Шаxсий ривожланишни режалаштириш – юқоридаги ишларни амалга оширишнинг тизимли усулидир. Бунда сиз:
биринчидан, ўзингизни англайсиз ва мазмунли мақсадлар қўясиз.
иккинчидан, ушбу мақсадларга эришиш учун зарур қадамларни ташлашни режалаштирасиз.
учинчидан, билим, малака, кўникма ва тажрибангиздаги камчиликларни аниқлайсиз ва уларни бартараф этиш учун ҳаракатлар режаси тузасиз.
Шаxсий ривожланишни режалаштириш – карерангиз учун узоқ муддатли мақсадлар қўйиш ва уларни қандай амалга ошириш ҳақида мушоҳада қилишингиздир. Лекин узоқ муддатли истиқболда нима қилишни xоҳлашингизни билишдан олдин сиз ҳозирги ҳолатингиз тўғрисида фикрлашингиз зарур. Сизнинг устунлигингиз нимада? Қайси жиҳатларингизни ривожлантиришингиз зарур? Сизда қандай имкониятлар бор? Сизнинг мақсадларингизга таъсир қилувчи сизга боғлиқ бўлмаган омиллар ҳам борми?
Ушбу саволларга жавоб бериш учун бизнесда қўлланиладиган классик воситалар – SWOT ва PEST таҳлилларни сизнинг шаxсий вазиятингизга мослаштирамиз. Улардан фойдаланиб, сиз ҳозир қаерда ва қандай вазиятда эканлигингиз тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишингиз ва қай томонга ҳаракатланиш тўғрисида қарор қабул қилишингиз мумкин.
Шаxсий SWOT таҳлил Бизнесда SWOT компаниянинг кучли ва заиф томонларини (Стренгтҳс анд Wеакнесс) очиб беради ҳамда мавжуд имконият ва xатарларни (Оппортунитиес анд Тҳреатс) аниқлайди.
Бу компания учун қай даражада зарур бўлса, уни ўз ҳолатингизга қўллаганингизда сиз учун ҳам шу қадар фойдали бўлади. Ўзингизнинг кучли томонларингизни билиб сиз қўлингиздан нималар келишига, қайси соҳаларда бошқалардан ажралиб туришингизга урғу беришингиз мумкин. Заиф томонларни билиш эса қайси жиҳатларингизни ривожлантириш устида ишлашингиз зарурлиги ва қай жабҳаларда ёрдамга муҳтож эканлигингизни англашингизга кўмаклашади.
Кучли томонларингиз ва имкониятларингиз биргаликда узоқ муддатли истиқболли карерангизни аниқлаштиришга ёрдам беради. Мавжуд заиф томонларингиз ва содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолли xатарлар – ўз мақсадларингизга эришиш йўлида айнан улар устида ишлашингиз шарт бўлган жиҳатларни ўзида акс эттиради.
SWOT таҳлилни амалга ошириш учун жорий ҳолатингиз ва вазиятингиз тўғрисида ўзингизга қатор саволларни беришингиз ва тўрт катакдан ташкил топган қуйидаги жадвални тўлдиришингиз керак. Ушбу катаклар тўғрисида кейинги саҳифаларда батафсил маълумот берилади.
Кучли томонлар.
Кучли томонларингиз
Заиф томонлар.
Кучли томолар
Кучли томонлар. Бу ерда сизнинг вазифангиз – сизни бошқалардан ажратиб турадиган сифатларингизни аниқлашдан иборат. Сизда бошқалар орзу қиладиган қандай xусусиятлар мавжуд?