини социологиянинг предмети сифатида дастлабки аниқлаш учун белгилаш етарли эмас. Жамият барча гуманитар фанлар тадқиқотининг обьекти ҳисобланади. Тадқиқ этувчининг фаолияти йўналтирилган барча нарсалар билиш объекти ҳисобланади. Бунга мувофиқ равишда социология объекти деганда жамиятнинг яхлит социал воқелиги тушунилади, унда объектив ижтимоий ҳодисаларни ажратишимиз мумкин (яъни ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ташкилотлар, ижтимоий жамоалар, ижтимоий жараёнлар, ижтимоий институтлар, ижтимоий субъектлар).

Социологиянинг ПРЕДМЕТИ

  • Социология предметларига шахс, ижтимоий гуруҳлар, жамоа ва бутун жамият фаолияти ва ривожланиши қонун ва қонуниятлари, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий ҳаёти (социал субъектларнинг ижтимоий мавқелар, роллар, ижтимоийлашув муаммолари бўйича ўзаро таъсири) киради. Замонавий социология предмети – узоқ вақт давом этган тарихий ривожланиш натижаси бўлиб, кўплаб олимлар авлодларининг меҳнатлари маҳсулидир, улардан ҳар бири янги билим тамойилларини қўшиб борган, юзага келган вазиятни кўриб чиққан, танқид қилган, баҳс-мунозара олиб борган, янгилик киритган, текширган ва шу йўл билан бугун социология предмети соҳасига киритилганларни барчасини элакдан ўтказган. Социология предметининг бош сабабчиси иккита тушунча ҳисобланади - «статус» ва «рол». Биринчиси жамиятнинг статистик, иккинчиси эса динамик тасвирини очиб беради. Инсоннинг гуруҳдаги ёки жамиятдаги ўрни, ҳолати статус (мавқе) деб аталади. Тўлдирилмаган мавқеларнинг мажмуи бизга жамиятнинг ижтимоий тузилмасини беради. Ижтимоий мавқелар ижтимоий муносабатлар билан, шахсий мавқелар эса шахслараро муносабатлар билан боғлиқ. Социология учун инсонлар қандай шахсий муносабатларга киришишлари эмас, балки улар орасидан қандайдир асосийроқ бўлган қарашлар, яъни социал муносабатлар муҳимдир.

Ёшлар социологияси XX асрнинг 20-йилларида Германияда, АҚШда ва Францияда шаклланди. 1928 йилда К.Мангеймнинг «Авлод муаммоси» асари босилиб чикди. Бу асар ёшларнинг социологик муаммолари илмий асосда ўрганилган дастлабки асарлардан бири эди.
XX асрнинг 60-йилларидан ёшлар муаммоларини тахдил қилишга ва ечишга каратилган асарлар кўплаб чоп этила бошланди. Германияда ёшлар социологияси бўйича Г.Шелъскийнинг «Скептик авлод» (1957), Ф.Тенбрукнинг «Ёшлар ва жамият» (1962); Венадаги социологик институт директори Л.Розенмайрнинг «Эмпирик социал тадқиқот бўйича қўлланма» (1969), Америка социологи Д.Кемпбеллнинг «Социализация бўйича справочник» (1969), Америка социологи С.Эйзенштадтнинг «Авлоддан авлодга» (1966) асарлари ёшлар социологиясининг кенг ривожланишига таъсир кўрсатди.
Социологиянинг бу махсус назарияси жамиятнииг барча ижтимоий соҳаларидаги ёшлар билан боғлиқ муаммоларни урганади. Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароити ва ёшлар муаммоси; халқ хўжалиги, фан ва маданиятнинг ёш мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжи; таълим тизими ва ёшларни мустақил меҳнат фаолиятига тайёрлаш; демографик жараёнлар ва ёшларни иш билан таъминлаш; ёшларнинг маълумот олиши ва касб танлаши муаммоси; ёшларнинг касб танлаши ва социал мобиллик; ёшларни касб танлашида миллий, ҳудудий ва минтакавий хусусиятлар; ёшларнинг маълумот олиш имкониятларини олдиндан прогнозлаш; ёшларда меҳнат малакасини шакллантириш масалалари; шаҳар ва қишлоқ ёшлари ҳаёти; ёшларнинг турмуш даражаси каби масалалар шулар жумласидандир. Ушбу маълумотлар буйича эмпирик ва назарий жиҳатдан социологик тадқиқот олиб бориш, уларнинг статик ва динамик хусусиятларини урганиш муҳим ҳисобланади.

Download 5,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish