1-Мавзу: Психологик маърифат ва ташвиқот йўналишининг мақсад ва вазифаси



Download 31,98 Kb.
bet1/11
Sana23.02.2022
Hajmi31,98 Kb.
#147329
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1.1 (1)


1-Мавзу: Психологик маърифат ва ташвиқот йўналишининг мақсад ва вазифаси.
Педагогик жамоа, синф раҳбарлари ва ота-оналарнинг психологик саводхонлиги ва компетентлигини оширишда дастлабки психологик-педагогик билим ва тушунчалар, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашув орқали оилавий муносабатлар, шахсий гигиена ва соғлом турмуш бўйича тавсиялар бериш;
Ўқувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар билан якка ва жамоавий шаклдаги суҳбатлар, маслаҳатлар, семинар-тренинглар ташкил этиш, турли хил йиғилишларда маърузалар билан чиқишлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали психологик билимларни бериб бориш;


Психологик тарғибот ва ташвиқот ишлари
1. Психологик ташвиқот ва тарғибот ишлари тўғрисида тушунча
2. Психологик ташвиқот ва тарғибот ишларида рекламанинг роли
3. Мактаб амалиётчи психологи томонидан психологик маърузаларни олиб борилиши
1. Психологик ташвиқот ва тарғибот ишлари тўғрисида тушунча Мактаб амалиётчи психологи мактабнинг педагогик жамоасини, ўқувчиларни ва ота-оналарни психологик билимларни эгаллашга жалб этиш, уларнинг психологик маданиятини ошириш мақсадида турли машғулотлар, ўқувлар, маърузалар уюштириб боради, бу унинг психологик ташвиқот ва тарғибот иши ҳисобланади.
Мактаб амалиётчи психологи бу ишларни тўғри ташкил этиш учун таълим жараёнида психологнинг мажбуриятларини билиши лозим. Психолог таълим тизимида фаолият юритар экан ташвиқот вазифаларини ҳам амалга оширади. Бунда у педагогик кенгашларда, отаоналар мажлисларида, ўқувчилар олдида маъруза қилиш орқали психологик билимларни тарғибот ва ташвиқот қилади. Шу билан биргаликда ОАВда, яъни илмий ва оммабоп журнал, газеталарда мақолалар чоп эттириш ҳамда радио ва телевидениеда психологик билимларни оммалаштириш билан шуғулланади. Психологик маърифат ва ташвиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-ўқувчиларга энг оддий психологик билимларни бериш ва уларнинг бу билимларни эгаллашига эришиш, тенгдошлари ва катталар билан шахслараро муносабатларга киришиш, ўзларининг шахсий сифатлари ва характер хусусиятлари, қобилиятлари, лаёқатларига баҳо бера олиш билан боғлиқ бўлган билишга оид қизиқишларини ривожлантириш;
-ўқувчиларда ўқув жараёнига, ўқитувчилар ва тарбиячилар билан мулоқотга ижобий муносабатни шакллантириш;
-ўсмирлар, йигит ва қизларнинг жинсий тарбияси, уларнинг оила психологияси ва оилавий муносабатлар, шахсий гигиена ва касалликларнинг олдини олиш соҳасидаги билимларни эгаллашига эришиш;
-ҳар бир болага индивидуал ёндашувни амалга оширишда педагоглар, тарбиячилар, ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг психологик компетентлигини ошириш;
-индивидуал суҳбатлар, очиқ дарслар, семинарлар ва маслаҳатлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали психологик билимларни тарғиб қилиш.
Психологик маърифат ва ташвиқот - мактабнинг педогогик жамоасини, ўқувчиларни ва ота–оналарни психологик билимларни эгаллашга жалб этиш, уларнинг психологик маданиятини ошириш мақсадида турли машғулотлар, ўқувлар, маърузалар уюштиришдан иборатдир. Умумий ўрта таълим мактаблари амалиётчи психологларини психологик маориф ва ташвиқот йўналишидаги ишлари мазмуни қуйидагиларни ташкил қилади:
- ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар ижодий фаолияти маҳсулдорлиги, тўгараклар фаоллигини кўтаришнинг тадбирларини ишлаб чиқиш, уларнинг имкониятларини текшириш, касб маҳоратларини эгаллаш бўйича мусобақалар, мунозаралар ташкил қилиш;
- ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар ўртасида бўш вақтни тақсимлаш ва ундан омилкорлик билан фойдаланиш муаммосини ижтимоий - психологик нуқтаи- назардан текшириш ва бўш вақтни мақсадга мувофиқ ташкил қилиш йўллари ҳамда улардан этнопсихологик билимлар, маънавий қадриятларни эгаллашда фойдаланиш имкониятини психологик жиҳатдан таҳлил қилиш;
- ўқувчиларнинг талаби, эҳтиёжи, қизиқиши, ижтимоий қарашлари, нуқтаи назари, маслаги, турмушга нисбатан муносабати тўғрисида маълумотлар тўплаш ва уларнинг фаоллигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
- тарбия ва таълимнинг янги методлари самарадорлигини текшириш ва психологик таҳлил қилиш;
- халқ таълими тизимининг барча бўғинлари ва босқичларида маъруза ўқиш, ота–оналар йиғилишида, метод бирлашма кенгашларида иштирок қилиш орқали муаллимлар, ота-оналарнинг психологик маданиятини оширишга эришиш.
2. Психологик ташвиқот ва тарғибот ишларида рекламанинг роли Психолог мактабда жон деб ишлаб, ўзининг иш вақтини ҳамда ишдан бўш вақтини мактабда ўтказса-да, баъзан ўқитувчиларнинг «психологимиз нима қиляпти?», «Психолог мактабда бўлади-ми ўзи?» деган кинояли гапларини эшитиш мумкин. Агар психолог ўз фаолиятини ўзини реклама қилишдан бошламаса, ўқитувчиларнинг бундай кинояларини кўпроқ эшитиши мумкин. Мактаб психологи ўзини доимо реклама қилиши зарур, айниқса иш фаолиятининг бошланишида реклама билан фаол шуғулланиш мақсадга мувофиқ, ўзини-ўзи реклама қилиш 4 асосий босқичдан иборат.

Download 31,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish