|
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАР
КАФЕДРАСИ
|
МОДУЛЬ РАҲБАРИ:
катта ўқитувчи
Шаякубов Шомансур Шакабилович
электрон манзил:
shayakubov77@mail.ru
|
2019-2020 ўқув йили
1-мавзу: Сиёсатшунослик ўқув фани сифатида
Режа:
Сиёсатшунослик фани, предмети, мақсади ва вазифаси.
Сиёсатшунослик фани қонун ва тушунчалари.
Мустақиллик ва Ўзбекистонда сиёсатшунослик фанининг шаклланиши ва ролининг ошиб бориши.
Сиёсий карашлар ва таълимотларнинг шаклланиши
1-савол: Сиёсатшунослик – жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсат, сиёсий жараёнлар ва сиёсий хокимият, унинг асосий таркибий қисмлари, давлат ҳокимияти, сиёсий партиялар, сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар билан ўзаро муносабатда бўлган турли ижтимоий гуруҳлар, фуқароларнинг ўрни ва роли хокимиятга муносабат, уни сайлаб туриш механизми ва воситалари, жараёнлари ҳамда амалиётни ўрганадиган фандир.
Сиёсатшунослик сиёсат тўғрисида яхлит, тугал тасаввурни берадиган фан ҳисобланади. Сиёсатшунослик фани бошқа ижтимоий фанлардан фарқли равишда жамиятнинг сиёсий жараёнлари тўғрисида фикр юритади.
Жамиятнинг сиёсий хокимияти, бу хокимиятнинг моҳияти ва тузилишини аниқлаш, уни жамиятда тақсимланиши ҳамда унинг механизмларини билиш сиёсатшунослик фанининг муҳим объекти ҳисобланади.
Яхлит ижтимоий ходиса сифатида сиёсатнинг моҳиятини ёритиш сиёсатшуносликнинг предметидир.
Сиёсатшунослик фани асосий эътиборни сиёсий институтларнинг асл моҳиятини ташкил этган давлат, парламент, хукумат, сиёсий муассасалар ва партиялар ролини ўрганишга қаратади.
Сиёсий муносабатлар асосли сиёсий партиялараро, шунингдек, давлатлараро муносабатлар тарзида амалга оширилади ва намоён бўлади. Ана шу сиёсий муносабатлар натижасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари юзага келади. Ҳар қандай ижтимоий муносабатлар сингари сиёсий муносабатлар ҳам ўзаро ички муносабатлардан иборат бўлади. Бир – бирига тўлиқ мос келадиган ёки бири иккинчисини уйғунлаштирадиган мақсадлар йўлида сиёсий кучлар ўзаро ҳаракат қилиши ва консепсусга эга бўлишига сиёсий хамкорликка эришиш дейилади. Хамкорликка эриша олмаса сиёсий ихтилофларга олиб келиши мумкин.
Сиёсатшунослик сиёсат, сиёсий жараёнлар, сиёсий фаолият ва сиёсий хокимиятни ўрганувчи фандир. Унинг предметини сиёсат, сиёсий муносабатлар ва хокимиятни ривожланиш қонуниятлари ташкил этади. Фан сифатида сиёсатшунослик 2,5-3 минг йиллик тарихга эга. Сиёсатшуносликнинг асосий мавзуи хокимиятни, сиёсий хокимиятини ўрганишдир.
Сиёсатшунослик ижтимоий фанлар билан алоқада бўлади. Сиёсатшунослик ижтимоий фанларнинг илмий хулосаларини қандай бўлса, шундайлигича фойдаланмасдан, балки жамият, давлат ва фуқаролар ҳаётида бўладиган сиёсий ўзгаришлар ва уларнинг хокимиятга муносабатларини ҳамда бу ўзгаришларини амалга ошириш усуллари, механизмларини ўрганади, сиёсий хулоса, амалий таклифлар беради.
Сиёсатшунослик фанининг асосий функциялари:
1) назарий, 2) методологик, 3) амалий, 4) башорат қилиш.
1) Назарий функцияси унинг предметидан келиб чиққан ҳолда, сиёсатни ўрганиш асосида асосий назарий концепцияларни, қоидаларни ишлаб чиқиш.
2) Методологик функцияси – сиёсий ҳаётни тўғри англаш, баҳолаш ва билиш услублари билан қуроллантириш.
3) Сиёсатшунослик амалий функцияси унинг амалий характери, ҳамда хокимият билан бўлган муносабатида ўз ифодасини топади. Бошқарувда маъмурий буйруқбозлик услубидан воз кечиш ва демократик тамойилларга асосланиш, сиёсий институтлар ва мафкуралар хилма – хиллигига асосланиш, турли манфаатлар уйғунлигини таъминлайди. Сиёсий қарорлар қабул қилишда сиёсий жараёнлар ва муносабатларни моделлаштиришда алоҳида ўрин тутади. Бу политиологияни сиёсий ҳаёт билан узвий боғлиқлигини таъминлайди, амалийлигини оширади.
4) Башорат қилиш – сиёсий ҳаёт, сиёсий жараёнларни амалга оширишда турли қатламлар, гуруҳларнинг иштирокини ва ўрнини дифференциал тахлил этиш, турли хил сиёсий институтларнинг фаолиятини таркибининг функционал тахлил этиш, сиёсий тузулмаларнинг даражасини, сиёсий жараёнлар элементларининг ўзаро алоқаларини тизимли ва яхлит ҳолда ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |