1. Мавзу: Оила социологияси фанининг шаклланиш босқичлари


Ўзбекистонда ажралиш миқдори



Download 0,69 Mb.
bet18/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#312323
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
Оила социологияси комплекс

Ўзбекистонда ажралиш миқдори
(1940 - 2002 йиллар)

Ҳар 1000 киши ҳисобига

Йиллар

Жами

Шаҳарда

қишлоқда

1940

2,9

2,6

3,0

1950

0,1

0,3

0,0

1960

0,3

0,8

0,0

1970

1,1

2,4

0,3

1980

1,4

2,6

0,6

1990

1,5

2,6

0,7

1991

1,6

2,8

0,8

1992

1,5

2,9

0,6

1993

1,2

2,3

0,5

1994

1,1

2,1

0,5

1995

0,9

1,8

0,4

1996

0,9

1,6

0,4

1997

0,9

1,7

0,4

1998

0,9

1,8

0,4

1999

0,9

1,6

0,5

2000

0,8

1,3

0,5

2001

0,6

1,0

0,4

2002

0,7

1,3

0,4

1970 йилдан бошлаб эса республикада никоҳни бекор этиш ҳоллари бирмунча кўпайди. Бунинг асосий сабаби республика миллий таркибидаги ўзгаришлардир. Ана шу даврда республикада истиқомат этувчи руслар ва бошқа Европа миллатлари миқдори кўпайиб борди. Маълумки, ушбу халқларда оилаларнинг ажралиш кўрсаткичлари ўзбек ва бошқа маҳаллий халқларга нисбатан 2-3 баробар кўпроқ учрайди.


Жумладан, 1990 йилда рўйхатга олинган жами ажралишларнинг деярли ярмини руслар, татарлар, украинлар, белоруслар, молдаванлар, болтиқбўйи ва кавказ халқлари, немис ва яҳудийлар ташкил этган. Ваҳоланки, Ўзбекистонда мана шу даврда ушбу халқларнинг умумий салмоғи жами аҳолининг 15-16 фоизини ташкил этган, холос. Ўзбек ва бошқа маҳаллий халқларда оила бузилиши ҳолларининг бошқа Европа халқларига нисбатан камроқлиги бир томондан, юқорида қайд этилганидек, Ислом дини ва унга асосланган урф-одат, қадриятларнинг таъсири бўлса, иккинчидан, мусулмон халқларига мансуб оилаларнинг серфарзандлигидир. Махсус тадқиқотлар кўрсатишича, бундай оилалар ниҳоятда кам ҳоллардагина бузилар экан. Аксинча, фарзандсиз оилаларда фарзанд туғилмаганлиги туфайли кўпроқ ажралишлар рўй берди. Фарзандсизлик туфайли никоҳнинг бузилиши никоҳ даврининг 5-9 йилларда кўп учрар экан (5-илова). Уларнинг салмоғи жами ажралишнинг 25-28 фоизини ташкил этади. Масалан, 1990 йилда жами ажралганларнинг 27,3 фоизи никоҳ даврининг 5-9 йилиги тўғри келса, 1994 йили эса 25,3 фоизини ташкил этган. Бунинг асосий сабаби, оилада ана шу давр ичида фарзанд бўлмаганлигидир. Ўзбекларда шундай бир ибора борки: «Сабр қилиш керак. Оллоҳ фарзандни никоҳ даврининг бешинчи ва еттинчи йилларида ҳам бериши мумкин». Шунинг учун ҳам кўпчилик фарзандсиз оилалар ана шу «бешинчи» ва «еттинчи» йилни кутишади.
Шуниси эътиборлики, Ўзбекистонда оила бузилиши ҳоллари аҳолининг маълумотлилиги юқори бўлган гуруҳида кўпроқ учрар экан. Масалан, кейинги йилларда ҳам мингта олий маълумотли аҳолидан 6,6 таси ажралишган бўлса, бу кўрсаткич ўрта ва тўлиқсиз ўрта маълумотли аҳолида 5,3 ни ташкил этган. Ажралган олий маълумотли аҳоли таркибида эркаклар салмоғи юқори бўлиб, 55-60 % ни ташкил этади. Ажралишга оид статистик маълумотлар кўрсатишича, кейинги 5-6 йил мобайнида республикада умумий ажралиш кўрсаткичлари камайишига қарамай, ёш оилаларнинг бузилиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Бу ҳолни чуқурроқ ўрганиш учун Тошкент Давлат Университети олимлари томонидан махсус социологик тадқиқот ўтказилди. Тадқиқотлар кўрсатишича, содир бўлган ажралиш ҳолларнинг 25,9 %и - хиёнат, 18,5 %и - оиладаги келишмовчиликлар, 22,2 %и - ўзаро муҳаббатнинг йўқлиги ва характерларнинг тўғри келмаслигидан, қолганлари эса фарзандсилик, эр ёки хотиннинг касаллиги туфайли, моддий етишмовчиликлар туфайли содир бўлгандир.
Умуман, ёш оилаларнинг бузилиб кетишига олиб келувчи ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни қуйидаги омилларга кўра ўрганиш мақсадга мувофиқдир:

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish