энергия — ҳар қандай кўринишдаги материя, хусусан, жисм ёки жисмлар тизимини ташкил этувчи зарралар ҳаракатининг ҳамда бу зарраларнинг ўзаро ва бошқалар зарралар билан таъсирларининг миқдорий ўлчови. Халқаро бирликлар тизимида Энергия худди иш каби жоулда; атом физикаси, ядро физикаси ва элементар зарралар физикасида эса электронвольтда ўлчанади.
Энергия йўқдан бор бўлмайди ва мавжуд энергия йўқолмайди, фақат у бир турдан иккинчи турга ўтади (қ. Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни). Физикада материя ўзаро боғланган модда ва майдон шаклида ўрганилади. Материянинг ҳаракатларига мос ҳолда энергия шартли равишда механик, ички, электромагнит, кимёвий ва бошқалар турларга ажратиб текширилади.
Мас, кимёвий энергия электронларнинг кинетик энергияси ҳамда электронларнинг бир-бири ва атом ядролари билан ўзаро таъсирлари натижасида вужудга келган Энергиялар йиғиндисига тенг. Муайян тизимнинг ҳолатини ифодаловчи параметрларга боғлиқ бўлиб, тизимнинг ҳар бир ҳолатига аниқ бир энергия қиймати тўғри келади. Тизимнинг исталган ҳолатидаги энергия қиймати тизим бу ҳолатга қандай усул билан келганлигига боғлиқ эмас. Бинобарин, энергия тизим ҳолатининг функциясидир.
Электр энергиясидан халқ хўжалигининг барча соҳаларида (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва турмушда) фойдаланилмоқда. Унинг учун ҳам халқ хўжалигининг электр энергиясига бўлган талаби тўхтовсиз ортиб бормоқда. Бу эса электр энергияси ишлаб чиқаришни тобора кўпайтиришни талаб этади.
Электрлаштиришни ўсиши билан электротехникавий саноат ҳам жадал қадамлар билан тараққий эта бориши, яъни янада такомиллашган ҳозирги замон катта қувватли гидро ва турбогенераторлар, трансформаторлар, электрик дивига-теллар, коммутацион аппаратлар, электротехникавий материаллар, ишлаб чиқариш процессларини автоматлаштириш учун турли аппаратлар ва приборлар ишлаб чиқарилиши лозим.
Электр энергиясининг халк хўжалигининг барча соҳаларида бунчалик кенг кўламда ишлатилишига унинг қуйидаги афзалликлари сабаб бўлади:
1) Ҳоят катта миқдордаги электр энергиясини нисбатан оз исроф билан узоқ масофаларга узатилиши мумкин (хозирги вақтда 1000 км дан ҳам узун электр энергияси узатиш линиялари мавжуд);
2) электр энергияси амалда ҳар қандай қувватдаги приёмникларга осонгина тақсимланади, масалан, қуввати ваттнинг кичик улушларидан тортиб (алоқа техникаси, автоматика, ўлчаш техникаси ва бошқа қурилмаларда) то минг ва ун минглар киловатгача (электр двигателлар, электрик қиздиргич-ларда) бўлган электр энергияси истегмолчилари мавжуд;
3) электр энергияси энергиянинг бошқа турларига (механикавий, иссиқлик, ёруғлик, химиявий энергияга) осонгина айлана олади;
4) электр энергиясини электрик двигателлар ёрдамида механикавий энергияга айлантирилиши саноатда, транспортда, кишлок хужалигида турли иш машиналарини ва механизмларини жуда кулай техникавий мукаммал ва иктисодий фойдали равишда харакатга келтиришга имкон беради;
5) электр энергиясидан олинган иссикликдан материалларни суюлтириш, термик ишлаш, куритиш учун ва бошкаларда фойдаланилади;
6) химия саноатида эса купгина технологик процесслар электр энергиясини химиявий энергияга айлантиришга асосланган (металлар ажратиб олишнинг электролитик усуллари, галванотехника ва бошкалар);
7) ёруғликнинг электр манбалари юкори сифатли сунoий ёритишни таъминлайди.
Факат электр энергияси ишлатиш туфайлигина алока техникаси, автоматика ва электротехникада эришилган ютуклардан технологик процессларни бошкариш ва назорат килишда фойдаланиш мумкин бўлади.
Турли электрик аппаратлар, электроник приборлар ишлаши туфайли фаннинг бошка сохалари (медицина, биология, астрономия, космонавтика, геология, математика ва бошкалар) хам янада ривож топди.
Фан ва техниканинг тараккиёти учун электрон хисоблаш машиналарининг ахамиятини алохида уктириб утиш лозим. Улар якин келажакда илмий текшириш, иктисодий хисоблаш ва планлаштириш, ишлаб чикариш процессларини бошкариш, касалликларни аниклаш каби ишларда оддий техникавий восита тарзида фойдаланиладиган булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |