1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 6,36 Mb.
bet9/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   171
Bog'liq
КМБ

1.2. Мулкни баҳолаш асослари

Мулкдорнинг тегишли ҳуқуқлари билан биргаликдаги исталган мулк объекти баҳолаш объекти бўлиб ҳисобланади. Бу бизнес, компания, корхона, фирма, банк, моддий ва номоддий активларнинг алоҳида турлари бўлиши мумкин


Мулкий мажмуа сифатида корхона фаолияти учун зарур бўлган барча турдаги мулкларни ўз ичига олиши мумкин: ер участкалари, бино ва иншоотлар, ускуналар, жиҳозлар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқлари, қарзлар, ҳамда корхонани, унинг маҳсулоти, иш ва хизматларини индивидуаллаштирувчи белгилар (фирма номи, товар белгилари, хизмат белгилари ва ҳ.к.лар) га бўлган ҳуқуқлар ва бошқа ҳуқуқлар. Шундай қилиб, ЎзР ФК да корхонага мулк, яъни ҳуқуқлар билан тасдиқланган моддий ва номоддий активлардан таркиб топган объект сифатида қаралади.
Баҳолаш объекти сифатида бизнеснинг ўзига хос хусусиятлари. Бизнес мулкдори уни сотиш, гаровга қўйиш, суғурталаш, васият қилиш ҳуқуқларига эга бўлади. Шундай қилиб, бизнес битим объекти, ўзига хос хусусиятларга эга товарга айланади.
Бизнес, корхона ва фирма товарнинг барча белгиларига эга бўлиб, олди-сотди объекти сифатида майдонга чиқади. Лекин бу махсус турдаги товар ҳисобланади ва унинг фарқловчи хусусиятлари баҳолашнинг тамойиллари, моделлари, ёндашувлари ва усулларини белгилаб беради.
Биринчидан, бу инвестициявий товардир, яъни келажакда даромад олиш мақсадида унга сармоя киритиладиган товар. Харажат ва даромадлар вақт оралиғи билан ажратилган. Бунда кутиладиган фойда ҳажми номаълум бўлиб, эҳтимолли характерга эга бўлади, шунинг учун инвесторга бўлиши мумкин бўлган муваффақиятсизлик таваккалчилигини ҳисобга олишига тўғри келади. Агар бўлгуси даромадлар, уларни олиш вақтини ҳисобга олганда, инвестициявий товарни харид қилиш харажатларидан камроқ бўлса, у ҳолда у ўзининг инвестициявий жозибадорлигини йўқотади. Шундай қилиб, мулкдор олиши мумкин бўлган бўлгуси даромадларнинг жорий қиймати ўзида харидор томонидан бозор нархининг юқори чегарасини намоён этади.
Иккинчидан, бизнес – бу тизимдир, аммо у ҳам яхлит тизим сифатида, ҳам алоҳида қисмлари ва ҳаттоки унсурлари каби бўлакларда ҳам сотилиши мумкин. Бу ҳолда унинг ўз капитали, маълум ташкилий-иқтисодий шакли билан алоқаси узилади, бизнес унсурлари бошқа, сифат жиҳатдан янги тизимнинг шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда бизнеснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида таркибий қисмлари товарга айланади.
Учинчидан, товарга бўлган эҳтиёж шу товарнинг ичида ва ташқи муҳитда содир бўлаётган жараёнларга боғлиқ бўлади. Бир томондан жамиятдаги ўзгарувчанлик бизнесни беқарорликка олиб келади, бошқа томондан, унинг беқарорлиги келгусида жамиятдаги ўзгарувчанликка олиб боради. Бундан бизнеснинг товар сифатидаги яна бир хусусияти– олди-сотдини бошқаришга бўлган эҳтиёж келиб чиқади.
Тўртинчидан, жамиятдаги мувозанатлилик учун бизнес барқарорлигининг алоҳида аҳамиятини ҳисобга олиб, нафақат бизнес олди-сотди механизмини бошқаришда, балки унга бўлган бозор нархини шакллантириш ва уни баҳолашда ҳам давлатнинг иштироки зарур бўлади.



Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish