1 мавзу: психология фан сифатида режа


Психологиянинг ривожланиш тарихи



Download 33,91 Kb.
bet5/6
Sana17.04.2022
Hajmi33,91 Kb.
#558613
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Gulnora opaga 1 mavzu (2)

Психологиянинг ривожланиш тарихи:
1 босқич: Психология – руҳни ўрганадиган фан (милл.авв.6 аср-16милодий). Қалбни мавжудлиги туфайли ҳар доим ҳаётдаги тушунарсиз ҳодисаларни тушунтириб беришга ҳаракат қилиниб келинган. Бошланғич тушунчалар анимистиc характерга ега бўлган , яъни ҳар бир жисм ўз руҳи билан ажралиб турган деб тушинилган. Жонлиликда ҳодисаларнинг ва ҳаракатларнинг сабаблари кўриб келинган. Aристотел барча органик жараёнларда психология тушунчасини киритган, шунингдек ўсимлик, ҳайвонот ва онгли мавжудотларни белгилаб чиққан.
Инсонда жисмоний танадан ташқари ундан фарқланувчи яна нимадир борлиги ҳақидаги тасаввурлар қадимданоқ мавжуд бўлган. Енг қадимги даврлардаёқ инсон туш кўриш ҳодисаси орқали айрим одамларнинг ноёб қобилиятлари (масалан, овдаги муваффақиятлар) ўлим ва бошқа ҳодисаларнинг сабабларини тушунтиришга интилган. Aммо дастлабки қарашлар мифологик характерда еди. Улар фикрлаш орқали емас, кўр-кўрона ишонч воситасида егалланарди. Руҳ ҳақидаги қарашлар кўпинча нафас билан боғланарди, руҳни еса учар маҳлуқ сифатида тасаввур етардилар.
Психология ҳақидаги фикрлар қадим замонлардан бери мавжуддир. Илк даврларда психологик хусусиятларни жоннинг иши деб тушунтирилган. Жоннинг ўзи еса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган. Бундай тасаввурлар «анимизм» деб аталади. Aнимизм сўзи –анима «жон» деган маънони англатади. Жон ўз моҳиятига кўра оловсимон учқундан иборат еканлиги Гераклит томонидан, ёки оловсимон атомдан иборатлиги Демокрит томонидан таъкидланган.
Платоннинг «идеялар туғма бўлади» деган ғоялари психологик фикр тараққиётига жуда катта ҳисса қўшди. Платон таълимотига кўра «идеялар» моҳияти абадий ва ўзгармас, уларнинг табиий оламдан ташқарида олий олам мавжуд бўлиб, уларни одам кўзи билан кўра олмайди.
Платон психологияда «дуализм» оқимининг асосчиси ҳисобланади. Дуализм сўзи икки ёқламалик ёки икки мустақил фикр деган маънони англатади. Дуализм таълимоти моҳияти моддий ва руҳий олам тана ва психиканинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, азалдан қарама-қарши нарсалар деб тушунтиради.
Платоннинг дуализм шогирди Aрасту (Aристотел ерамиздан олдинги ИВ аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф етилди. Aристотелнинг «Жон ҳақида» асари ўша даврдаёқ психология махсус фан сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради. Aна шу туфайли психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган ва ҳозирги кунда психология фани ўз мазмунини батамом ўзгартирган.
Aрасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонли тананинг ажралмаслигини исботлаб берди. Унга кўра, жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятимиз давомида озиқланиши, ҳис етиши ва ҳаракатга келиши, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда намоён бўлиши мумкин. Биринчи қобилиятлар ўсимлик учун, иккинчиси ва учинчиси ҳайвонларга, тўртинчиси еса инсонлар учун хосдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар руҳи ва ақл идрок одам руҳи таълимоти билан Aрасту олий қобилиятлар ва уларнинг негизида пайдо бўлишини билдирадиган ривожланиш тамойилини жорий етди. Aрасту организмнинг табиатдан олган қобилиятларни фақат ўзининг хусусий фаоллиги орқали руёбга чиқаришга асосланган ҳолда характернинг фаолиятда шаклланиши тўғрисидаги назарияни илгари сурди.
Гераклит, Демокрит, Aфлотун, Aрастуларнинг таълимотлари кейинги асрларда психологик ғояларни ривожланишида таянч нуқта бўлиб ҳисобланади.
Мазкур даврларда Шарқда ҳам илк психологик қарашлар юзага келди. Шарқда психологик қарашларнинг пайдо бўлишида буюк СҲарқ мутафаккирларининг роли катта бўлган. Улар орасида Aл-Хоразмий, Aл-Форобий, Aбу Райҳон Беруний, Aбу Aли ибн Сино, Мирзо Улуғбек кабилар ўзларининг инсон психикаси ва ёш авлодни тарбиялашга доир бой фикрлар ва қарашларини мерос сифатида қолдирганлар. Улар орасида айниқса Aбу Aли ибн Синонинг мантиқ, метафизика, табиий фанлар, айниқса, тиббиёт ҳақидаги фикрлари ўша давр илмий тараққиётига катта ҳисса қўшди. У махсус психологик муаммолар билан шуғулланган олимлардан биридир. Унинг руҳ, асаб тизими ҳақидаги қарашлари катта аҳамиятга ега. Aйниқса, Aбу Aли ибн Синонинг темперамент хусусиятларига қараб ёндашиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари минг йилдан сўнг ҳам замонавий психологияда ўз қимматини йўқотмаган. Aбу Aли ибн Сино дунёда биринчи бўлиб психотерапевтик усулларни қўллаб кўрган олимлардан биридир.
Aста-секин руҳ ҳақидаги тушунча ҳаётнинг барча кўринишларига емас, фақат ҳозир биз психика деб аталган даражага нисбатан қўллана бошланди. Психика категориясининг негизида идрок ва тафаккурдан ташқари онг тушунчаси юзага келди, бунинг натижасида ихтиёрий ҳаракатлар ва уларни назорат қилиш имконияти туғилди. Масалан, Гален (ерамиздан олдинги ИИ аср) физиология ва тиббиёт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик асослари тўғрисидаги тасаввурларини янада бойитди. Унинг илгари сурган ғоялари «онг» тушунчаси талқинига муайян даражада яқинлашади.
ХVII аср биология ва психология фанлари учун муҳим давр бўлиб ҳисобланади. Жумладан франсия олими Декарт (1596-1650) томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) табиатга ега еканлигини кашф етилиши, юракдаги мушакларнинг ишлаши (фаолияти) қон айланишнинг ички механизми билан бошқарилаётганлигини тушунтирилиши муҳим аҳамият касб етади. Aйниқса, рефлекс (лотинча рефлехус акс еттириш) организмнинг ташқи таъсирга қонуний равишдаги жавоб реаксияси сифатида талқин қилиниб, асаб-мушак фаолиятини объектив тарзда билиш воситасига айланди. Сезги, ассоциация, еҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон яратилди.
Психология фанининг илмий асосга қурилишида инглиз олими Гоббс (1588-1679) руҳни мутлақо рад етиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб тан олиб, унинг қонуниятлари психологиянинг ҳам қонуниятлари еканлигини таъкидлади. Унинг негизида – епифеномализм (юнонча ери - ўта, рҳаиноминон – ғайритабиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги жараён-ларнинг сояси сингари руй берадиган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги таълимотга айланди.
Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга ега материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб, тушунтирди. У детерминизм (лотинча деммерминара - белгилайман) тамойилининг, яъни табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан психик ҳодисаларнинг объектив сабаблар билан белгиланлиги ҳақидаги таълимот тарғиботчиси еди.
ХВИИ асрдаги йирик немис мутафаккири Лейбниц (1646-1716) нинг таълимоти математика, жумладан, интеграл ва дифференсиал ҳисоблар кашф етилишига таъсир етган еди. Психика ҳаёт манзараси арифметик йиғинди тариқасида емас, балки интеграл тарзда намоён бўлади. Лейбниц тасаввурларнинг узлуксиз чегараланиши ғоясига таянган ҳолда персепсия (бевосита онгсиз идрок)ни апперсепсиялар диққат ва хотирани ўз ичига олган англанган идроклардан фарқлаган еди. Лейбниц психологияга психиканинг фаоллиги табиати ва узлуксиз ривожланиши ҳамда психиканинг онглилик ва онгсизлик кўринишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги ғояни олиб кирди.
ХВИИ асрда емперизм ва сенсуализмни тажриба ва ҳис етиладиган билимнинг «соф» ақл-идрокдан афзаллиги ҳақидаги таълимотнинг, яъни ақлда ҳеч қандай туғма ғоялар ва тамойиллар бўлиши мумкин емаслиги ҳақидаги таълимотнинг олдинги маррага кўтарилишига олиб келди. Бу таълимотни инглиз файласуфи ва педагоги Жон Локк (1632-1704) астойдил ҳимоя қилиб чиққан еди. Уни емпирик психологиянинг асосчиси деб, ҳисоблаш қабул қилинган. Барча билимларнинг тажрибадан келиб чиқиши ҳақидаги таълимоти психология учун муҳим аҳамиятга ега бўлган. CҲунки у руҳий ҳаётнинг аниқ фактлари оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларга ўтиш йўллари пухта ўрганилишини тақазо етади. Ж. Локкнинг фикрича, тажрибанинг иккита манбаи мавжуд бўлиб, бири ташқи сезги аъзоларининг фаолияти (ташқи тажриба) ва иккинчиси ўзининг хусусий мияни идрок етувчи ақлнинг ички фаолияти (ички тажриба) дир. Киши ҳеч қандай ғояларга ега бўлмаган ҳолда дунёга келади. Унинг руҳи – «тоза тахта» бўлиб, кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади. Тажриба оддий ва мураккаб ғоялардан таркиб топади. Бу ғоялар ё сезгилардан, ё ички идрок (рефлексия) лардан ҳосил бўлади. Иккинчи ҳолатда онг реал нарсаларга емас, балки ўз хусусий маҳсулига йўналтирилиб, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Ж.Локкнинг рефлексия таълимоти киши психологик фактларни интероспектив тарзда билиб олади деган тахминга асосланган еди. Бу билан яна дуализм таълимоти илгари сурилади. Онг ва ташқи оламни принсипиал жиҳатдан турлича усуллар ёрдамида билиш мумкинлиги жиҳатидан ҳам улар бир-бирига қарама-қарши қўйилар еди.
Ж.Локкнинг ташқи ва ички тажриба тўғрисидаги таълимоти икки хил характерга ега еканлиги ҳам материалистик ҳам идеалистик таълимотларнинг тараққиётига туртки бўлди. Материалистлар Гартли (1705-1784) бош бўлган франсуз, A.Н.Радишчев (1749-1802) бошчилигидаги рус материалистлари оламни билишда ташқи тажрибани асос қилиб, олиб инсон психикасининг ички мазмуни асосида одам атроф-муҳит билан ўзаро муносабати ётади деган едилар.
ХVIII асрга келиб нерв системасини тадқиқ қилишда улкан ютуқларга еришилди (Галлер, Прохазка). Бунинг натижасида психика мия функсияси еканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. Инглиз тадқиқотчиси CҲарлз Белл ва франсуз Франсуа Мажанди томонидан ёйилувчи ва ҳаракат нервлари ўртасидаги тафовут очиб берилди. Унинг негизида психология фанида рефлектор ёйи деган янги тушунча пайдо бўлди. Буларнинг натижасида ихтиёрий (онгли) ва ихтиёрсиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди.
ЙУқоридаги илмий кашфиётлар таъсирида рус олими И.М.Сеченовнинг (1892-1905) рефлектор назарияси руёбга чиқди ва ушбу назария психология фанининг физиологик асослари, механизмлари бош мия рефлексларининг ўзига хос хусусиятлари табиатини очиб бериш имкониятини яратади.
«Психология» сўзи биринчи марта 1590 йилда немис теолог олим Р. Гоклениус томонидан қўлланилган еди. ХВИИИ асрда еса немис олими Х. Волф биринчи марта илмий атамалар қаторига «психология» атамасини киритди. У дастлабки йирик илмий-психологик асарлар: «Емпирик психология» (1732) ва «Рационал психология» (1734) ни яратди.
Психология – ҳам қадимий, ҳам маълум даражада янги фан. Қадимий фан сифатида у икки минг йил аввал пайдо бўлган.
Психика ҳақидаги дастлабки илмий тасаввурлар қадимги дунё (Ҳиндистон, Хитой, Миср, Бобил, ЙУнонистон)да фалсафа бағрида пайдо бўлган ва жамиятдаги амалиёт, даволаниш ва тарбия еҳтиёжларидан келиб чиққан еди.
ХИХ асрнинг 70-80-йилларида психология мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Илмий психологиянинг, хусусан, експериментал психологиянинг асосчиси сифатида 1879 йилда Лейпсиг шаҳрида дунёда биринчи бўлиб експериментал психологик лабораторияни очган немис тадқиқотчиси В. Вундт тан олинган. Бунга мос равишда ушбу йил психологиянинг фан сифатида юзага келган санаси бўлиб ҳисобланади. Дастлаб експериментал психологиянинг асосий мавзулари сифатида сезгилар ва таъсирланиш вақти (Ф. Дондерс), кейинчалик еса – ассоциациялар (Г. Еббингауз), диққат (Дж. Кеттел), ҳиссий ҳолат (У. Джеймс, Т.A. Рибо), онг ва ирода (Вюрсбургская школа, A. Бине) хизмат қилди.
ХХ асрнинг биринчи ярмида амалий психологиянинг кўплаб махсус бўлимлари юзага келди – бу меҳнат психологияси, педагогик психология, тиббиёт психологияси ва бошқалар, шу билан бир қаторда илмий психологиянинг кўплаб махсус соҳалари – психофизиология, оила, ёш, дифференсиал психология ва бошқалар ажралиб чиқди. Илмий амалий психология турли йўналишлар бўйича ривожланиб борди, инқироз маълум даражада бартараф етилган бўлсада, кўплаб масалалар ҳал етилмаган еди.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида илмий-техник инқилоб психологияга катта таъсир кўрсатди. Фанда математика, кибернетика, информатика назариялари методлари, шунингдек, електрон-ҳисоблаш техникаси кенгроқ қўлланила бошлади. Психология тиббиёт ва биология соҳаларидаги енг сўнгги ютуқлардан фаол тарзда фойдалана бошлади.
СҲундай қилиб, психология ривожланиш йўлида узоқ тарихий йўлни босиб ўтган ҳолда, ўрганиш предмети ва фан сифатидаги номланишини ўзгартириб борди. Л.Д. Столяренко психологиянинг фан сифатидаги ривожланишини тўрт босқичга ажратади.
Биринчи босқич. Психология – руҳ ҳақидаги фан (Aрасту). Психологиянинг бундай таърифи икки минг аввал келтирилган еди. Руҳнинг мавжудлиги билан инсон ҳаётидаги барча номаълум ҳодисаларни тушунтириб беришга уринар едилар.
Иккинчи босқич. Психология – онг ҳақидаги фан (Р. Декарт, Б. Спиноза, Д. Локк, Г. Лейбниц, Д. Гартли). ХВИИ асрда табиий фанлар ривожи билан юзага келди. Фикрлаш, сезиш, хоҳишга бўлган лаёқат онг деб аталди. Ўрганишнинг асосий методи бўлиб, инсоннинг ўзини кузатиши ва воқеликни баён етиши ҳисобланар еди.
Учинчи босқич. Психология хулқ-атвор ҳақидаги фан сифатида ХХ асрда пайдо бўлди (Д. Уоцон, Е. Торндайк). Психологиянинг вазифалари – тажрибалар қўйиш ва бевосита кўриш мумкин бўлганларни, айнан, инсоннинг хулқ-атвори, ҳаракатлари, таъсирланишга жавобларини кузатиш (ҳаракатларни келтириб чиқарувчи мотивлар ҳисобга олинмас еди).
Тўртинчи босқич. Психология объектив қонуниятларни, психиканинг фаолият ва ифодаланиш механизмлари, шунингдек, фактларни ўрганувчи фан сифатида.


Download 33,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish