«Мутахассисликка кириш»фанининг предмети ва ўрганиш усуллари.
Ҳар бир фаннинг шаклланиши фаннинг предметини шаклланиши билан биргаликда, унинг илмий билиш усулларининг қарор топиши билан ҳам боғлиқ. Ҳар бир фаннинг ўрганиш усуллари умумий тавсифга эга бўлиб, аммо ҳар бир фанни ўрганиш фаннинг предметидан келиб чиқади Фаннинг қуйидаги ўрганиш усуллари мавжуд:
Диалектик усул: индукция, дедукция.
Илмий абстракция;
Таҳлил ва синтез;
Макро ва микроиқтисодий даражада ўрганиш;
Таққослаш;
Статистика ва бошқалар.
Фанни ўрганиш усулларидан энг аввало диалектик усулни кўриб чиқамиз. Диалектик усул табиат, жамият ва тафаккур ривожланиши қонуниятларини ўрганишга асосланган. Шунинг учун бу усул барча мавжуд фанларнинг, шу қаторда «Мутахассисликка кириш» фанининг ҳам асосида ѐтади. Диалектик усулда ривожланиш қуйидан юқорига, билиш эса оддийдан мураккабга томон ривожланади. Диалектика индукция ва дедукция усулларидан таркиб топган.
Индукцияда якка факт олиниб, умумий хулоса чиқарилади. Дедукцияда эса аксинча.
Илмий абстракция. Илмий абстракция усулида мавҳум объект илмга таянган ҳолда ўрганилади ва унинг фақат асосига эътибор қаратилади.
Таҳлил ва синтез. Бу усулда ўрганилаѐтган объект қисмларга бўлиб ўрганилади ва изчиллик билан таҳлил этилади. Синтез жараѐнида объектнинг қисмлари ўрганилиб, умумий хулоса чиқарилади ва бу «натижа» деб қаралади.
2. Олий мактабнинг ўрта мактабга нисбатан ҳусусиятлари.
Олий мактабнинг ўрта мактабга нисбатан фарқини аниқлаш учун дастлаб олий мактабнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш керак. Бу йўналишлар қуйидагилардан иборат:
Олий мактабда бериладиган билимлар ҳажминингўрта мактабларга нисбатан ҳажми ва мазмуни жиҳатидан устунлиги;
Ўқитиладиган билимларни ихтисослиги;
Назарий билимлар билан амалий билимларни бир-бири билан ўзаро боғланиши ва тўлдириб бориши.
Агарда ўрта мактабда тақдим қилинадиган билимлар бир дарслик ҳажмида бўлса, олий мактабда 5-10 дарслик ҳажмида қўлланма бўлади. Буларнинг ҳар бири чуқур билим олишга хизмат қилади. Иқтисодий масалалар билан боғланган қарор ва тушунтиришга эътибор берилади.
Олий мактабда ѐш жиҳатидан юқори бўлган (17 ѐшдан юқориси) йигит ва қизлар таълим оладилар. Улар тартиб интизом жиҳатидан шаклланган бўладилар, ота-оналар мажлиси тез-тез чақириб турилмайди.
Ўрта мактабда талабанинг ўзлаштириш даражаси мунтазам текшириб борилади. Олий мактабда рейтинг тизими жорий қилинган. Ўрта мактабда фанлар дарс сифатида ўргатилади. Олий мактабда маъруза ва амалий машғулотлар асосида тушунтиришга аҳамият берилади.
Олий мактабларда талабаларнинг мустақил ишларини амалга оширишга алоҳида аҳамият берилади.
Шундай қилиб, олий таълим ўзининг билим даражаси билан ўрта таълимдан кескин фарқ қилади. Бундай юқори даражада билим бериш учун мустақил ишлашга алоҳида аҳамият берилади.
Ҳозирги даврда фан-техника тараққиѐтининг ўта ривожлани-ши ахборот оқимини кескин кўпайишига олиб келди.
Лекин ахборотни қабул қилиш, ўзлаштириш, таҳлил қилиш, баҳолаш, улар асосида хулоса чиқариш учун вақт ниҳоятда чек-ланган. Ахборот олинадиган манбалар турли туман ва хилма-хил. Тараққиѐт туфайли улар янада такомиллашиб, янги-янги турлари вужудга келмоқда.
Инсон туғилганидан бошлаб, то умрининг охиригача ахборот қабул қилади ва олинган ахборотга ўз муносабатини билдиради. Инсон томонидан қабул қилинадиган ахборотлар тайѐр ѐки янги шакллантириладиган билимлардан иборат бўлади.
Биринчи ҳолатда тайѐр билимлар ўзлаштирилади. Иккинчи ҳолатда янги билимга эга бўлиш учун интилиш туфайли уларни такомиллаштириш ва бойитиб бориш жараѐни амалга оширилади. Ҳаѐт учун кураш, инсоннинг ўзўзини сақлаш, ҳимоя қилиш ин-стинкти янги билимлар учун интилишни ҳаѐтий заруриятга айлан-тиради. Ёшларнинг мавжуд билимларни ўзлаштириш, янги билим-лар учун интилиши, асосан, таълим жараѐнида шакллантирилади.
Таълим жараѐни-таълим берувчи билан таълим олувчи ўртаси-даги қўйилган мақсад асосида белгиланган билим, кўникма ва та-рбияни таркиб топтиришга йўналтирилган ўзаро мулоқот (таъсир кўрсатиш) жараѐнидир.
Таълим мақсади таълим натижаси сифатида ўқувчи эришиши лозим бўлган билим, кўникма, малака, одоб бўлиб, айнан шулар унинг шахсий фазилатларини шакллантиради.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
«Мутахассисликка кириш» фани нима учун иқтисодий фанлар таркибидан ўрин олган?
Фанни ўрганиш усуллари ҳақида тушунча беринг
«Мутахассисликка кириш» фани ўз предметини ўрганишда қайси фанлар билан алоқада бўлади?
«Мутахассисликка кириш» фанини ўқитиш нима учун керак?
«Мутахассисликка кириш» фани нимани ўргатади унинг қандай вазифалари бор?
«Мутахассисликка кириш» фанининг мазмунида нималарни ўргатиш мақсади ѐтади ва унинг мутахассислар тайѐрлашдаги роли қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |