1. Мавзу: Оила социологияси фанининг шаклланиш босқичлари


Оилани ижтимоий институт сифатида ўрганиш



Download 0,69 Mb.
bet17/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#312323
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
Оила социологияси комплекс

Оилани ижтимоий институт сифатида ўрганиш
Ижтимоий институтлар (лотинча-ускурта, муассасаси)-бу одамларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил қилган тарихий турьун шакллар, «Ижтимоий институтлар» термини ҳар хил маънода ишлатилади. Масалан: оила институт, соьлиқни сақлаш институт, давлат институти ва бошқалар. Тартибга солиш, шакллантириш ва стандартлаштириш жараёни эса институтлаштириш деб аталади.
Институтлаштириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Ижтимоий институтларни пайдо бўлишининг зарур шарт-шароитларидан бири шунга хос ижтимоий талабаларнинг пайдо бўлишидир. Институтлар одамларнинг у ёки бу талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида биргаликда фаолият кўрсатиш учун тузилган. Оила институти инсон зотини пайдо қилиш ва болаларни тарбиялаш талабларини қондиради, жинслар ва авлодлар ўртасида муносабатларни амалга оширади ва ҳоказо. Олий маълумот институти касблар, ишчи мутахассислар тайёрлашни таъминлайди, одамларга ўзини турмушини таъминлаш учун ўз қобилиятини ривожлантириш, намоён этиш, реализация учун имкон беради.
2. Ижтимоий институт ижтимоий алоқалар, ўзаро ҳамкорлик, аниқ шахс, ижтимоий гуруҳ ва бошқа жамоалар муносабатининг асосида ташкил қилинади. Аммо бошқа ижтимоий тузумлар каби ижтимоий институт ҳамшахслар ва уларнинг ҳамкорлигига қўшилмайди. Ижтимоий институтлар хусусий тавсифга эга, ўзининг хусусий тизими ва сифати бор. Бинобарин, ижтимоий институт ўзининг ривожланиш мантиқига эга мустақил умумий таълимдир. Бу нуқтаи назардан ижтимоий институтлар турган таркибига эга, элементларнинг интеграллашган ва функцияларининг маълум бир ўзгаришга эга ташкил этилган ижтимоий тузум сифатида қурилиши мумкин.
Бу қандай тузумлар? Уларнинг асосий элементлари нималардан иборат? Энг аввало бу қадриятлар, меъёрлар, ьоялар, шунингдек, одамларнинг ва бошқа ижтимоий маданий элементларининг фаолияти намунаси-тузимидир. Бу тузум одамларнинг тўьри юриш-туришига кафолат беради, уларнинг интилишларини бир оқимга солади, зиддиятларни ҳал этади. У ёки бу жамоа жамиятдаги барқарорлик ва хотиржамликни ҳолатини сақлайди.
3. Учинчи, институтлаштиришнинг энг муҳим элементларидан бири ижтиьмоий институтни ташкил қилиш шакли. Ташқаридан ижтимоий институт моддий маблаь билан таъминланган ва аниқ ижтимоий фаолиятни бажараётган шахслар, муассасалар мажмуи бўлиб кўринади. Шундай қилиб, олий маълумот институти маълум бир шахслар мажмуи: ўқитувчилар, хизмат қилувчи ҳодимлар, амалдорлардан тузилган бўлиб, муассаса ёки олий мактаб бўйича Давлат қўмитаси чегарасида ҳаракат қиладилар ва ўз фаолияти учун маълум қимматли материаллардан фойдаланадилар (бинолар, молия ва бошқалар).
Ҳар бир ижтимоий институт ўз фаолияти мақсадига, шу мақсад йўлига аниқ иш ҳаракатига, ижтимоий дунёқараш роллари тўпламига эга. Юқоридагиларга асосланиб, ижтимоий институтни қуйидагича таърифлаш мумкин.
Ижтимоий институтлар-бу аниқ аҳамиятга эга ижтимоий вазифани бажарувчи, ўзининг аъзоларини бажарган ижтимоий роллари асосида биргаликда ижтимоий қадриятлар, меъёрий ва юриш-туриш намуналари, вазифаларини бажариш йўлидаги мақсадни биргаликда амалга оширишни таъминловчи одамларнинг ташкилий бирлашмасидир.
Ҳар бир институт ўзига хос ижтимоий вазифани бажаради. Бу ижтимоий вазфалар тўплами ижтиьмоий институтларнинг умумий ижтимоий вазифалари даражада ташкилланади. Бу вазифалар ранг-барангдир. Нисбатан тўла ва қизиқарли таснифни «институтлаштириш мактаби» деб аталувчи мактаб вакиллари таклиф қилишди. Бу мактаб вакиллари С.Липсет, Д.Ландберг ва бошқалар. Ижтимоий институтнинг тўртта асосий вазифаларини белгилашди.

  1. Жамият аъзоларини етиштириш. Бу вазифани бажарувчи асосий институт оиладир. Аммо бунга бошқа институтлар ҳам дахлдор, масалан:-давлат;

  2. Ижтимоийлаштириш-одамларга мазкур жамиятда ўрнатилган юриш-туриш намуналари ва фаолият усулларини тақдим қилиш (оила, таълим, диний усуллар орқали).

  3. Ишлаб чиқаришга ва тақсимлаш ижтимоий-иқтисодий ва назорат институтлари орқали таъминлашади;

  4. Бошқариш ва назорат ишлари тартиб-интизомининг тааллуқли турларини амалга оширувчи ижтимоий меъёр ва кўрсатмалар: ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар, удумлар, маъмурий қарорлар орқали амалга оширилди.

Ижтимоий институтлар шахсларининг юриш-туришини раьбатлантириш ёки танбех йўли билан бошқаради. Ижтимоий институтлар бир-биридан ўзларининг фаолияти сифати билан фарқ қилади:
1. Иқтисодий-ижтимоий институтлар-мулкчилик, алмаштириш, пул банклар, турли хил ҳўжалик бирлашмалари-ишлаб чиқаришнинг тўла мажмуини ва жамият бойлигининг тақсимлаши таъминлайди.
Айни пайтда ижтимоий ҳаётнинг бошқа муҳитини иқтисодий ҳаёти билан бирлаштиради.
2. Сиёсий институтлар-давлат, партия, касаба уюшмалари ва бошқа жамоа ташкилотлари сиёсий ҳукумронликни аниқ шаклларини қўллаб-қувватловчи ва шу ҳукумронликни ўрнатувчи сиёсий мақсадни кўзлайдилар. Уларнинг барчаси мазкур жамиятнинг сиёсий тузимини ташкил қилади.
Ижтимоий институтлар ьоявий қадриятларни сақлаш, жамиятдаги ижтимоий-синфий таркибини устивор бўлишни таъминлайди.
3. Ижтимоий-маданий ва тарбиявий институтлар ўз олдига маданий ҳамда ижтимоий қадриятларни ўзлаштириш ва ривожлантириш, шахсни аниқ бир маданияттга жалб қилишни, шунингдек, ижтиьмоий-маданий интизом стандартини ўзлаштириш ва ниҳоят аниқ бир қадрият ва меъёрларини ҳимоялашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
4. Меъёрий мўлжал механизмларни ахлоқ, этикани ўзлаштириш ва шахс интизомини тартибга солиш. Уларнинг мақсади интизом ва юриш-туришга ахлоқий дастак, эстетик асос бериш. Бу институтлар ҳамкорликда умуминсоний қадриятлар, интизомнинг махсус кодекси ва этикасини тасдиқлайдилар.
5. Меъёрий санкцияловчи-ҳуқуқий ва маъмурий ақидаларда белгиланган меъёр, қоидалар ва кўрсатмалар асосида умумижтимоий интизомни тартибга солиш. Меъёрнинг мажбурийлиги давлат ва тааллуқли санкциялар тизимининг мажбур қилувчи кучи орқали таъминланади.
6. Маросим-тимсол ва вазият конвенцион институтлар. Бу институтлар (шартнома асосида) қисқача ёки узоқ вақтга конвенция меъёрларини қабул қилишга асосланган. Бу меъёрлар кундалик тўқнашувларини, турли-туман гуруҳлар ёки гуруҳлараро интизомни тартибга солади. Улар тартиб-интизомнинг тартибини аниқлайдилар, ахборот алмашиш усулларини вақт соатини белгилайди. Саломлашиш, мурожаат қилиш, масжилсларни, йиьилишларини қандайдир бирлашмалар фаолиятини соатини ҳам белгилайди.
Ўзаро меъёрий ҳамкорлик (ижтимоий муҳит билан) ижтимоий институт дисфункцияси дейилади. Аввал айтиб ўтганимиздек, ижтимоий институтнинг аниқ ҳаракат қилиш ва вакиллаштириш асосий у ёки бу ижтимоий талабаларни қондиришдир. Ижтимоий жараёнларнинг жадал оқими, ижтимоий ўзгаришлар темпининг тезлашиши шароитида жамият талаблари ўзига хос ижтимоий институтнинг фаолияти ва таркибида ўз аксини топа олмаслиги ҳам мумкин. уларнинг фаолиятларидан дисфункциялар пайдо бўлиши мумкин. Дисфункциялар мақсадининг аниқ эмаслиги, унинг ижтимоий нуфузини ва обрўи тушганда алоҳида фаолиятини «Тимсолий» фаолиятини пайдо бўлишидла, яъни фаолиятининг самарали мақсадга эришишига қаратилмаганлигида ифодаланади.
Жамият талаби қондирилмаганлиги натижасида ҳаётий меъёрий тартибга солинмаган, институт дисфункциянинг тўлдиришга интилган, шу мақсадда жорий меъёр ва қоидаларини бузилишлар рўй беради. Бу хил фаолликлар ҳуқуққа қараш фаолиятларда ифодалаши мумкин. Айрим иқтисодий институтларнинг дисфункцияси «теневая эканомика» яъни чайқовчилик, пораҳўрлик, ўьрилик ва ҳоказоларга сабаб бўлади. Дисфункцияни ижтимоий институтининг ўзини ўзгартириш ёки бўлмаса янги мазкур жамият талабини қондирувчи институт яратиш йўли билан бартараф қилиш мумкин.
Тадқиқотчилар ижтимоий институтларнинг икки хилини ажратмоқдалар: Оддий ва мураккаб хиллари. Оддий ижтимоий институтлар-ижтимоий аҳамиятга эга, аниқ вазифани бажараётган одамлардан ташкил топган бирлашмадир. Улар биргаликда ва мақсадини кўзлайдилар, шу мақсад йўлида ҳар бир одам ўзининг ижтимиоий вазифасини бажаради. Бу савияда бошқарувчи тузим мустақил тузим сифатида ажралмаган. Ижтимоий қадриятлар, маънавиятлар меъёрлар ўзлари ижтимоий институт фаолиятини таъминлайдилар.
3. Оддий ижтимоий институтнинг намунаси-оила институтлар А.Г.Харчёв оилани никоҳ ва қондошликда асосланган умумий маишат ва ўзаро жавобгарлик билан боьланган одамлар бирлашмаси деб таърифлайди. Оилавий муносабатлар энг аввало никоҳдан бошланади. Никоҳ-аёл ва эркак муносабатларини тарихий ўзгарувчан ижтимоий шаклидир бу муносабатлар орқали жамият уларнинг жинсий ҳаётининг тартиби ва ҳуқуқларини белгилайди. Уларнинг қондошлик ва эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Аммо оила никоҳга нисбатан анча мураккаб муносабатлар тизимини белгилайди. Чунки у нафақат эр-хотиннинг балки болалар ва бошқа қариндошларни бирлаштиради. Шунинг учун оилага фақат никоҳда бирлашган гуруҳ сифатида эмас, ижтимоий институтлар сифатида, яъни инсон авлодини давом эттирувчи ўзаро ҳамкорлик ва муносабатларнинг аниқ қадриятлар ва меъёрлар асосида фаолият кўрсатувчи шахсларнинг алоқавий тизими сифатида қараш жоиздир. Бу институт кенг кўламда ижтимоий назорат остига олинган.
Оила-ижтимоий институт сифатида бир қатор босқичлардан ўтади. Бу босқичларнинг кетма-кетлиги оилавий жараён ёки оиланинг ҳаёт тарзини ташкил қилади. Тадқиқотчилар бу жараёнда турли фазаларни ажратмоқдалар. Аммо уларнинг ичида энг асосийлари қуйидагилардир.
А) биринчи никоҳдан ўтиш-оилани ташкил бўлиши.
Б) болаланишнинг бошланиши - биринчи боланинг туғилиши.
В) болаланиш ниҳояси-кенжа бола туьилиши.
Г) «бўшаган уя» охирги фарзанднинг никоҳи ва унинг оиладан бўлиниши.
Д) оиланинг тугатилиши-эр-хотинлардан бирини ўлими.
Оила социологияси оила ташкилотининг қуйидаги умумий ажратиш ақидалари мавжуд: никоҳ шаклига қараб оила маногом ва полигам оилага бўлинади.
Маногом оила-никоҳ жуфтининг мавжудлиги. Полигам оила-бу эркак киши бир нечта аёлга эга бўлиши мумкин. қариндошлик алоқалари тартибига қараб оила оддий, нуклеар ёки мураккаб кенгайтирилган оилавий турлари мавжуд. Нуклеар оилада эр-хотин ва уларнинг никоҳсиз (никоҳ ёшида эмас) оилавий жуфтини тушунамиз. Агар болалардан биронтаси никоҳ қилинган бўлса, улар кенгайтирилган ёки мураккаб, икки ёки ундан кўп авлодларни ўз ичига олган оила келиб чиқади.
Оила ижтимоий институтлар сифатида жамият пайдо бўлиши, шаклланиши даврида пайдо бўлади. Оиланинг шаклланиши ва фаолияти жараёни қадрият меъёри ўлчагичи билан боьлиқ. Масалан: бир одамнинг ёқтириш, уни турмуш ўртоьи сифатида танлаш. Эр-хотин, қариндош-уруь, ота-она ва болалар ўртасидаги сексуал меъёр, интизом ахлоқ тартибларидан фойдаланиш ва уларни бажармаслик санкциялари. Бу қадриятлар меъёрлар ва санкциялар мазкур жамиятда ўзгарувчан эр-хотин ўртасидаги муносабатлар кўз олдига келади. Бу муносабатлар уларнинг жинсий ҳаётини тартибга солади ва оилавий ота-оналик, қариндош-уруьчилик мажбуриятини ва ҳуқуқларини ўргатади.
Тараққиётнинг дастлабки босқичида эркак ва аёл ўртасидаги муносабат, катта ва кичик ўртасидаги, авлод ва аждод анъаналари асосида синкрет меъёр ва интизом намуналарига асосланган бўлиб, диний ва ахлоқий нуқтаи-назаридан қаралган. Давлат пайдо бўлиши билан оилавий ҳаётни бошқариш ҳуқуқий тус олди. Никоҳни ҳуқуқий шакллантириш нафақат оила, балки давлатнинг ўзига ҳам маълум бир масъулиятни юклади. Ижтимоий назорат ва санкцияларни жамият фикригина эмас, балки давлат органлари ҳам амалга оширадилар. Оиланинг биринчи вазифаси А.Г.Харчёвнинг фикрича ахолини табиий тўлдириш болага бўлган талабни қониқтириш, бу шахсий режа шу билан бир қаторда оила бир қатор қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • тарбиявий вазфа-ёш авлодни ижтимоийлаштириш, жамиятнинг маданиятини ривожлантириш;

  • ҳўжалик маиший вазифа-жамият аъзоларининг жисмоний соьлигини сақлаш, болалар ва қарияларга меҳрибонлик;

  • иқтисодий вазифа-бир оила аъзоларига иккинчи оила аъзолари учун моддий маблаь олиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларини иқтисодий қўллаш;

  • бирламчи ижтимоий назорат муҳити-ҳаёт фаолиятини турли муҳитда оила аъзоларининг хулқ-атворини ахлоқий тартибга солиш, шунингдек, эр-хотин, ота-она ва бола, ўрта ва катта авлод ўртасида масъулият ва мажбуриятларнинг тартибга солиш;

  • маънавий мулоқот-оила аъзолари шахсиятларининг ривожланиши, ўзаро маънавий камол топиши;

  • ижтимоий мавқе-оила аъзоларини маълум бир ижтимоий мавқени тақдим қилиш, ижтимоий таркибни қайта ишлаш;

  • ҳордиқ чиқариш-самарали дам олишни ташкиллаш, дунёқарашлар, эҳтиёжларни ўзаро ривожланиши;

  • ҳиссиёт-руҳий ҳимоя, ҳис-туйьуни қўллаб-қувватлаш, шахсларни эмоционал барқарорлиги ва руҳий терапия.

Оилани ижтимоий институт сифатида тушуниш учун оиладаги вазифаларни таҳлили катта аҳамиятга эга. Оилавий вазифа (рол) жамиятдаги инсоннинг ижтимоий ролларини кўринишларидан бири. Оилавий рол шахснинг фаолияти ва ўз ўрни билан белгиланади. Энг аввало, эр-хотинлик роли (эр-хотиннинг вазифаси) ота-оналик вазифаси, болалар (ўьил, қиз, ака, сингил) вазифаси ва ҳоказо. Оилавий ролнинг ижроси қатор шартларини, энг аввало рол тимсолининг бажарилишидан иборат. Шахс ўзига берилган ролни, яъни оилада эр ёки хотин бўлиш, оиланинг каттаси ёки кичиги бўлиш вазифасини яққол кўз олдига келтирмоьи зарур. У ёки бу вазифа унга қандай меъёр қоидаларини юклашини билиши керак. Ўз интизоми образини шакллантириш учун ўахс оилавий рол таркибида ўзининг ва бошқаларнинг ўрнини аниқ белгилаши шарт. Масалан: у оила бошлиьи ролини бажара оладими, қисман ёки бутунлай оиланинг моддий тутқичи бўла оладими?
Оилани муваффақиятини шакллантириш учун оилавий рол талаб қилувчи вазиятларда ўзини тута билиши ҳам эътиборга эга. Масалан: у ёки бу бой одам оиланинг бошқа аъзоларини моддий таъминлаб келган. Аммо, кейинчалик у одам моддий қийинчиликка учраб қолди дейлик, молиявий ахвол ўзгарди ва вазиятнинг ўзгариши шу захоти унинг ролини ўзгартиришни тақазо этади.
Оиладаги рол муносабатлари рол келишувчилиги ёки рол зиддияти билан ҳам ифодаланиши мумкин. социологларнинг фикрича рол зиддияти кўпинча қуйидагилардан келиб чиқади.

  1. Рол образининг зиддияти. Бунда роллар нотўьри шакллантирилган, нотўьри бўлинган бўлиши мумкин.

  2. Роллар орасида зиддият, ундаги қарама-қаршилик тўьри роллардан келиб чиққан, рол якунларидан келиб чиқади. Бундай зиддиятлар кўп авлодли оилаларда кўпроқ учрайди. Иккинчи авлод вакиллари бир вақтнинг ўзида ҳам бола, ҳам ота-она ролини бажаришлари керак.

  3. Рол ичидаги зиддият, бунда қарама-қаршиталаблар қўйилади. Замонавий оилада, бу муаммонинг сабаби кўпинча аёл кишидир. Оилада аёл киши бека бўлиши. Болаларни тарбиялаш, оила аъзоларига қарши роли ажратилган. Замонавий оилаларда эркак билан биргаликда оилани моддий маблаь билан таъминлаш роли ҳам ажратилган.

Агар аёл ижтимоий ёки каб томонидан эрга нисбатан юқори мавқега эга бўлса ва ўз мавқеини оилавий муносабатларда ҳам қўлласа, зиддият яна ҳам жиддийлашади. Бу вазиятда эр-хотиннинг сабаблари ичида алоҳида ўрнини тутади. Масалан: қиз бола турмушга чиққач оиладаги бекалик ёки оналик ролини бажаришни хоҳламайди, аввалгидай турмуш тарзини давом эттиришга ҳаракат қилади.
Замонавий жамиятда оиланинг заифланиш жараёни унинг ижтимоий институти сифатида ижтимоий фаолиятнинг ўзгариши ролсиз ила муносабатларини кузатмоқда. Шахсларнинг ижтиьмоийлашишида оила ўзининг етакчилик вазифасини йўқотмоқда. Анъанавий аёлга берилган бекалик, оналик роли эркакка берилган мулкка ягона ҳўжайинлик роли, оиланинг иқтисодий мустақиллигини сақлаш роли бир-бири билан алмашиб бораётганлигини кўпчилик хринстиан ва будда маданиятига эга оилаларда кўриш мумкин.
Мамлакатларда оилада аёллар иқтисодий таъминланишни барча эркак зиммасига юклатилган вазифаларни ўзларининг зиммаларига юклашлари оилавий қарорларни, масалаларни ҳал қилишлари кузатилмоқда. Бу хол оила фаолиятини ўзгартириб юборади ва жамият қатор потизив ва негитав оқибатларни олиб келади. Бир томнда аёл ўзлигини оиладада тенг ҳуқуққа эга эканлигини ҳал қилди. Иккинчи томондан, зиддиятли вазиятни кучайтирди. Туьилиш жараёнининг камайиши ва ўлимнинг кўпийишига олиб келган демографик интизомига таъсир қилди.

8. Мавзу: Замонавий ўзбек оилаларининг муаммолари.


Оила ҳаётининг энг бахтли дамлари билан биргаликда унинг фожиали кунлари ҳам бор. Албатта, бу турли оилаларда турлича кечади. Бахтли оилалар бу каби фожиалардан холи бўлсалар, бахтсиз оилалар унинг заҳрини тотиб кўрадилар. Лекин, нима учун оилаларда ажралишлар юз беради?
Оила ривожланишига бевосита таъсир этувчи асосий омиллардан бири никоҳни бекор қилиниши, яъни ажралишдир. Ажралиш – эр ва хотин тириклигида никоҳни суд ёки ФХДЁ органлари орқали бекор қилиниши. ФХДЁ органларида фарзанди бўлмаган никоҳ жуфтлари ажратилади. Фуқаролик судларида никоҳларни бекор қилиш даъвогарнинг даъво аризасига кўра амалга оширилади. Фақатгина никоҳ жуфти бирга яшай олмаслигига етарли асос бўлгандагина даъво суд орқали қониқтирилади.
Оилалардаги ажралиш ҳодисаси ҳар доим жамиятни ларзага солиб келган. Лекин бу ҳодисанинг сабаб ва омилларини ўрганиш орқали уларни тўла бартараф этишнинг иложи бўлмаяпти. Ҳалигача оиласидан ажраган эркаклар беназир адиб Абдулла қодирийнинг “Ўтган кунлар” романидаги Отабек каби “Ажралиш куйидан” жонлари фиғон бўлса, оилавий бахтга ишонмай қўйган аёллар сони ошса ошаяптики, камаётгани йўқ.
Хўш, муаммо нимада? Ажралишларнинг сонини камайтириб, ҳодисанинг оқибати билан курашиш керакми ёки унинг сабабларини топиш орқали оқибатларни бартараф этган маъқулми?
Шу ўринда саволнинг биринчи қисмига жавоб салбий бўлиши табиий. Чунки, айтайлик, ажралишларнинг ёмон оқибатларини билган ҳолда уни расмий равишда тақиқлаб қўйиш мумкин эмас. Баъзи мамлакатларда, жумладан, Италия, Нидерландияда яқингача ажралиш ҳуқуқий жиҳатдан ниҳоятда мураккаб жараён бўлган. Аммо, бу усул билан ҳам оила мустаҳкамлигини таъминлаб бўлмас экан. Бунинг устига ажралишни таъқиқлаш, ажралиш эркинлигини бермаслик ўз навбатида никоҳ ёшининг ўсишини, оила қурмаслик, никоҳгача ва никоҳдан ташқаридаги жинсий алоқа, психологик носоғлом оилалар миқдорининг ор­тиши никоҳ-оила муносабатлари замирида юзага келадиган жиноятлар, қотиллик, хиёнат кабиларнинг ортишига олиб келар экан. Ўз-ўзидан маълум бўладики, бунинг инсон руҳияти, оилада бола тарбияси, қолаверса жамият учун зарари олдингилардан кам бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда ажралиш эркинлиги деярли барча давлатлар никоҳ-оила қонунчилигида қайд этилган.
Демак, юқоридаги саволнинг иккинчи қисмидан келиб чиқиб муаммонинг ечимига қараб бориш зарур бўлади. Гап рас­мий тарзда ажралишга халақит қилиш эмас, балки уларнинг олдини олиш, уларни туғдирувчи сабаблар ва омилларни бартараф ҳақида бориши зарур.
Лекин, мавриди келганда айтиб ўтиш зарурки, баъзи оилаларнинг “бедаво” муаммолари олдида ҳар хил ечим бўлиши мумкин. Масалан, ўзбекларда агар оилада фарзандлар бўлмаса, бу фожеа деб қабул қилинади. Бошқа халқларда эса бундай эмас.
Ажралишлар масаласида мутахассислар даставвал икки жиҳатни ажратиб кўрсатадилар:
-ижтимоий-психологик хусусиятлар;
-этнопсихологик хусусиятлар.
Бу хусусиятлар ажралишлар са­баблари, жараёни, оқибатлари, ажралишгача ва ундан кейинги даврлардаги эр-хотин­ларнинг аҳволида намоён бўлади. Жумладан, ажралиш ташаббускори ким эканлиги масаласини олайлик. Ўзбек оилаларида, шунингдек қишлоқ оилаларида ажралиш ташаббускори асосан эркаклар бўладилар ва аксинча, Европа халқлари оилаларида, шунингдек, ёш оилаларда ва шаҳар оилаларида ажралиш ташаббускори кўпроқ аёллар бўладилар.
Мутахассислар фикрига кўра, ўзбек аёллари, айниқса қишлоқ аёллари учун ажралишлар айниқса фожеалидир. Бу қуйидагилар билан изоҳланади:

  1. қишлоқ жойларда ажрашган аёл эркакка нисбатан жамоатчилик томонидан кўпроқ танқидий муносабатга дучор бўлади;

  2. қишлоқ жойларда ажралишдан сўнг аёлларнинг ижтимоий аҳволи эркакларга нисбатан ёмонлашади. Чунки, ўзбек аёли ажрашгандан сўнг уй-жойларни эрига қолдириб, ўз ота-онасиникига бориб яшашга мажбур бўлади;

  3. қишлоқ, аёлларида ажралиш­дан сўнг қайта оила қуриш имкони ниҳоятда кам бўлади.

Бу каби сабабларга кўра қишлоқ аёллари ҳатто муносабатлар ниҳоятда зиддиятли никоҳга ва заҳарли турмушга ҳам кўникиб яшайверадилар. Баъзи аёллар, аслида эри билан бирга яшамаётган бўлсаларда эрларидан «ўч олиш» мақсадида, унинг бошқага уйланишига йўл қўймаслик учун суд орқали ажрашишга кўнмайдилар.
Бунинг акси сифатида эркаклар аёлларга нисбатан бир мунча имтиёзли вазиятда бўлади­лар. Эркаклар ажралишгандан сўнг ўз яқинлари томонидан кўпрок қўллаб- кувватланадилар. Улар ҳатто қаҳрамонлардек гердайиб ҳам юрадилар. Боласи йўқ бўлган ҳолатда эса ажралишган эркак учун турмушга чиқмаган қизга ёки аёлга уйланиш сезиларли даражада муаммо туғдирмайди. Бундан ташқари у ажралишдан сўнг олдинги шароитда, яъни ўз ота-онасининг уйида қолади ва навбатдаги янги оила қуриш имконига эга бўлади. Шунинг учун қишлоқ жойларда ажралишларнинг ташаббускорлари кўпроқ эркаклар бўладилар. Аёллар эса бу адолатсизлик олдида чорасиздирлар. Айниқса, фарзанди бўлмаган қишлоқ аёлининг аҳволи оғир бўлади.
Мутахассислар ҳозирги замон никоҳ-оила қонунчилигига кўра ажралиш кимга қандай оқибат келтиришини ўзига хос “ҳисоб-китоб» қилганлар. Шаҳар жойларда истиқомат қиладиган Европа халқларига мансуб ёш оилаларда бу қуйидаги формула тарзида бўлиши мумкин.
Аёллар учун:
Ажралиш қ озодлик қ бола қ алимент ± уй қ ёлғиз оналарга бериладиган имтиёзлар қ янги оила қуриш муаммоси.
Эркаклар учун:
Ажралиш қ озодлик – бола - алимент ± уй қ янги оила қуриш имконияти.
Агар ажралишларнинг аёл ва эркакка кўрсатадиган асосий таъсирларини санайдиган бўлсак, улар қуйидагича бўлади:
Жамият учун — нотўлиқ оилалар сони кўпаяди, оилалараро ёки қариндошлараро адоват юзага келади, бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан нафрати пайдо бўлади, фоҳишабозлик ортади, тери-таносил касалликларининг ортиши кузатилади, шахснинг ижтимоий фаоллиги сусаяди.
Эркак учун — ёлғизлик ҳиссининг ортиши, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, турли касалликлар.
Аёллар учун — ёлғизликни ҳис қилишнинг орти­ши, қайта оила қуриш имкониятининг чекланганлиги, неврозлар, стресслар, турли хасталиклар, ўз жонига қасд қилиш.
Кўриниб турибдики, ажралишдан энг кўп зарар кўрувчилар – бу аёллардир. Шу билан бирга аёл учун катта ҳаётий муаммоларини — қайта оила қуриш ва ёлғизлик муаммосини келтириб чиқаради
Ажралишларга сабаб бўлувчи омиллар турлича. Тўғри, кўпинча ажрашаётганлар ажралиш сабаби тўғрисида кўпинча ҳамма учун стандарт бўлиб қолган сабабларни кўрсатар эканлар. Булар:
-характерларнинг мос келмаслиги,
-ўзга шахснинг аралашуви,
-қўполлик,
-моддий қийинчилик,
-ичкиликбозликка берилиш,
-яшаш шароитининг ноқулайлиги,
-ота-оналарнинг ноўрин аралашуви, хиёнат ва б.
Юқоридагилардан хулоса шуки, ўзбек оиласида ажралиш масаласига жиддий эътибор бериш лозим ва унинг олдини олиш, салбий асоратларни камайтириш чора-тадбирларини илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқиш зарур.
Оилада эр-хотиннинг ажралиши, яъни никоҳнинг бекор этилиши биринчи навбатда оиланинг таркибига таъсир этади, яъни оила тўла оиладан тугал бўлмаган оилага айланади. Оилада фарзандлар туғилиши маълум даражада камаяди. Бу эса ўз навбатида, оилани давом эттирувчи авлод яратилишига, оиланинг демографик ривожланишига, яъни такрор барпо бўлишига салбий таъсир этади.
Маълумки, ХХ асрнинг иккинчи ярмига қадар ўзбек оилаларида ажралиш ҳоллари жуда кам бўлган. Оила, никоҳ инсон ҳаётидаги энг муқаддас ижтимоий ҳодиса бўлиб, у жамият томонидан, ислом ақидалари, урф-одатлар, қалриятлар орқали жуда қадарланган. Никоҳнинг бекор этилиши эса қораланган. Исломда таллоқни, оиланинг бузилишини Тангри суймаслиги таъкидланади.
Ажралиш қадимда ислом ақидаларига кўра амалга ошган ва бу жараён «талоқ» деб аталган. «Талоқ» арабча сўз бўлиб, озод бўлмоқ, ажралмоқ деган маънони анлатади. Ислом ақидаларига кўра талоқ эркак томонидан айтилмагунча эр-хотиннинг ажралиши қонуний ҳисобланмаган. Агар аёл томонидан никоҳнинг бекор этилиши талаб этилса-ю, эркак бунга норози бўлса, талоқ кучга кирмаган. Шариат қонунида эркак «талоқ» сўзини ҳушёр ва соғлом пайтида айтиб, ўзи иқрор бўлгандагина талоқ қонуний ҳисобланган.
Лекин қадимда Ўзбекистонда бошқа демографик жараёнлар қатори қонунланган талоқлар ҳам мунтазам статистик рўйхат қилиб берилмаган. Шу боис, ХХ асрга қадар ажралиш ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ўзбекистонда ажралиш ҳақидаги батафсилроқ маълумотлар статистик манбаларда 1940 йилдан бошлаб мавжуддир (5-жадвалга қаранг).
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 1940 йилларда республикада оилаларнинг бузилиш ҳоллари бирмунча юқори бўлиб, бу ўша даврдаги аҳолининг ижтимоий-сиёсий аҳволи билан боғлиқдир. Аёлларнинг ижтимоий тенгсизлигининг барҳам топиши, уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашиш, маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлиши минглаб аёлларнинг уй-рўзғор ишларидан ижтимоий ишлаб чиқаришга, оила муҳитидан жамият муҳитига олиб чиқди. Демак, бу маълум даражада эркаклар норозилигига олиб келган ва кўплаб талоқ ҳоллари, яъни оилалар бузилишига сабаб бўлган.
1950 - 1960 йилларда республикада ажралиш жараёни кескин камайди. Бунинг асосий сабаби, бир томондан, минглаб эркакларнинг урушга кетиши ва аҳоли таркибида эркаклар салмоғининг камайиб кетиши бўлса, иккинчи томондан, аёлларнинг эркаклар билан жамиятда тенг ҳуқуқли бўлиши ва ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашиш жараёни анча шаклланиб қолган ва аҳолида, айниқса, эркакларда унга кўникма ҳосил бўлган эди.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish