Муомала воситаси функсияси. Муомала воситаси функсиясида пул ёрдамида товар ўзининг пул қийматига айирбош қилинади. Бу функсияни бажариш учун нақд пул бўлиши лозим. Бу функсия ёрдамида товарларни бирбирига айирбошлашбартер усулига чек қўйилади. Тарихий тараққиёт кўрсатадики, жамият ривожланишининг илк босқичларида бартер меҳнат маҳсулини айирбош қилишнинг ягона йўли бўлган. Бартернинг ноқулайлиги шундан иборат бўлганки, А товар эгаси, Б товарни сотиб олиш учун, нафақат Б товар ишлаб чиқарувчини, балки Б товар эгасига зарур бўлган товарни ҳам топа олиши керак эди. Бу жуда қийин жараён бўлиб, юзлаб товарларни муомалага жалб қилган ҳолда кўзлаган мақсадга эришиш мумкин бўлган. Олтиннинг пул сифатида ишлатила бошлаши натижасида бартер усули товар айирбошлашнинг усули сифатида ўз аҳамиятини йўқотди. Лекин шуни таъкидлаш керакки, бартер усули ҳозирги кунда ҳам баъзи ҳолларда жаҳон амалиётида қўлланилиб келмоқда.
Товар дефитсити, инфлятсия суръатларининг ошиб кетиши, мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг йўқлиги шароитида бартер бўйича товарлар ҳаракатини амалга ошириш томонлар учун қулай ҳисобланади.
Пулнинг муомала воситаси функсиясида товар қўлдан қўлга ўтади ва муомаладан четлашади, яъни истеъмолчи эгалигига ўтади. Пул ва товарнинг ҳаракати (ТПТ) қисқа вақт ичида тугалланади.
Қийматнинг доимо бир шаклдан иккинчи шаклга (товарпул ва пултовар) ўтиб туриши пулнинг муомала воситаси функсиясининг асосини ташкил қилади.
Шунинг учун ҳам, бу функсияни бажаришда нақд пул бўлиши, у барқарор, сифати юқори бўлиши керак.
Ўзбекистонда муомала воситаси функсиясини Марказий банк томонидан чиқарилган қоғоз пуллар ва металл тангалар бажаради. Муомалага чиқариладиган нақд пуллар миқдори савдосотиқ ҳажмига, иш ҳақи тўлашнинг вақтига, аҳолининг банкдан қарзга маблағлар олиш имкониятига ва бошқа омилларга боғлиқ. Савдосотиқ ҳажмининг кўплиги ва иш ҳақининг тезтез тўлаб турилиши муомалага кўп пул чиқариш зарурлигидан, аҳолининг банкдан кўпроқ кредит олиш имкониятига эга эканлиги камроқ муомала воситаси керак эканлигидан далолат беради. Шуни айтиш керакки, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, натурал хўжалик, кичик корхона, фермер хўжаликларининг кўпайиши муомала воситасига бўлган талабни камайтиради.
Пулнинг муомала воситаси сифатида ишлатилиши муомала харажатларининг бартер харажатларига нисбатан анча паст бўлишини таъминлайди. Пулнинг муомала воситаси функсияси унинг бошқа функсияларидан ўзининг маълум хусусиятлари билан ажралиб туради. Муомала воситаси функсиясининг хусусиятлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
– бу функсияни реал, нақд пуллар бажаради;
– товар ва пул бирбирига қарамақарши, бир траекторияда ҳаракат қилади;
– товар ва пул ҳаракати бир вақтда юзага келади;
– товар сотувчи ва товар сотиб олувчи ўртасидаги муносабат тугалланади ва томонлар товарга ёки пулга эга бўладилар;
– пул муомала воситаси бўлиши учун, авваламбор қиймат ўлчови бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |