1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


 Баҳолаш объекти сифатида корхона, фирманинг ўзига хос хусусиятлари



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   228
Bog'liq
КМБ

 
1.3. Баҳолаш объекти сифатида корхона, фирманинг ўзига хос хусусиятлари 
Корхона ёки фирма бизнес мавжудлигининг ташкилий-иқтисодий шаклидир. 
Шунинг учун бизнеснинг товар сифатида келтирилган хусусиятлари уларга ҳам 
хосдир. Аммо шу билан бирга корхона ўзининг фарқловчи белгиларига ҳам эга. 
Корхона фуқаролик ҳуқуқлари объекти бўлиб ҳисобланади ва тадбиркорлик 
фаолиятини юритиш учун фойдаланилувчи мулкий мажмуа сифатида қаралади. 


Мулкий мажмуа сифатида корхона ўз фаолияти учун мўлжалланган мулкнинг 
барча турлари: ер участкалари, бино ва иншоотлар, машина ва ускуналар, хом ашё 
ва маҳсулот, номоддий активлар, мулкий мабуриятларни қамраб олади. 
Корхонани баҳолаш
бу унинг қийматини пул кўринишида аниқлаш бўлиб, бу унинг 
энг эҳтимолли бўлган сотиш нархи бўлиши мумкин ва у корхонанинг товар 
сифатидаги икки хусусияти, яъни унинг нафлилиги ва шу нафлилик учун зарурий 
харажатларни акс эттириши лозим. Нафлилик ҳақидаги тасаввур харидорнинг аниқ 
қизиқишларига боғлиқ бўлганлиги сабабли баҳоловчи қийматнинг турли хилларини 
(тиклаш, тугатиш, инвестиция ва ҳ.к. қийматлар) аниқлаши керак бўлади. 
Баҳолаш қийматининг
катталиги ҳақидаги тасаввур – пул шаклида ифодаланган 
товарнинг қиймати ёки уни ишлаб чиқариш харажатлари катталиги –баҳолаш 
санасида мавжуд бўлган шарт ва чекловлар шароитида манфаатдор томонлар 
(сотувчи ва харидор) нуқтаи назарлари, ҳамда мазкур бозорда амалда бўлган талаб 
ва таклиф нисбати ва бошқа нархни шакллантирувчи омилларни ҳисобга олган 
ҳолда, баҳолаш объекти нафлилиги тушунчасидан келиб чиққан ҳолда 
шакллантирилади. 
Нафлилик
– бу мулкнинг инсонлар зарурати ва эҳтиёжларини қондириш 
қобилиятидир. Шунинг учун мулкнинг нафлилик даражасини аниқлаш исталган 
баҳолаш жараёнининг 
энг муҳим қисми
ҳисобланади. 
Нафлилик
ка узоқ муддатли 
истиқболда, яъни мулкнинг бутун меъёрий хизмат муддати давомида қаралади. 
Баҳолаш мақсади
– у ёки бу молиявий операциялар ёҳуд тадбиркорлик битимлари 
(олди-сотди, суғурталаш, мерос, ижара ва ҳ.к.) ни амалга ошириш, ҳамда мулкий 
қимматлиликлар ҳисоби. Бошқача қилиб айтганда, 
баҳолаш мақсади – бу 
буюртмачининг мақсади, яъни мулкни нима мақсадда баҳоланишидир

Баҳолаш санаси – бу баҳолаш қиймати амал қиладиган сана. У баҳоловчи 
томонидан объектни охирги марта бевосита кўздан кечириш куни билан 
мувофиқлаштирилиши лозим. 
Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома ёки қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суд ажрими баҳолаш объектини 
баҳолашдан ўтказиш учун асослардир. 
Мулк қийматини 
баҳолаш жараёни
баҳоловчининг баҳолаш топшириғини 
шакллантиришдан бошлаб то буюртмачига мулкни баҳолаш ҳақидаги пул 
бирликларида ҳисобланган ва ёзма шаклда тайёрланган ҳисоботни топширгунча 
бўлган бир қатор ҳаракатлари тизимини ўз ичига олади. Мулкни баҳолаш жараёни 
қуйидаги ўзаро боғлиқ босқичлардан иборат: баҳолаш топшириғини аниқлаш; 
баҳолаш режасини тузиш; маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш 
ёндашувларини танлаш; баҳолаш натижаларини мувофиқлаштириш ва мулк баҳоси 
ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш. Баҳолаш қонун ҳужжатлари, баҳолаш фаолияти 
билан боғлиқ ҳукумат қарорлари, мулкни баҳолаш миллий стандартлари ва меъёрий 
ҳужжатларга мувофиқ бажарилади. 
Баҳолаш натижалари 
баҳолаш ҳисоботида
акс эттирилади - буюртмачига ёзма 
шаклда тайёрланган баҳолаш ҳисоботи топширилади, бу баҳоловчининг ўз 
мажбуриятларини бажарганлигига исбот ҳужжат ҳисобланади. Баҳолаш ҳисоботи 
одатда қисқа резюме ва тўлиқ шаклга эга бўлади. 


Ҳисоботда кўрсатилагн қиймат катталиги баҳоловчининг керакли маълумотлар 
таҳлили ва ҳисоб-китобларга ҳамда унинг тажриба ва малакасига асосланган ҳолда 
назарда тутилаётган битимнинг мумкин бўлган пул эквиваленти ҳақидаги субъектив 
фикридир. Баҳолаш ҳисоботининг ҳар бир бети баҳолашни амалга оширган 
баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, баҳолаш ташкилоти раҳбари 
томонидан маъқулланади, шу ташкилот муҳри билан тасдиқланиб, буюртмачига 
топширилади. Баҳолаш ҳисоботи бир маънода талқин қилиниши ва янглиш фикр 
туғдирмаслиги лозим. 
Шундай қилиб, мулкни баҳолашда биз мулк билан боғлиқ ҳуқуқларни, унинг 
жисмоний ва иқтисодий тавсифларига таянган ҳолда баҳолаймиз. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish