2.6-расм. Арматура симларининг янги даврий профиллари:
а – уч
томонлама эзилган; тўрт томонлама эзилган.
2.7-расм. Юқори мустахкамликка эга арматура симининг даврий
профили.
2.8- расм. Арматура пўлат арқонларининг кўндаланг кесими:
а -7 та
симли; б – 19 та симли.
2.9 -2.11 - жадвалларда сим ва стерженли арматураларнинг таснифлари
келтирилган.
2.9 - жадвал
Асосий арматура пўлатларининг таснифи
2.10- жадвал
Пўлат арқонларнинг сортаменти
Композит арматура
Сўнги вақтларда бетондан тайёрланган турли конструкцияларни
арматуралашда композит арматурадан (2.9 – расм ) фойдаланиш кенг
тарқалмоқда. Бу материал – композит арматура кимё ва
материалшуносликнинг охириги ютуқларидан фойдаланиб тайёрланмоқда,
чунки у ноёб хоссаларга эга. Композит арматура намлик таъсирида
чиримайди ва зангламайди. Бир хил мустаҳкамликка эга пўлат симли
арматура билан солиштирилганида унинг массаси 9 маротаба паст.
Композит арматура иссиқлик ва совуқ таъсирига чидамли ва ўз
хоссаларини -70
0
С дан то 100
0
С ҳарорат оралиғида ўз хоссаларини яхши
сақлай олади.
2.9 – расм. Композит арматуралар.
Композит арматурани ишлаб чиқариш учун эпоксид қатрони ва
шиша толалар тутамини ташкил этувчи шишаровингдан фойдаланилади.
Композит арматурани ишлаб чиқариш бир неча босқичдан иборат. Дастлаб
шиша толаларга эпоксид компаунди шимдирилади. Кейин қатрон
шимдирилган шишаровинглар тутамлари маълум ҳароратгача қиздирилган
филера деб номланувчи воронка орқали ўтказилиб полимеризатсия қилинади.
Полимеризатсиянинг бундай жараёни илмий тилда пултрузия (инглизча
―пулл‖ – тортмоқ ва ―тҳроугҳ‖ – орқали, орасидан) деб аталади.
Пултрузия босқичида керакли диамертдаги юзаси силлиқ хивич ҳосил
бўлади. Бетон билан яхши тишлашиши учун арматуранинг юзаси
қовурғали юзага эга бўлиши керак. Шунинг учун бундай юзани ҳосил
қилиш учун сўнги босқичда загатовкани тарам-тарам излари бор валестлар
орқали прокатка қилиш орқали амалга оширилади.
Арматуралар юзасида даврий профил хосил қилиш усулида эса загатовка
устига эпоксид қатрони шимдирилган диаметри кичик шишаровингни
спирал қилиб ўраб чиқиб амалга оширилади ва юқорида келтирилган
тарзда полимеризатсия амалга оширилади. Композит арматурани ишлаб
чиқаришнинг технологик тизими (2.10 –расм) кетма-кет жойлаштирилган
шиша ёки базалт толаларидан ровинглар ўралган ғалтаклар ўрнатилагн
шпулярник, текисловчи қурилма, юмшатиш камераси, тортувчи қурилмали
шимдириш ваннаси, сиқиш қурилмаси, формовка қурилмаси, спирални
ўраш қурилмаси, полимеризатсия камераси, сув билан совитиш узели,
тортувчи қурилма, арматурани кесиш ва ўраш узелидан иборат. Ушбу
технологик тизимда даврий профилли композит арматурани ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |