3-савол: Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда сиёсатшунослик фанини ўрганишга ва уни ривожлантиришга реал имконият пайдо бўлди. Жамият ҳаётини эркинлашуви инсонлар олдида сиёсатни чуқурроқ идрок этишга, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишни тақозо эта бошлади. Бу эса сиёсатшунослик фанининг ролини ошиб боришига сабаб бўлди.
Мамлакатимиз ўзининг мустақиллигини мустаҳкамлаб бораётган бугунги кунда сиёсатшунослик:
Биринчидан, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида содир бўлаётган сиёсий жараёнларни тахлил қилиш ва уни жахоннинг ривожланган мамлакати тўплаган тажрибалари билан солиштириш асосида мамлакатимиз миллати, шу хусусиятларига ва манфаатларига хизмат қилувчи сиёсий хулосалар бериш;
Иккинчидан, мамлакатимизнинг халқаро хамжамиятга кириб боришининг қулай йўлларини белгилаш;
Учинчидан, мамлакатимизда демократик жараёнларни ривожлантиришнинг механизмларини вужудга келтириш ва уларни уйғун холатда фаолият кўрсатишларига ёрдамлашиш;
Тўртинчидан, фуқароларнинг сиёсий маънавияти, салоҳияти ва фаолиятини ошириш, уларда мамлакатимиз олдида турган улкан вазифаларни бажаришда якдиллик рухиятини, жахонда ва минтақамизда содир бўлаётган турли ўзгаришларга сиёсий хушёрлик билан қараш туйғуларини шакллантириш;
Бешинчидан, сиёсий барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва юксак илмий салохият мамлакатимиз мустақиллигини таъминлашнинг жахоннинг ривожланган мамлакатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашининг асосий шарти эканлигини ёшларимизнинг онг ва қалбига сингдириш билан боғлиқ бўлган тарбия вазифасини амалга оширади.
Сиёсатшунослик фанининг бугунги кундаги аҳамияти ва ролининг ўсиб бориши қуйидагиларга боғлиқ:
Биринчидан, жамият сиёсий ҳаётида икки мафкуравий тузумнинг кураши ва бу курашнинг халқаро хаётнинг хамма сохаларига соя ташлаши остида ўтган кучли қарама - қаршилик бархам топди. Аммо дунё осойишта бўлиб қолгани йўқ. Ундаги можороларни, сиёсий воситалар йўли билан ҳал этишга зарурият кучайиб бормоқда. Бу эса уни сиёсатшунослик нуқтаи назаридан сиёсий тахлил этиб боришни талаб этади.
Иккинчидан, сиёсатда жахон тараққиётининг муҳим омили мамлакатлар ва халқлар манфаатларини уйғунлаштиришга эришиш билан боғлиқ. Бу мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар сиёсий фаолиятини умумбашарий муаммолар кўламининг кенгайиб бораётганига қаратиш ва уларни ҳал қилишдаги бирликни вужудга келтиришга қаратилган сиёсий қарашлар, назария хамда тахлилга бўлган эхтиёж билан боғлиқ.
Учинчидан, ҳозирги даврда хар бир шахснинг сиёсат билан шуғулланишига бўлган эҳтиёж сиёсатни англаш, унда онгли фаолият кўрсатишга бўлган эхтиёжларнинг ортиши, мавжуд демократик жараёнлар билан белгиланади.
Тўртинчидан, ҳозирги замонда сиёсий жараёнларнинг тез ўзгариб бораётганлиги кузатилмоқда. Бу ўзгаришларнинг дунё ҳамжамияти ва инсон манфаатлари билан уйғун бўлиши учун оқилона сиёсат олиб бориши билан бирга сиёсатга онгли муносабатда бўлиши зарур. Бу эса уни атрофлича ўрганишни тақозо этади.
Бетшинчидан, фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллигини ошириш, жамият иқтисодий – ижтимоий, маданий – маърифий сохаларда нодемократик холатнинг олдини олиш учун унинг асосий кафолатларидан бири мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий, маънавий ва сиёсий фаоллигини ривожланишини давлат сиёсати даражасида уйғун бўлишидир.
Хулоса қилиб айтганда, сиёсатшунослик фанининг аҳамияти ва ролининг ўсиб бориши ҳозирги замонда инсоният тараққиётидаги ўзгаришлар, сиёсат ва сиёсий жараёнлар билан узвий боғлиқ бўлган ходисадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |