1-мавзу: Шахслараро муносабатларда компетентлик ва маҳоратнинг роли. Мавзунинг асосий масалалар


Жавобларни тўғри ёзиш ҳамда кўчирмачилик – плагиатдан сақланиш талаблари



Download 97,1 Kb.
bet33/34
Sana23.02.2022
Hajmi97,1 Kb.
#155134
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
huquqiy ko'nikmalar

Жавобларни тўғри ёзиш ҳамда кўчирмачилик – плагиатдан сақланиш талаблари

Таомилга кўра, ҳам оралиқ, ҳам якуний назоратнинг мантиқий саволлари ва казусига жавоблар ёзма тарзда тайёрланади. Жавоблар учинчи шахс тилидан баён этилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, уларда “менимча”, “мен ўйлайманки”, “мен томонимдан эслатилган” сингари иборалар қўлланмаслиги лозим.


Талаба, аввало, ўзи ёзмоқчи бўлган мустақил жавоб ишининг умумий тузилиши хусусида тасаввур – режага эга бўлиши унинг қоғозга тартибли тушишига гаров бўлади. Энг муҳими – жавоблар шаклан ва мазмунан мантиқий изчиллик касб этмоғи керак. Бунга эса саволда акс этган мунозарали ҳолатлар кетма-кетлигини аниқ белгилаш, уларнинг бирин-кетин изчилликда таҳлил этилиши ва хулоса томон борилиши билангина эришиб бўлади.


Шундай қилиб, мантиқий ҳамда казус саволлари нафақат талабанинг билим даражасини, балки унинг аналитик қобилиятини, мантиқий фикрлаш ва қарор қабул қилиш кўникмаларини ҳам аниқлашга имкон беради.


Афсуски, эски тузум таълим тизимида унинг самарадорлигига жиддий путур етказувчи, ўқувчи ва талабаларни, ҳатто олимликка даъвогар кишиларни тайёрга айёрлик, боқимандалик, қўполроқ қилиб айтганда, текинхўрликка ўргатадиган ғоят салбий қусур анчагина авж олган эди. Унинг номи кўчирмачилик – плагиатдир. Умумтаълим мактабларидаги синфдан синфга ўтиш имтиҳонлари, институт ва университетлардаги қабул жараёнлари, олий ўқув юртларида жорий қилинган синов (зачёт) ва имтиҳонлар, айрим номзодлик ва ҳатто докторлик ишларида ҳам учрайдиган бу иллат, афсуски, ҳамон ўзининг яшовчанлигини намоён этмоқда. Ривожланган мамлакатларда шундоқ ҳам жуда кам учрайдиган мазкур ҳолатга қарши илмий, педагогик жамоатчиликнинг жиддий кураши сезиларли натижаларга олиб келган. Айниқса, бугунги ахборот коммуникация технологиялари ривожланган бир даврда плагиатга қарши кучли дастурлар (антиплагиат) яратилган бўлиб, улар ёрдамида кўчирмачиликнинг энг кичик кўринишлари ҳам фош этилмоқда, унга йўл қўйган талаба ва ўқувчилар, илмий ходимлар тегишли тарзда жиддий жазоланмоқда.


Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўчирмачиликнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш, ўқувчи ва талабалар, бўлғуси олимларни фақат ва фақат мустақил, эркин ва ижодий фикрлашга ўргатиш масалалари ҳам ўрин олган. Жумладан, ҳуқуқшунослик соҳаси учун тайёрланаётган кадрлар бу ҳолга шунчаки камчилик, кўз юмиб кетиш мумкин бўлган қусур сифатида эмас, балки мамлакат ва миллат тақдирига жиддий хавф сифатида қарашлари шартдир. Зеро, илм олиш, касб эгаллаш масаласи асло бир-икки шахс муаммоси бўлмай, бу соҳалардаги адолатнинг бузилиши, қонунга хилоф ҳаракатлар, охир-пировардида, мамлакат тараққиётига жиддий, ҳатто ўнглаб бўлмас зарарлар етказиши мумкин.


Агар биз ҳали ҳамон кўп масалаларда илғор давлатлардан ортда қолаётган, иқтисодиёт ва ижтимоий турмушнинг аксарият соҳаларига илғор техника ва технологияларни хориждан сотиб олишга мажбур бўлаётган эканмиз, билайликки, бу ҳолнинг сабаблари ичида олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабаларнинг курсдан курсга ўтиши вақти ташкил этилган имтиҳонларда айнан кўчирмачиликка – плагиатга оммавий йўл қўйилганидек ачинарли омиллар ҳам бор. Шуни аниқ билайликки, кўчирмачилик – плагиатдек хавфли иллат бор жойда мустақил илмий, ижодий изланиш, тинимсиз тафаккурга берилиш, янгилик ва кашфиётлар яратиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бундай муҳитда тафаккур аниқ қотади, фикр сўнади, мамлакат ҳам, миллат ҳам тараққийдан тўхтайди.


Шундай экан, ҳурматли талаба, бу иллатдан ҳозирдан – ўқишнинг дастлабки босқичлариданоқ йироқ бўлиш Сизга ҳар жиҳатдан фойда келтиради, эртанги ўсишингиз, карьерангизнинг равон бўлишига кафолат бўлади. Бунинг учун эса ҳар бир фан асосларини тўла ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотларнинг фақат пассив тингловчиси ва томошабини эмас, балки фаол иштирокчиси, керак бўлса, ўз фикрлари билан бойитувчисига ҳам айланиш, ҳуқуқшунослик соҳасида пайдо бўлаётган энг муҳим, кардинал ўзгариш ва янгиликлардан мунтазам хабардор бўлиш, ўзингизнинг шахсингизни ўзингиз тарбиялашингиз, ҳаёт ҳамда меҳнат фаолиятингизни ҳалол ташкил этишингиз талаб этилади. Зеро, мамлакатимизга мустақил фикрлайдиган, янги ва илғор ғоялар билан яшайдиган, бу ғоя ва фикрларини қатъий ҳимоя қила биладиган кадрлар, жумладан, малакали ҳуқуқшунослар авлоди сув билан ҳаводек зарур.




Ёзма жавобни шакллантириш қоидалари. Мантиқий изчиллик, умумийдан хусусийга қараб ёритиш, кириш, асосий қисм ва хулосани шакллантириш, фикрни асослантириш, муҳокама, шахсий фикрни баён қилиш

Ҳам мантиқий саволлар, ҳам казус саволлари жавоби ўртага қўйилган муаммо ечими хусусида ўқувчида (бу ўринда – текширувчида) яхлит тасаввур уйғотиши, ортиқча саволларга ўрин қолдирмаслиги талаб этилади. Бу натижага эса тайёрланаётган жавоб матнининг ҳам мазмунан, ҳам шаклан мантиқий изчиллик, кетма-кетликда баён этилиши орқалигина эришиб бўлади.


Хўш, мантиқий изчилликка-чи, унга қандай эришилади?


Ҳуқуқшунослик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, масалан, у ёхуд бу казус саволида бирор конкрет ҳолат билан боғлиқ муаммо баён этилиб, талаба олдига уни ҳуқуқий таҳлил этиш ва ечимини топиш вазифаси қўйилади. Бу вазиятда, талаба мазкур ҳолат, ўз моҳиятига кўра, аввало, қандай баҳоланиши – квалификация қилиниши борасида ўйлайди. Яъни, казусда баён этилган воқеалар жиноят биланми, маъмурий ҳуқуқбузарлик биланми – қай бирига тааллуқли эканини умумий тарзда белгилаб олади. Шундан сўнг воқелик баҳоланадиган юридик нормалар – кодексларнинг тегишли моддаларига, уларнинг қисмларига тушиб борилади. (Ҳодиса моҳиятига қараб унинг ечимида мазкур моддаларнинг бир нечаси қўлланиши белгиланиши ҳам мумкин). Демак, жавоб ёзувчининг фикрлаши тафаккур қонунларининг бир кўриниши – умумийдан хусусийга қараб бориш – дедукция тартибида бўлади.

Талабанинг мантиқий саволлар ва казусларга жавоб тариқасида тақдим этадиган мустақил, ижодий ёзма иши қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: кириш, асосий қисм ва хулоса.


Мустақил ишнинг кириш қисмида мантиқий савол ёки казуснинг асос моҳияти, яъни муҳокама этиладиган мавзу, муаммонинг муҳим жиҳатлари ва асл моҳияти аниқлаб олинади. Кириш қисмда ўртага қўйилган саволнинг мазкур масаладаги давлат сиёсати билан боғлиқ жиҳатларига (агар улар бор бўлса, албатта) қисқача тўхталиб ўтиш ўринли бўлади, зеро, бу билан саволнинг долзарблик даражаси белгиланади. Бунда соҳага оид ҳар қандай саволнинг жавобида келтириш мумкин бўлган, “ҳаммамизга маълумки” деб бошланадиган умумий гаплардан, тавсифу таърифлардан, юзаки, ҳавойи талқинлардан сақланиш лозим.


Дейлик, топшириқ Сиз ҳозир ўқиётган модулнинг “Ҳуқуқий фаолият ва тарғиботда қўлланиладиган таъсирчан презентация” мавзусидаги слайдларни тўғри шакллантириш масаласига оид бўлса, гапни “ҳуқуқий фаолият” ҳамда “тарғибот” тушунчаларига узундан-узоқ таърифу тавсиф бериш, ҳуқуқий фаолиятнинг барча йўналишларини санаб чиқишдан бошлашнинг ҳеч кераги йўқ. Бундан ташқари, оддий ва ҳамма биладиган гаплар билан жавоб ҳажмини кўпайтиришга уриниш, ҳуқуқий, илмий ёхуд амалий қимматга эга бўлмаган юзаки мулоҳазаларга жой ажратиш ҳам маъқул иш эмас.


Жавоб ишининг асосий қисмида талаба мантиқий савол ва казусда баён этилган, ҳал қилиниши талаб қилинаётган барча муаммоли вазиятларни аниқлаштириш ҳамда қонунчилик нормалари ва махсус адабиётлар таҳлили асосида мазкур муаммо ечимига тегишли манбалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгилаш орқали ўзининг шахсий, мустақил, асосланган жавобини ифода қилади. Бунда у иложи борича келтирилган асослар хусусида ўз фикрини билдириши, агар қўлидан келса, улар ҳақида янги ғоя ва таклифларини илгари суриши ҳам мумкин.


Айниқса, юқори курслардаги талабалар у ёхуд бу савол жавобини ҳар томонлама асослаш, муҳокамага қўйилган ҳолатнинг турли аспектларини ёритиш учун миллий ва хорижий олимлар, амалиётчилар қарашларига мурожаат қилишлари имтиҳон баҳосининг юқори бўлишига ўз таъсирини кўрсатади, албатта. Бу ҳаракат уларнинг назарий қарашлари акс этган адабиётлардан (иложи борича оригинали – аслиятидан!) парчалар келтириш ёхуд манбаларга ишора қилиш тарзида амалга оширилади. Бунда “WIKIPEDIA” сингари норасмий сайтлар материалларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки бундай сайтларда жойлаштирилган материалларнинг асосли, ҳужжатли эканига аниқ кафолат йўқ.


Жавоб ишининг асосий қисмида муаммоли, мунозарали вазиятлар борасида ҳуқуқий позицияни ифодаловчи фикрлар, нуқтаи назар ва хулосалар баёнида “биринчидан..., иккинчидан...”, “шунга қарамасдан...”, “айни вақтда...”, “бошқа томондан қараганда...”, “ҳолбуки...”, “модомики, шундай экан...” сингари сўз ва ибораларни ўрни ўрнида қўллаш ишнинг ўқишлилигини, мустақил ёзилганига ишончни ошириши аниқ.


Ишнинг хулоса қисмида муаллиф –талаба ўз мустақил тадқиқоти давомида ҳуқуқий позицияда туриб муаммоли вазият юзасидан чиқарган натижаларини, келган хулосаларини лўнда ва аниқ баён қилади, фикрларини умумий хулосалайди. Магистр талабалар эса бу қисмда муаммога жавоб излаш жараёнида ўзида пайдо бўлган янги қараш ва таклифларни ҳам илгари суриши айни муддаодир.


Юқори балларга даъво қилувчи барча ёзма жавоблар юридик нуқтаи назаридан саводли, пишиқ-пухта баён этилиши, чиқарилган хулосалар асосли ҳамда ишончли характерда бўлиши талаб этилади.


Шундай қилиб, ёзма ишларни шакллантиришдаги асосий талаблар – масалага ҳам илмий, ҳам ижодий ёндашув, саволда баён этилган ва жавобга жалб этилган қўшимча маълумотларни уқув билан саралаш ва умумлаштириш, шахсий фикр ва позицияни мустақил, асосли ва мантиқли тарзда баён этиш ҳисобланади.





Download 97,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish