1.2. “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фанининг мазмуни, предмети, мақсад ва вазифалари.
“Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фанининг предмети ўқув-тарбия жараёнони технологиялаштириш ва касбий маҳоратни ташкиллаштиришнинг илмий-назарий ва амалий-методик жиҳатини оърганади. Бу тарифнинг мазмунини аниқлаштириш учун. “Педагогик технология” ва “Педагогик маҳорат” тушунчаларининг мазнун-моҳиятини изоҳлаш лозим бўлади. Маълумки “Педагогика” тушунчаси, Ўрта асрлардан бошлаб тарбия, таълим тўғрисидаги фан сифати истемолга кириб келиб, ёш авлодни тарбиялаш, ўқитиш, маълумотли қилишнинг қонуниятлари, қоидалари, шакллари, усуллари, воситаларини ўрганувчи фан деб эътироф этилади. “Технология” тушунчаси ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб моддий ишлаб чиқариш, хом-ашёни қайта ишлашга технологик ёндошиш заруриятининг вужудга келиши муносабати билан фанга кириб келди ва юнонча “течне”- маҳорат, санъат ҳамда яна “логос”-фан, таълимот маъносини англатади.
Маълумки, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда моддий ишлаб чиқариш жараёнини технологиялаштириш, янги саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, хизмат кўрсатиш жараёнларини техник хизмат асосида ташкил этиш ва бу соҳаларда ишлайдиган мутахасисларни техника саводхонлигини йўлга қўйиш, юксалтириш таълимга технологик ёндошиш еҳтиёжини пайдо қилди. Шу муносабат билан ХХ асрнинг 30-40-йилларида таълим технологияси яъни ёшларни ўқитиш, уларни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун ўқув-тарбия жараёнони технологик ёндашув асосида ташкил этиш ишлари нуқтаи назарида қўлланилади бошланди. Профессор Н.Н.Авлиёқуловнинг такидлашича “Технология”нинг фан сифатида вужудга келишида ишлаб чиқаришга техник хизмат кўрсатиш сабаб бўлган. Унинг фикрича:3 “Технология” нинг фан сифатида вужудга келишига- ХVII асрда, саноат ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши, металлургия, машинасозлик, жумладан саноат жиҳозлари, параход, паравоз, ўқ отувчи қуролларни ишлаб чиқариш жадал ривожлана бошлаши сабаб бўлди. Аммо, кўпгина илмий манбаларда қайд етилишича “Технология” тушунчаси 1872-йилда фанга киритилди ва у техника тараққиёти билан боғлиқ деб изоҳланди. Чунончи, моддий ишлаб чиқаришда хом ашёга ишлов бериш, уни қайта ишлаш жараёни кўпинча такрорланадиган, кетма-кетликда амалга ошириладиган, ўзаро боғлиқ, яхлит бутунликни ташкил етувчи технологик жараёнлардан ташкил топгани сингари ўқув жараёни ҳам аниқ ташкил етилган таълим операциялари (таълим шакллари, усуллари, воситалари)дан иборат бўлган тақдирдагина педагогик технологияларни ифодалай олади.
“Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фанининг мақсади узлуксиз таълим жараёнида бўлажак педагог-тарбиячиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг зарурий самарадорлигини таминловчи педагогик технологиялар ва касбий компетентликнинг мазмун-моҳияти, уларни эгаллаш ва амалга қўллаш йўллари бўйича муайян билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришни назарда тутади.
Бу мақсад қуйидаги вазифаларни ечиш орқали амалга ошади:
Магистр талабаларга педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат тўғрисида маълумотлар бериб, уларнинг илмий-назарий ва амалий-методик асослари ҳақида билим, кўникма, малакаларини шакллантириш.
Хорижий, МДҲ ва Республикамизда тўйинган педагогик технологиялар ва расмий компетентликни эгаллаш бўйича тўпланган илмий-методик тажрибаларни ўрганиш ва улар тўғрисидаги маълумотлар билан талабаларни қуроллантириш.
Бўлажак ўқитувчи-мураббийларга замонавий педагогик технологиялар, педагогик махоратнинг таркибий қисмлари ҳақида тушунча бериб, уларни эгаллаш ва шахсий фаолиятида қўллаш малакаларини ҳосил қилиш.
Замонавий таълим-тарбия жараёнига ёндашувлар, педагогик техниканинг мазмун-моҳияти билан талабаларни таништириб, уларни такомиллаштириш йўлларни ўргатиш.
“Педагогик технология”-“Таълим технологияси” “ Илғор педагогик технологиялар”, “Замонавий педагогик технологиялар”, “Тарбия технологиялари”, “Педагогик маҳорат”, “Педагогик қобилият”, “Педагогик техника” тушунчаларига берилга таърифлар, бу тушунчалар ҳақида магистрларга маълумот бериб, улардан ўқув-тарбия жараёнида унумли фойдаланиш ҳамда педагогик моҳирликни мунтазам технологиялаштиришнинг кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш.
Эгалланган илмий-назарий билимларни шахсий фаолиятга мустақил қўллаш уларни такимиллаштириш, янгиликларини яратиш кўникмасини ҳосил қилиш.
Эътироф этиш жоизки, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичида мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий, маънавий, маърифий ҳаётида туб ўзгаришлар содир бўлиб, мамлакатимиз жаҳон ҳамжиҳатлигида ўз мавқеига эга бўлди. Ривожланган демакрати давлатларга тенглашиб, улар билан рақобатга кириша олиш даражага етди. Бунинг ягона омили “ Таълим тўғрисидаги”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг ўз вақтида қабул қилиниб, таълим ислоҳотлари ва миллий дастурнинг босқичма-босқич амалга оширилиши бўлди, десак хато бўлмайди. Зеро, “Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур”4. Бу қайғуриш, бу ғамхўрлик натижаси ўлароқ мамлакатда 2000-йилдан бошлаб 2005-йилга қадар 1611 та касб-ҳунар коллежи ва 181 та академик лицейни қуриб фойдаланишга топшириш, унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, педагогик кадрлар билан таъминлаш, ўқув-методик таълимотини амалгам оширишни назарда тутган эди. Бу вазифалар ҳозирги кунда деярли тўлиқ амалгам оширилди: академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари қурилиб, фойдаланишга топширилди, улар фаолият кўрсатмоқда, ўқув-методик базаси мустаҳкамланиб, замонавий ўқув ва ахборот коммуникациялари билан таъъминланди ва таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва инновацион технологиялар кенг қўлланилмоқда. Бу таълим муассасаларида фаолият кўрсатадиган педагог-ходимлар қайта тайёрланиб, малака ошириш курсларидан ўтказилди ва ўтказилмоқда. Бугунги кунда юқорида қайд этилган масалаларнинг ўқув -тарбия жараёнига педагогик технологияларни кенг тадбиқ этиш ишларини янада такомиллаштириш ва педагог-ходимларнинг педагогик компитентлигини янада юксалтириш учун, уларни замонавий педагогик билим ҳамда ахборот коммуникатив технологиялар билан қуроллантириш ва касбий малакаларини ривожлантириш талаб этилмоқда.
Шунга биноан юқорида қайд қилинганидек, “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фани бўлажак ўқитувчи-тарбиячиларни таълим ва тарбия ва касб маҳоратини ташкил этиш жараёнларини педагогик технологиялар асосида қуриш, касбий маҳоратни юксалтириш тўғрисидаги илмий назарий, амалий методик билимлар билан қуроллантириш, уларда шахсий сифатларни ҳосил қилишда педагогик-психологик фанлар тизимида мавқеини янада юксалтирди. Бунинг учун биз дастлаб педагогик технологиялар ва педагогик маҳоратга боғлиқ бўлган тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини илмий асослаш, уларни амалда қўллаш йўлларини теранроқ англаб олишни лозим деб биламиз. Бунинг учун дастлаб фан номи билан боғлиқ бўлган тушунчаларни илмий асослаш учун уларга берилган таърифларни таҳлил қилиб чиқамиз.
Педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари: “Технология”, “Педагогик технология”, “Илғор педагогик технологиялар”, “Янги педагогик технологиялар”, “Педагогик маҳорат” тушунчаларнинг мазмун-моҳияти.
Эътироф этиш жоизки ҳар қандай илмий тушунчанинг мазмун-моҳияти, унга берилган таърифлар, изоҳларда ўз ечимини топа олган. Биз “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фани мазмунидан ўрин олган ва мавзуларда ифодаланган тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаштиришимиз лозим. Дастлаб ”Технология”, “Педагогик технология” тушунчаларини кўриб чиқиб, илмий мазмунига изоҳ берайлик.
Хўш, “Технология”, “Педагогик технология” нима? Нега бу сўз бирикмасига кейинги вақтларда «янги» сўзини ва «-лар» қўшимчасини қўшиб, «янги педагогик технологиялар» деб атаяпмиз? Бу каби саволларга жавоб бериш учун аввало, «технология» сўзининг, моҳият-мазмунини аниқлаб олиш лозим. «Технология» - сўзи 1872 йилда қўшма, юнонча, яъни «технос»- санъат, маҳорат ва «логос»- фан сўзларидан олиниб, «Махорат фани» маъносини, «Ўзбек тилининг» 1981 йилда нашр этилган изоҳли луғатида эса «ишлаб чиқариш процесслари, усул ва воситалари ҳақидаги билимлар мажмуи» деган маънони англатади.5 Маълумки, ўқув жараёни технологик тайёргарликниннг асоси ҳисобланиб барча операциялар, ўқитиш жараёни орқали амалга оширилади. Шунга кўра, профессор Н. Авлуёқуловнинг таъбирича «Технологияни» ўқитиш жараёнига жорий этиш педагогик технологиянинг вазифаларидан бири ҳисобланади».6 Буни педагогика фанига кўчириб, «педагогиктехнология» деб изоҳлайдиган бўлсак, унда «таълим-тарбия қоидалари, усуллари, шакл ва воситалари ҳақидаги билимлар мажмуи» деган маъно келиб чиқади. Зеро, «Педагогика» бу таълим-тарбия фани демакдир. Шундай қилиб, «Педагогик технология» - бу таълим-тарбия жараёнининг қоидалари, усуллари, шакллари, воситаларининг мукаммаллигини англатувчи билимлар йиғиндиси ёки санъатдир. Чунки, ҳар бир ўқитувчи, ўқити ш ва тарбиялашнинг қоида, шакл, усул, воситаларини мукаммал, санъат даражасида билса, шунга қараб ўқув-тарбия жараёнини ташкил этса, ўқувчини мустақил ўқишга, мустақил фикрлашга, мутолаа қилишга ўргатади ва кўзланган мақсадга эришади. Шундай қилиб, “педагогиc техналогия” билимли бўлишни истеъдоднини рағбатлантиришни назарда тутган, ўқув-тарбия жараёнини санъат, махорат даражасига кўтаришга имкон яратадиган, таълим жараёнинг ҳаракатлантирувчи кучидир.
Юқорда такидлаб ўтканимиздек, мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига босқичма -босқич ўтиб бориши ва ривожланган демократик давлатлар даражасига юқори маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи кадрларни тайёрлаш ехтиёжи туғулганлиги туфайли ишлаб чиқаришнинг барча жавҳалари учун иш билармон, ўз касбини мукамал биладиган тадбиркор, ташаббускор мутахасислар тайёрлаш талаб етилади. Бундай мутахасисилар замонавий техника, унинг ишлаш техналогияси билан қуролланган бўлишлари ва бу жараёнга иштирок этиш малакаларига ега бўлишларини тақозо етади. Буни фақат оилй таълимнинг ўқитиш жараёнига илғор педагогиc техналогияларни тадбиқ этиш ва бўлажак мутахисларда юксак касбий моҳирликни шакллантириш орқали еришиш мумкин. Шу боис маскур муаммо республикамиз олимларининг диққат марказида турибди. Ушбу мавзу доирасидан мамлакатимизда олимлар томонидан турли йўналишдаги мақолалар, қўлланмалар, дарсликлар,рисолалар нашр етилган ва етилмоқда. Илмий педагогик адабиётларни ўрганиш ва тахлил қилиш шундан далолат бермоқдаки, айни вақтда “Педагогик техналогиялар” тушунчасининг мазмунини ва моҳияти унга берилган ўз тарифларида ифодасини топа олади. “Педагогик технология” тушунчасиннг тарихий шаклланиши ва ривожланишида турлича қарашлар мавжуд. Бу қарашларнинг барчасининг мазмунида “Педагогик техналогиялар”га ўқитишнинг замонавий услуби деб қараш изоҳланади. Бизнинг фикримизча, педагогик техналогияга ўқитишнинг бир янги услуби, шакли ёки янги бошқариш усули деб қараш унчалик мантиққа тўғри келмайди, чунки педагогиc техналогия ўқув жараёнини ташкил қилиш, бошқариш, баҳолаш, тахлил қилиш жараёнларибибг бир ёки бир неча соҳасини, босқичларини қамраб оладига, илмий-амалий асосланган ёндашув, техник ва янги изоҳлар бир оз мантққа яқинроқ бўлади.
Шуни етироф этиш жоизки, “Педагогик техналогиялар” мазмун моҳияти берилган тарифларда илмий жиҳатдан тўлиқ очиб берилмаган ва ягона тарзда изоҳланмаган бўлса-да унга меҳнат жараёни, фаолият маҳсули, тараққиёт омили ва таълим ислоҳотларини ҳаркатлантирувчи кучи сифатида таърифлар берилган. Бу тарифлардан малум даражада педагогиc техналогиянинг моҳияти, мазмуни унинг давр билан ҳамнафаслик томонлари йечимини топа олган.
Энди мазкур тарифларнинг мазмуни билан ташиб чиқамиз. Халқаро ташкилот ЮНЕСКО нинг тарифига кўра “Педагогик технология-бу, таълим шаклларини оптиманлаштириш мақсадида техник воситалар, инсон салоҳияти ҳамда уларнинг ўзаро тасирини инобадга олиб, ўқитиш ва билиш ўзлаштиришнингбарча жараёнларини аниқлаш, яратиш ва қўллашнинг тизимли методидир.” (ЮНЕСКО)7. Бу таърифда педагогик технологиянинг кўп жиҳатлари очиб берилган бўлиб ,улар асосан таълим-тарбия жараёнига якка ҳолда эмас, балки тизимли ёндашиш асос қилиб олингани назарга тушади фикримизча, ушбу таърифга мазмун ва моҳият нуқтаи назаридан яқин изохни Япон педагог олими Т. Сакомато тарифлаган. Унинг фикрича «Педагогик технология – бу мажмули фикр юритиш усулини педагогикага сингдириш, бошқача қилиб айтганда, педагогик жараённи муайян бир мажмуига келтиришдир».8
Мазкур юқоридаги икки таърифдан, шубҳасиз,шу нарса кузга ташландики таянч сўзлар «тизимли ёндашув» ва «мажму ёндашув» асосий, педагогик технология мазмунини англатувчи таянч сўзлар бўлиб, таърифлардаги бошқа барча сўзлар тизим сифатида педагогик технология моҳиятини тавсифлайди.
Худди мана шу тизимли, мажму ёндашув педагогик технологияни бошқа технологиялардан ажратиб туради ва таълим мақсадлари, таълим-тарбия мазмуни, ўқитиш ва тарбия методлари ҳамда таълим натижаларини, олдиндан кафолатлашни ўзаро боғлиқликда ва алоқадорликда назарда тутиб, назорат қилиш ва баҳолашни амалга оширишни назарга тутади. Айнан мана шу хусусият анъанавий таълимда этишмайди. Масалан, анъанавий таълимда ўқитиш жараёни ўқув ахборотларини эшитиш, хотирада сақлашга мўлжалланган бўлиб, бунда талабанинг актив фаолияти, операцияларни мустақил бажариши, ташкилотчилиги, бошқарувчилиги эсдан чиқариб қўйилган. Ёйинки, муайян ўқув юртида, ҳар бир ўқув предметининг ўзига хос хусусиятлари, бошка фанлардан фарқли томонлари ҳисобга олинмай уларни назорат қилиш ва баҳолашни маъмурият томонидан бир хил методда амалга ошириш бош усул килиб хисобга олинган.
Педагогик технологиянинг моҳият-мазмунини ўрганиш, унга давр, фан-техника, ҳудуд хусусиятларидан келиб чиқиб, ёндашиш фақат узоқ хорижда эмас, балки мустақил давлатлар ҳамдустлиги (МДХ) да ҳам амалга оширилган ва оширилмоқда.
Педагогик технологияни таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш ғоясини Россияда биринчилардан бўлиб В.П. Беспалько амалга оширди. Бунда ўқувчи ўқув малумотларни ўзлаштирувчи пассив иштирокчиси емас, балки ўқтувчи мақомини ифодаловчи фаол шахс сифатида иштирок етади.
Маълумки, Ғарб ва Шарқ олимларининг фикрларига кўра педагогик технологияда белгиланган дастлабки мақсад ва вазифа асосида ўқув жараёни режалаштирилади, уни амалга ошириш лойиҳалари ишлаб чиқилади ва натижа кафолатланади. Бундай ёндашувда ўқувчи шахсининг устиворлиги, таълимнинг ўқувчи шахсини фаол шакллантиришга хизмат қилиши эсдан чиқариб қўйиляпти. Мана шу камчиликни биринчилардан бўлиб, В.П. Беспалько пайқади ва уни тўлдиришга ҳаракат қилди. Унинг таъбирича: «Педагогик технология - бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёни лойиҳасидир»9. Бу таърифда педагогик технология педагогик жараённинг шундай механизм (мақсад, дарс мазмуни, методлар, воситалар ва х.к.) ларнинг умумлашган технологик асбоблари тарзида қайд этиладики, унга инсон салоҳиятидан қатъий назар ушбу асбоблар олдиндан тузилганлиги ва лойиҳаланганлиги туфайли шахснинг шаклланиш жараёнини кафолатлай олади. Демак, таълим-тарбия жараёни педагогик технология асосида кўрилган, барча педагогик механизмлар ишлаб чиқариш корхонасидаги технологик харита сингари, бола шахсининг шаклланиши учун пойдевор яратиб, ўқувчининг шахсий фазилатлар (билим, иқтидор, малака, тарбия) шакллана боради. Бу таълим жараёнига технологик ёндашувнинг ҳосиласидир.
Ўқув жараёнига педагогик технологияни қўллаш ғоясини кўтариб чиққан рус педагогларидан яна бири М.В. Кларин бўлиб, у педагогик технологияни таърифлаб шундай ёзади: «Педагогик технология ўқув жараёнига технологик ёндашган ҳолда, олдиндан белгилаб олинган мақсад, мазмун, йўналиш, кўрсаткичларидан келиб чикиб, ўқув жараёнини лойиҳалаш ва тизимли ёндашишдир»10. Ушбу таърифдан шу нарса маълумки, ўқув мақсадларига эришиш ва яхши натижани қўлга киритишнинг муҳим шарти ўқитиш технологиясининг механизми бўлган ўқув жараёнини лойиҳалаш ва таълимга тизимли ёндашишдир.
Илмий педагогик назаряда таълимга тизимли ёндашиш ғояси кўтарилгандан сўнг аста-секинлик билан педагогик технологиянинг моҳият-мазмунига маълум аниқликлар киритила борилди. Шундай йўналишда рус олимлардан бири Б.М. Монахов педагогик технология моҳиятини аввалдан режалаштирилган мақсадлар асосида натижаларга олиб борувчи ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар тизими деб фикр юритиб, «Педагогик технология - бу ўқув жараёнини технологиялаштириб, унинг қайта тикланувчанлигини ҳамда педагогик жараён турғунлигини ошириб, бу жараён ижрочисининг субъектив хусусиятларидан уни озод қилади»11 деб таърифлайди.
Таълим мақсадини аниқлаш ўқув-билув фаолиятини оптималлаштириш нуқтаи назаридан ҳам педагогик технологияга бир неча таърифлар берилган. Шулардан бири И.Я. Лернернинг таърифидир. Унинг фикрича «Педагогик технология - ўқувчилар ҳаракатларида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли англаб олинадиган, аниқланадиган мақсадни ифодалайди»12.
ХХ асрнинг 90 йилларида Россияда «Педагогик технология» тушунчаси бирмунча кенгайтирилиб талқин қилина бошланди. Унга қадар педагогик технология фақат ўқитиш жараёнини технологиялаштириш мисолида қаралган бўлса, энди ўқув-тарбия жараёнини жадаллаштириш асосида кўриш ва тарбия мақсад, мазмунига мос келадиган методлар, воситалар ҳамда материалларни танлашнинг бевосита ва билвосита манбаи ҳисобланган педагогик технологияни лойиҳаловчи тарбиячи – ўқитувчи фаолиятига хос жиҳатлари аспектида кўрилди. Шундайлардан бири академик Б.Т. Лихачёвдир. Унинг фикрича: «Педагогик технология–бу махсус танлаб олинган ўқув тарбия воситалари (схемалар, чизмалар, диаграммалар), шакллари, методлари, усуллари, йўлларини аниқ англатадиган психологик-педагогик кўрсатмалар йиғиндисидир»13. Бу ерда педагогик технология жараёни ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган ахлоқий билим, кўникма, малакалар ҳамда шахсий хусусиятларнинг шаклланишини таъминловчи восита сифатида иштирок этади.
Бу даврда педагогик технологияга оид фикрлар, ғоялар В. В. Гузеев,Г.К. Селевко В.А. Сластёнин, И.Н. Волков, М.А.Чошанов, В. Юдит, В.А. Питюковларнинг китобларида ҳам баён этилиб, уларда педагогик технология ўқув-тарбия жараёнини технологиялаштирувчи омил нуқтаи-назарида кўриб чиқилган.
Булардан ташқари яна бир гуруҳ психолог-педагог олим (Н.Ф. Тализина, Ю.Н. Кулюткин, Л.М. Фридман ва х.к.) ларнинг таърифлари ҳам мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |