Бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини
амалга ошириш пайтидаги бузилишларни фақатгина мустақил қурилиш-техник
экспертизаси бажариши мумкин.
Қурилиш-техник экспертизасининг
самарадорлик даражаси экспертизани амалга
оширишга жалб этилган мутахассисларнинг тажрибаси ва малакасига боғлиқ бўлади,
улар қурилиш ташкилотларида ишлаш борасида етарли тажрибага эга бўлишлари ва
махсус қурилиш-техник меъёрларни, қурилиш –монтаж ишларининг сифатини назорат
қилиш технологиялари ва усулларини билишлари лозим бўлади. Эксперт эгаллаган
билимлар ҳажми унинг ваколатлилигини белгилайди.
Буюртмачининг қурилиш вақтида ҳар куни юзага келадиган техник ва ташкилий
масалаларни қурилиш экспертизасини жалб қилмасдан ҳал қилиш борасидаги
уринишлари кам бўлмаган ҳаражатларни талаб этади.
Қурилиш-техник экспертизаси
буюртмачи ва пудратчи орасида юзага келадиган техник баҳсларни ҳал қилиш учун
хизмат қилади, натижада лойиҳа билан тўлиқ мос келадиган керакли сифатдаги кўчмас
мулк объектини олиш учун инструмент бўлиб хизмат қилади.
Қурилиш-техник экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади:
— қурилиш пудрати бўйича шартномалардан келиб чиқадиган баҳсли вазиятларни
кўриб чиқиш мобайнида;
— кўчмас мулк объектига эгалик қилиш ҳуқуқи борасидаги баҳсли масалаларни
тартибга солишда;
— қурилишнинг қонунийлиги ва тўғрилигини белгилаш, қурилиш объектларидан
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш вақтида;
— қурилиш ишларини нотўғри олиб бориш ёки муҳандислик тармоқлари
(тизимлари)дан нотўғри фойдаланиш оқибатида квартиралар, турар жойларга
етказилган моддий зарарнинг сабаблари ва кўламини аниқлаш вақтида;
— амалга оширилаётган қурилиш ишларини, эксплуатация қилинаётган ва қурилаётган
иморатлар, бинолар, иншоотларнинг ҳажми, сифати, турлари ва қийматини аниқлаш
вақтида;
— уларни тавсифларининг қурилиш объектларини қуриш, лойиҳалаштириш,
фойдаланиш, таъмирлаш (реконструкция қилиш), утилизация қилиш ва демонтаж
қилиш жараёнларини тартибга соладиган қоидалар ва меъёрларга мос келишини
аниқлашда;
— қурилиш ишларидаги авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва бузилишлар тўғрисидаги
жиноий ишларни суриштиришда ва судда иши кўрилган вақтда.
Иншоотларни текшириш бўйича ишларни амалга оширишда экспертлар замонавий
инструментлар ва асбоблардан, янги ҳисоб-китоб илиш дастурлари ва мажмуаларидан
фойдаланишлари лозим бўлади. Бу мутахассисларга текширилаётган объектнинг
ҳақиқий техник ҳолатини аниқ баҳолашга, унинг
Do'stlaringiz bilan baham: