3-даража. Архив маълумотлари. Бунга сизга фақат баъзи ҳолатларда керак бўлиши мумкин бўлган, аммо ҳали ҳам сақланиши керак бўлган маълумотлар киради. Уйда ёки идорада - бу алоҳида ажратилган жавонлар ёки жавонлар бўлиши мумкин, электрон шаклда маълумотлар сақланадиган файллар камроқ жой эгаллаши учун уларни архивлаши мумкин, шунингдек уларни булутли хизматларга юборишингиз мумкин.
Агар маълумот эскирган бўлса, аҳамияциз бўлса ва сизнинг ишингиз учун албатта керак бўлмаса, сиз уни сақлашингиз шарт эмас: уни ташланг ёки ўчириб ташланг.
Шунингдек, ҳар бир даражадаги маълумотларни тўғри таснифлаш зарур, шунда керакли маълумотларни ҳар доим тез ва осон топиш мумкин. Яъни, маълумотни сақлаш, маълумотларни тартибга солиш, уларни папкаларга тарқатиш тузилиши ҳақида ўйлаш керак. турли даражадаги уялаш. Масалан, сизда "2015" жилдингиз бўлиши мумкин, унда "январ", "феврал", "март" ва бошқалар, уларнинг ҳар бирида "кирувчи ҳужжатлар", "чиқувчи ҳужжатлар", "ҳисобот", "Шартномалар" ва бошқалар.
Ахборотни сақлашнинг олтин қоидаси мавжуд: асл нусхасини ва 2 нусхасини сақлашингиз керак - шунинг учун маълумотлар ёъқолиши эҳтимоли нолга яқин бўлади.
Босқич 5. Олинган маълумотларга асосланиб қарор қабул қилиш.
Ахборот билан ишлаш биринчи босқичда қўйилган мақсадларга асосланиб, қарор қабул қилишга тўғри келади. Якуний қарорнинг аниқлиги ва тўғрилиги, ҳам стратегик, ҳам операцион, сиз маълумотни қидириш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ҳаттоки сақлашни қанчалик малакали амалга оширганингизга боғлиқ.
Хўш, бугун сиз ахборот билан ишлашни ва сиз мунтазам равишда ўтиб боришингиз керак бўлган маълумотлар билан ишлашнинг асосий босқичларини билиб олдингиз.
9-Мавзу. ТАЪСИРЧАН ПРЕЗЕНТАЦИЯ ТАЙЁРЛАШНИНГ УСЛУБЛАРИЮ
1. Презентацияларнинг турлари ва шакллари.
2. Презентацияга тайёрланиш ва уни яратиш босқичлари.
3. Слайдларни тайёрлаш талаблари. Слайдлар дизайни.
4. Ҳуқуқшуноснинг ўзини ўзи тақдим этиши.
1. Презентацияларнинг турлари ва шакллари
Ер юзида аҳоли сони ошиб боргани сари, турли-туман ахборотлар ҳам кўпайиб бораверади. Кундан кунга кўпайиб бораётган ахборот оқимида инсоннинг идрок қилиши, табиийки, мураккаблашади. Инсоннинг ахборотни қабул қилиш ва идрок этиш имконияти билан ахборот салмоғи ўртасида жиддий зиддият вужудга келади.
Кўпайиб бораётган ахборотни қабул қилишни осонлаштириш учун уни тўғри тизимлаштириб тақдим этишни ўрганиш зарур.Тўғри тайёрланган презентация яхши тақдимот гаровидир.
Презентациядан турли мақсадларда фойдаланилади. Шунга кўра презентацияларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
· Маърузаларни тўлдирадиган презентациялар.
· Ўқув мақсадларида фойдаланиладиган презентациялар.
· Савдо-сотиқ ва маркетингда фойдаланиладиган презентациялар.
Кўргазмали ахборотни тақдим этиш шаклига кўра презентацияларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: оддий, анимацияли ва мультимедиали. Биринчиси оддий слайдлар тўплами бўлиб, текст, расм, графикадан иборат бўлади. Тайёрлаш кўп вақт олмагани ва алоҳида кўникмаларни талаб қилмагани учун бундай тақдимотлардан кўп фойдаланилади. Презентацияни мустақил тайёрлаш учун PowerPoint компьютер программасини ўрганиш етарли. Анимацияли презентацияларда қўшимча элемент – анимациядан фойдаланилади. Унча қийин бўлмаган эффектлардан фойдаланиш тақдимотни қизиқарли ва ёрқин чиқишига таъсир кўрсатади. Анимацион эффектлар кўп ҳолларда махсус программаларга жойлаштирилганлиги туфайли презентацияда улардан фойдаланиш қийин иш эмас. Мультимедиали презентацияни тайёрлаш эса бирмунча мураккаб бўлиб, унда графика, видео, анимация, овоз, текстдан иборат бўлган интерфаол элементлардан фойдаланилади.
Презентация шакллари турлича бўлиши мумкин: аудиторияда маъруза учун, кўргазма залларида стенд шаклида, магазинда, телевидение ёки радиода ва ҳакозо.
Тақдимотлар қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
· спикер томонидан ёрдамчи воситалардан фойдаланмаган ҳолатда;
· спикерсиз техник воситалар ёрдамида (масалан, видео намойиши);
· спикер томонидан ёрдамчи воситалардан фойдаланган ҳолатда.
Презентация услублари. Ҳар бир спикернинг ўз услуби бўлади. Айрим презентациялар, масалан маърузалар, эътиборни жалб қилишга қаратилган. Катта аудиториялар учун мўлжалланган маърузаларда чиройли сўзлар кўп, деталлар эса кам бўлади. Бундай презентацияларни катта заллар учун мўлжалланган презентациялар деб аташади.
Кам сонли тингловчилар, масалан, мижозлар учун мўлжалланган презентациялар эса ўзгача услубда тайёрланади. Уларда деталлар: графика, статистик маълумотлар қўпроқ бўлиши керак. Бундай презентацияларнинг мақсади ишонтириш ва таълим беришдир.
Айрим презентацияларда катта бир ғоя битта слайдда намойиш қилинади ва у узоқ вақт муҳокама қилинади. Ҳар бир слайд катта ҳажмдаги маълумотларни ўз ичига олади. Бошқа бир спикер маърузанинг айрим жиҳатларинигина слайдга жойлаштиради. Битта ғоя бир нечта слайдларга бўлиб жойлаштирилади.
Таъсирчан презентация, бу биринчи навбатда - қизиқарли, тўғри тузилган ва чиройли тақдим этилган контент. Бундай презентацияда тингловчи фақат бир мақсадда – слайдларни расмга олиш учунгина телефонини қўлига олади.
Яхши тайёрланган презентация одамларни фикрини ўзгартиришга ёрдам беради.
2. Презентацияга тайёрланиш ва уни яратиш босқичлари
Аудиторияни ўрганиш.
Мақсадни аниқлаш.
Материал танлаш ва ажратиш, уларни тизимли тақсимлаш.
Презентация сценарийсини тузиш.
Аудиторияни ўрганиш.Презентацияга тайёрланишни биринчи навбатда аудиторияни ўрганишдан бошлаш керак. Тингловчилар қандай одамлар эканини билиш жуда муҳим. Жинси, ёши, касби, билим даражаси, ҳоҳишлари, қўрқув ва хавотирлари, интилишлари. Турли инсонларни ҳам қандайдир белгига кўра бирлаштириш мумкин. Тингловчиларни қанчалик яхши тушунсангиз, фикрларингизни уларни онги ва қалбига шунчалик чуқур сингдира оласиз.
Мақсадни аниқлаш. Ўзингизга ҳаққоний ва самимий жавоб беринг – тингловчиларнгиз нимани тушунишлари, қабул қилишлари ва нима қилишларини ҳоҳлайсиз? Сизнинг маҳсулотингизни сотиб олишлари керакми? Сизни ишга қабул қилишлари керакми? Билим олишлари керакми? Мақсадни аниқлаш презентация тайёрлашда тўғри йўналишни танлашга ёрдам беради.
Материалларни ажратиш ва тизимлаштириш. Кўп сонли материаллар орасидан мақсадингизга эришишга ёрдам берадиган маълумотларни танланг. Бунинг учун ўзингизга шундай савол беринг:
менга ажратилган вақтда
мақсадга эришиш учун
аудиторияга
айнан нимани гапиришим керак.
Презентацияга қизиқарли ном танлаш. Тақдимотга қизиқарли ном танлаш жуда муҳим, ҳатто китоб сотиб олаётган инсон ҳам биринчи навбатда унинг номланишига эътибор қаратади. Одамлар презентацияни айнан номланишига қараб танлашади.
1. Сонлардан фойдаланинг. “Тақдимот қилиш тўғрисида 5 маслаҳат”.
2. Савол қўйинг.“Тақдимотга қандай тайёрланиш керак?”.
3. Қўшиқ, фильм, бадиий асарларнинг номлари, улардаги машҳур ибораларни ишлатинг.“Суюнчи! Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш эълон қилинди”.
4. “Ҳаммаси ...... ҳақида”, “......., нима у?” каби усуллардан фойдаланинг.“Ҳаммаси “оммавий маданият ҳақида”, “Демократия экспорти” нима у?”.
Дунёдаги энг яхши 15 та презентациянинг 8 тасининг номланишида савол қўйилган: “....қандай ишлайди?”, ......учун нима зарур?”, “Нима қилиш керак?” ва ҳакозо. Презентациянинг сирли номланиши ҳам тингловчиларда қизиқиш уйғотади.
Визуаллаштириш фойдали жиҳатлари
· нутқнинг мураккаб мазмунини тушунишни енгиллаштириш;
· айтилган фикрнинг энг муҳим жиҳатларига урғу бериш;
· тушунтиришни осонлаштириш;
· айрим фикрларни тингловчиларнинг хотирасига муҳрлаш;
· элементлар ўртасидаги алоқаларни кўрсатиш.
1. Биринчи слайдданоқ тингловчи бу презентациядан нима олишини тушуниши керак. Тингловчини ҳайрон қолдиришни кераги йўқ, тўғридан-тўғри кейинга жараёнда уни нима кутаётганини кўрсатиб берган маъқул.
2. Қизиқиш уйғотиш. Тингловчини қизиқтириш учун мотивация уйғотиш лозим. Тақдимотнинг фойдали томонини тушунтириш ёки интрига уйғотиш керак
3. Тезис.Тақдимотнинг асосий мақсади, одамларга ўргатиш керак бўлган жиҳатлар ёритилади.
4. Антитезис. Танганинг иккинчи томонини ҳам кўрсатиш лозим. Бу тингловчиларда ишонч уйғотади ва амалда учрайдиган муаммолардан огоҳлантиради.
5. Хулоса. Ёмон презентациялар “Эътиборингиз учун раҳмат!” сўзлари билан тугайди. Тақдимот якунида хулоса ёки қисқача резюме бериш керак. Спикернинг тақдимотидан кейин тингловчи ҳозир нима қила олишини тушуниши керак.
3. Слайдларни тайёрлаш талаблари. Слайдлар дизайни
Тақдимотда барча элементлар уйғун, яъни бир ҳил типда бўлиши керак. Бундай слайдлар мавзуни тушунишни енгиллаштиради, тингловчиларни чарчатмайди.
Матнли, расмли, диаграммали слайдлар – ҳар бир турдаги слайдлар учун бир нечтадан шаблон яратиб олиш керак. Кейин слайдларни нусхасини кўчириш, фақатгина матн ва тасвирларни ўзгартириш керак. Бир хил типда тайёрланганслайдлар чиройли кўринади.
Ёдда тутинг! Тақдимот матнларингизни қўядиган жой эмас – аудиторияга тескари қараб слайдларни ўқиб бера олмайсиз, бунга умид ҳам қилманг. Бундан ташқари, тингловчилар сиз гапирганингиздан кўра тезроқ ўқишади – бу исботланган.
Шунинг учун слайдларингиз тингловчилар баҳра оладиган даражада чиройли, ёрқин ва тушунарли бўлсин
Матн. Баъзи спикерлар ўзларининг нутқларини тўлалигича слайдларга жойлаштиришади ва мавзуни содда, тушунарли қилиб ўз сўзлари билан гапириш ўрнига слайдлардаги матнни ўқиб беришади. Тингловчиларга эса бу умуман ёқмайди, улар зерикиб қолишади. Спикер ва аудитория ўртасида ҳеч қандай ҳиссий алоқа ўрнатилмайди.
Бундай бўлмаслиги учун слайдга иложи борича кам матн қўйиш керак. Эсда тутинг, слайдларни тайёрлашдан мақсад спикерга матнни эслатиш эмас, сизни аудиторияга гапираётган гапларингизни маъносини кучайтириш. Битта слайд – битта ғоя. Бундай слайдни ўқиш ҳам, эслаб қолиш ҳам осон. Омма олдидаги нутқда бундай слайд аудиторияни эътиборини жалб қилади.
Маълумот қисмларга бўлинади. Бунда рўйхатдан фойдаланилади.
Информация чиройли кўриниши ва эсда қолиши учун матнни схемага айлантириш керак.
Слайдда матн қанча бўлиши керак? 3 сонияда кўз қанча матн ўқий олса, шунча. Акс ҳолда,тингловчилар спикерни эшитиш ўрнига слайдларни ўқий бошлашади. Агар маълумот рўйхат шаклида бериладиган бўлса, рўйхат 7 қатордан ошмаслиги керак.
Слайдларни тайёрлаш. Тайёр шаблонлардан фойдаланманг.Тайёр шаблонлар жуда зерикарли, улар аллақачон ҳаммани жонига теккан. Бугунги кунда стандарт шаблонлардан фойдаланиб тайёрланган презентация билан аудиторияни қизиқтириш қийин. Яхшиси ўзингиз дизайн яратинг. Бунинг учун дизайнерлик кўникмаларига эга бўлиш шарт эмас. Интернетда кўплаб дастур ва сервислар мавжуд.
Презентация муваффақиятининг 3 омили
1. Ранглар. Тақдимотда 1-3 асосий ранг бўлиши керак: фон, матн, пиктограммалар учун. Рангларни эҳтиёж бўлмаса ўзгартириш керак эмас. Ҳатто болалар мавзусида тайёрланадиган презентацияни ҳам камалакка айлантиришга ҳожат йўқ. Рангларнинг кўп бўлиши ўқиш ҳамда слайдлар маъносини тушунишга ҳалақит беради. Фондаги асосий рангни ҳисобга олган ҳолда битта слайд учун 2-3 хил ранг етарли. Бутун презентацияда эса 5 хил рангдан ошмаслиги керак. Рангларни мустақил танлашга қийналсангиз ранг танлашга ёрдам берадиган сайтлардан фойдаланинг.
Жуда кўпчилик оқ фонда тайёрланган презентацияни жуда зерикарли ва профессионал эмас деб ҳисоблашади. Рангни ўзгартириса “сеҳр-жоду” юз беради деб ҳисоблашади. Лекин бу хато фикр.
Ҳаворанг фонда оқ шрифтдаги ёзув компьютер экранида чиройли кўриниши мумкин. Лекин бу презентацияни экранда кўрсатишга тўғри келганда эса матнни ўқиш қийин бўлади. Шунинг учун контраст ранглардан фойдаланилган маъқул, яъни,оч рангли фонга тўқ рангли шрифт, тўқ рангли фон танланганда оч рангли шрифтдан фойдаланиш керак. Энг яхши контраст бу: қора ва оқ ранглар.
2. Шрифт. Презентация тайёрлаш учун бир хил шрифт етарли. Презентациялар бўйича мутахассис – Дейв Паради ўз сайтида тадқиқот ўтказган. У одамларга: Сизларга презентацияда нима ёқмайди? деб савол берган. Берилган жавоблар асосида эса спикерлар билиши керак бўлган иккита муҳим қоида шакллантирилди.
69% респондентлар спикернинг слайдда жойлаштирилган матнларни такрорлашларини ёқтирмасликларини айтишган. Спикер ахборотни ўз сўзлари билан тушунтириб бериши керак. Акс ҳолда, аудитория презентация вақтида шунчаки ухлаб қолади.
48% респондентлар презентацияда жуда майда шрифтда ёзилганини умуман ёқтиришмас экан. Слайдга жуда қизиқарли маълумотлар жойлаштиришингиз мумкин, лекин текстни ўқишни иложи бўлмаса, бундан ҳеч қандай наф йўқ.
Презентацияда қиррасиз шрифтлардан фойдаланиш керак: Arial Narrow, Arial Rounded MT Bold, Open Sans, Roboto, PT Sans.Бу шрифтларни ўқиш жуда қулай.
Ёдда тутинг!
Барча слайдлар учун бир хил шрифтдан фойдаланинг;
Шрифт охирги қатордагилар ҳам ўқий оладиган даражада йирик бўлсин;
Матннинг энг муҳим жойларини бошқа ранг билан ажратиб кўрсатинг;
Жуда йирик шрифтлар билан ёзиб слайдни тўлдирманг.
Яхши мутахассис ҳар доим янги тенденцияларни кузатиб боради ва ривожланади. Ёмони – ҳеч қандай янгиликни қабул қилишни истамайди ва ўзини аллақачон тўлиқ шаклланган мутахассис деб ҳисоблайди
3. Тасвир. Одатда бирон фикр моҳиятини битта сўз ёки расм билан изоҳлашнинг иложи бўлсада, кўпчилик слайдни кўп сонли объектлар билан безашга ҳаракат қилишади. Сифатсиз расмлар, ҳатто слайдларда ақлли фикрлар ёзилган бўлса-да, презентация ҳақида нохуш таассурот уйғотади. Кўпроқ вақт сарфлаб бўлса-да, ёқимли таассурот уйғотадиган расмларни қидириб топган маъқул.
Слайдга расм қўйишда нималарга эътибор бериш керак?
· Меъёрга амал қилинг. Расмлар тингловчиларнинг эътиборини чалғитмаслиги керак.
· Расмлардан тақдимот вақтини чўзиш учун фойдаланманг!
· Оддий расм ва символлардан фойдаланинг. Тингловчи бир неча сонияда тушунадиган бўлсин.
· Сифатига эътибор қаратинг. Ранглар ва чизиклар аниқ ҳамда тиниқ бўлсин.
4. Ҳуқуқшуноснинг ўзини ўзи тақдим этиши
· Жилмайинг ва ўзингизни таништиринг.
· Вакансия учун муҳим бўлган компетенция ва амалий кўникмаларингизни санаб ўтинг.
· Нима учун бу компанияда ишламоқчи бўлганингиз сабабини айтинг.
· Зарур бўлса оилангиз ҳақида қисқача маълумот беринг.
· Хобби ва қизиқишларингизни айтиб ўтинг.
· Ижобий шахсий сифатларингизни санаб беринг.
· Бошқалардан устунлик томонингиз нимада эканлигини айтинг.
· Тингловчиларингизга миннатдорчилик билдиринг.
Адабиётлар:
1. Алексей Каптерев.«Мастерство презентации. Как создавать презентации, которые могут изменить мир».– Москва: Издательство “Манн, Иванов и Фербер”. 2012.
2. Клаудиа Нёльке. Проведение презентаций. – Москва: Омега-Л. 2007.
3. Кармин Галло . «iПрезентация. Уроки убеждения от лидера Apple Стива Джобса».– Москва:Издательство “Манн, Иванов и Фербер”. 2012.
4. Робин Уильямс . «Дизайн для недизайнеров». Санкт-Петербург–Москва. 2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |