1 мавзу: психология фанининг предмети, ривожланиш тарихи ва тармоқлари


ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ



Download 81,02 Kb.
bet2/14
Sana02.03.2022
Hajmi81,02 Kb.
#477257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1 мавзу Психология тарихи, ривожланиши, тармоклари

ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ

Инсонда жисмоний танадан ташқари ундан фарқланувчи яна нимадир борлиги ҳақидаги тасаввурлар қадимданоқ мавжуд бўлган. Энг қадимги даврлардаёқ инсон туш кўриш ҳодисаси орқали айрим одамларнинг ноёб қобилиятлари (масалан, овдаги муваффақиятлар) ўлим ва бошқа ҳодисаларнинг сабабларини тушунтиришга интилган. Аммо дастлабки қарашлар мифологик характерда эди. Улар фикрлаш орқали эмас, кўр-кўрона ишонч воситасида эгалланарди. Руҳ ҳақидаги қарашлар кўпинча нафас билан боғланарди, руҳни эса учар маҳлуқ сифатида тасаввур этардилар.


Психология ҳақидаги фикрлар қадим замонлардан бери мавжуддир. Илк даврларда психологик хусусиятларни жоннинг иши деб тушунтирилган. Жоннинг ўзи эса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган. Бундай тасаввурлар «анимизм» деб аталади.
Анимизм сўзи – анима «жон» деган маънони англатади. Жон ўз моҳиятига кўра оловсимон учқундан иборат эканлиги Гераклит томонидан, ёки оловсимон атомдан иборатлиги Демокрит томонидан таъкидланган.
Платоннинг «идеялар туғма бўлади» деган ғоялари психологик фикр тараққиётига жуда катта ҳисса қўшди. Платон таълимотига кўра «идеялар» моҳияти абадий ва ўзгармас, уларнинг табиий оламдан ташқарида олий олам мавжуд бўлиб, уларни одам кўзи билан кўра олмайди.
Платон психологияда «дуализм» оқимининг асосчиси ҳисобланади. Дуализм сўзи икки ёқламалик ёки икки мустақил фикр деган маънони англатади. Дуализм таълимоти моҳияти моддий ва руҳий олам тана ва психиканинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, азалдан қарама-қарши нарсалар деб тушунтиради.
Платоннинг дуализм шогирди Арасту (Аристотель эрамиздан олдинги IV аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф этилди. Аристотелнинг «Жон ҳақида» асари ўша даврдаёқ психология махсус фан сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради. Ана шу туфайли психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган ва ҳозирги кунда психология фани ўз мазмунини батамом ўзгартирган.
Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонли тананинг ажралмаслигини исботлаб берди. Унга кўра, жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятимиз давомида озиқланиши, ҳис этиши ва ҳаракатга келиши, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда намоён бўлиши мумкин. Биринчи қобилиятлар ўсимлик учун, иккинчиси ва учинчиси ҳайвонларга, тўртинчиси эса инсонлар учун хосдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар руҳи ва ақл идрок одам руҳи таълимоти билан Арасту олий қобилиятлар ва уларнинг негизида пайдо бўлишини билдирадиган ривожланиш тамойилини жорий этди. Арасту организмнинг табиатдан олган қобилиятларини фақат ўзининг хусусий фаоллиги орқали руёбга чиқаришга асосланган ҳолда характернинг фаолиятда шаклланиши тўғрисидаги назарияни илгари сурди.
Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги асрларда психологик ғояларни ривожланишида таянч нуқта бўлиб ҳисобланади.
Мазкур даврларда Шарқда ҳам илк психологик қарашлар юзага келди. Шарқда психологик қарашларнинг пайдо бўлишида буюк Шарқ мутафаккирларининг роли катта бўлган. Улар орасида Ал-Хоразмий, Ал-Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек кабилар ўзларининг инсон психикаси ва ёш авлодни тарбиялашга доир бой фикрлар ва қарашларини мерос сифатида қолдирганлар. Улар орасида айниқса Абу Али ибн Синонинг мантиқ, метафизика, табиий фанлар, айниқса, тиббиёт ҳақидаги фикрлари ўша давр илмий тараққиётига катта ҳисса қўшди. У махсус психологик муаммолар билан шуғулланган олимлардан биридир. Унинг руҳ, асаб тизими ҳақидаги қарашлари катта аҳамиятга эга. Айниқса, Абу Али ибн Синонинг темперамент хусусиятларига қараб ёндашиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари минг йилдан сўнг ҳам замонавий психологияда ўз қимматини йўқотмаган. Абу Али ибн Сино дунёда биринчи бўлиб психотерапевтик усулларни қўллаб кўрган олимлардан биридир.
Аста-секин руҳ ҳақидаги тушунча ҳаётнинг барча кўринишларига эмас, фақат ҳозир биз психика деб аталган даражага нисбатан қўллана бошланди. Психика категориясининг негизида идрок ва тафаккурдан ташқари онг тушунчаси юзага келди, бунинг натижасида ихтиёрий ҳаракатлар ва уларни назорат қилиш имконияти туғилди. Масалан, Гален (эрамиздан олдинги II аср) физиология ва тиббиёт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик асослари тўғрисидаги тасаввурларини янада бойитди. Унинг илгари сурган ғоялари «онг» тушунчаси талқинига муайян даражада яқинлашади.



Download 81,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish