1-мавзу: Менталитет ҳақида тушунча



Download 274,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi274,57 Kb.
#96395
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу 75062b76f776e479524429f025fcac41



1-мавзу: Менталитет ҳақида тушунча. 
Режа: 
1. Менталитет нима? 
2. Менталитет ва миллий ўзига хослик тушунчаларининг муштараклиги. 
3. Менталитет тушунчасининг ижтимоий-психологик хусусияти. 
Миллат ѐки миллийлик билан боғлиқ тушунчалар ҳақида гап кетганда
сўнгги пайтларда менталитет сўзига тез-тез мурожаат қилинади. Уни 
тушунча сифатида ҳар ким ўзига хос, ўзининг даражасида тасаввур ҳам 
қилади. Хўш, тушунча сифатида менталитет қандай маънони ифода этади, 
унинг таърифи қандай? Бу сўз қачондан бери сўз сифатида ўзбек тилида 
қўлланади? Аввало ана шу саволларга жавоб топишга тўғри келади. 
Менталитет-сўзи лотинча “ақлий-руҳий ҳолат” маъносида келиб, бу 
атама муайян миллатларнинг ўзига хослиги, интелектуал-маънавий қиѐфаси 
тарзида қўлланади. Менталитет сўзидаги асос – «mens» - қалб, руҳ, том 
маънода эса онг, ақл деган мазмунни ифодалайди. “Идрок” – “ақл” – 
“тафаккур” – “фикрлар образи” – “руҳий ҳолат” – “руҳий мажмуа” – “қалб” 
сингари маъноларни ҳам ифодалайди. 
“Менталитет – (лотинча mentalis – ақлий) – айрим киши ѐки ижтимоий 
гуруҳга хос ақлий қобилият даражаси, миллат ѐки шахснинг металитети 
уларнинг ўзига хос тарихий анъаналари, урф-одатлари, диний эътиқодини 
ҳам қамраб олишдир. Ҳар бир миллатнинг металитети унинг тарихи, яшаб 
турган шарт-шароити, ижтимоий фаоллиги ва бошқа бир қанча омиллар 
билан боғланган бўлади.”
1
Яна бир манбада
миллий менталитет сўзи 
инглизча, “ақлий-руҳий ҳолат” маъносида келиб, бу атама муайян 
миллатларнинг ўзига хослиги, интелектуал-маънавий қиѐфаси тарзида 
қўлланади, дейилган.
1
Мамадалиев Ш.О. Эрназаров Р.У.,Ҳақлиев В.Б., Тожибоев М.Т., Бердиқулов С.Н .Демократия. Илмий-
изоҳли луғат/ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси. 2012.-Б.65. 


Бу сўзни илк бор этнограф олим Леви-Брюль қўллаган. У қадимги ва 
замонавий инсонларни бир-бирига қиѐслаб қабилаларнинг алоҳида, ўзига хос 
тафаккурини “менталитет” деб атаган. Аммо мазкур тушунчанинг 
оммалашиши француз “Анналлар” тарих мактабининг фаолияти билан 
боғлиқ. Ушбу мактаб вакиллари менталитет деганда, жамоанинг ўзига хос 
хусусиятини назарда тутишган (индивидуал эмас). Шунингдек, қатор 
тадқиқотчилар бу тушунчага ўзларининг соҳаларидан келиб чиқиб таъриф 
беришади. Бу эса ўз-ўзидан менталитет тушунчаси қайси соҳанинг ўрганиш 
объекти ҳисобланади, деган саволга ойдинлик киритишни тақозо этади.
Масалан рус олими, Т.Корнеева менталитетни фалсафа фанининг ўрганиш 
объекти ҳисоблаб, унга қуйдагича таъриф беради: 
“Менталитет – бу ижтимоий фалсафий тушунча бўлиб, ижтимоий 
борлиқда тарихий субъект (халқ, миллат, этнос, ижтимоий гуруҳ, индивид) 
нинг ижтимоий-маданий ҳолатини намоѐн этувчи идеал ҳақиқат 
ҳисобланади. У турмуш тарзининг географик, этник, ижтимоий-маданий 
тамаддунларининг ўзаро таъсири натижасида тарихан узоқ ва етарлича 
барқарор шаклланади ҳамда фаолиятнинг турли хиллари, шунингдек, 
ижтимоий-психологик йўналишларда ҳам намоѐн бўлади”.
2
Шунингдек, менталитет тушунчасининг мазмуний ҳамда психологик 
тавсифлари турли илмий адабиѐтларда турлича ифодаланган. Хусусан, унинг 
мазмуний тавсифлари қуйидагилар: 
1) Менталитет – жамоавий ва индивидуал онгнинг чуқур даражаси, у ўз 
ичига онг остини қамраб олади. Менталлик – индивид ѐки ижтимоий 
гуруҳнинг ҳаракат қилиш, фикр қилиш, ҳис қилиш ва дунѐни муайян 
жиҳатдан тушуниш майли ва йўналишлари мажмуидир.
3
2
Корнеева Т. Менталитет как социокультурный феномен. Автореферат. -Екатеринбург, 2001. – С.11. 
3
Визгин В. Современная западная философия. Словарь. М.: Политиздат, 1998. – С.72. 


2) Менталитет – анъанавий, миллий одатлар, турмуш тарзи, фикрлаш, 
ахлоқ билан аниқланувчи дунѐни ҳис қилиш, дунѐни қабул қилишдир.
4
3) Менталитет – муайян инсонлар бирлиги ѐки гуруҳ учун хос бўлган
ақлий одатлари, эътиқоди, психик шаклланиш мажмуаси, шунингдек, 
ақлий ҳолат... ўзни тутиш одоби, фикрлаш, бирор нарса ҳақида 
мулоҳаза юритиш мажмуидир.
5
Бу таърифлардан маълум бўладики, менталитет тушунчасининг мазмуни 
халқ, миллатнинг тарихан шаклланган ижтимоий, психик, психологик, этник 
шаклланганлик ҳолатини ифодалайди. Унинг психологик тавсифлари эса 
менталитетни психологик категория сифатида кўрсатади.
Қуйидаги таърифларда менталитет “мулоҳаза қилиш”, “ҳис-туйғу”, 
“эҳтиѐж”, “мотив”, “идеал”, “мойиллик”, “стереотип” каби тушунчалар 
орқали ифодаланган: 
1) Менталлик (менталитет) – аниқ ифодаланмаган ва тўлиқ англаб 
етилмаган 
фикрлаш 
тарзи.
6
Бунда 
тадқиқотчи 
менталитет 
тушунчасининг ноаниқлиги, мужмаллигини кўрсатишга ҳаракат 
қилади. 
2) Менталитет 
– муайян индивид ѐки индивидлар гуруҳини 
характерловчи онглилик даражаси.
7
3) Менталитет – бу муайян индивид ѐки гуруҳга хос бўлган фикрлаш, 
дунѐни қабул қилиш, руҳий ҳолатининг кўринишидир.
8
Келтирилган мисолларда менталитет атамаси психология фанининг 
объекти сифатида намоѐн бўлаѐтганини кўриш мумкин. У шунчалик кенг 
қамровли ва мавҳум тушунчаки, шу сабаб туфайли ҳам бу атама бир неча 
фанларнинг тадқиқот объектига айланган. Келтирилган деярли барча 
таърифларда менталитетнинг муайян индивид ѐки кишилар гуруҳига хослиги 
4
Ефремова Т. Ф. Новый словарь русского языка. – М.: Русский язык, 2000.
5
Пушкарев Л.Н. Что такое менталитет? Исторические записки //Отечественная история. –М., 1995. – С.160. 
6
Гуревич А.Я. Жак Ле Гофф и «новая историческая наука» во Франции. Екатеринбург, 2005. – С.535. 
7
Reber A. S. The penguin dictionary of psychology. 2000.
8
Кравченко А.И. Культурология: Словарь. - М.: Академический проект, 2000. – С.343. 


таъкидланади. Шунингдек, улар ушбу тушунчани кўпроқ онг, тафаккур 
билан боғлиқ ақлий ҳодиса сифатида кўрсатади. Яъни у муайян кишилар 
гуруҳига хос бўлган одат, турмуш тарзи, ахлоқ ѐки одоб меъѐрлари эмас, 
балки шу каби тушунчаларнинг кишилар онгида шаклланганлик даражаси, 
уларнинг қабул қилинганлик ҳолатини ифодаламоқда.
Олим ва тадқиқотчи Ж.Дюби эса менталитет тушунчасига система, яъни 
тизим сифатида қарайди. Уни тарих фани объекти деб атаб, тизимни ташкил 
қилувчи элементлар бир-бири билан узвий боғлиқ, дея таъкидлайди. Бу 
элементлар эса образлар, тасаввурлардан иборатдир. Дунѐ ва бу дунѐда 
ўзининг тутган ўрни инсоний тасаввурлар асосини ташкил этади. Бу эса 
уларнинг хатти-ҳаракатлари ва ўзини тутишини белгилайди, деб ѐзади 
Ж.Дюби.
9
Менталитет тушунчаси бевосита ҳар бир кишилар гуруҳи ѐки бошқача 
айтганда, муайян халқнинг тарихи, ўтмишига ҳам боғлиқ ҳисобланади. “Қон-
қонига сингиб кетган...” деган ифодаларда ушбу тушунча назарда тутилиши, 
бежиз эмас. “Менталитет – туғма хотира. У авлоддан-авлодга ўтиш 
жараѐнидаги табиий ва ижтимоий мажмуаларнинг синтезига асосланади”.
10
Бундан ташқари, менталитет атамаси маданиятшунослик фанининг ҳам 
ўрганиш объекти ҳисобланади. Бу эса унинг ўз ичига миллат ва халқларнинг 
маданий ҳаѐтига дахлдор кўпгина жиҳатларни қамраб олишидан келиб 
чиқади. Рус тадқиқотчиси Б.Миронов ушбу тушунчани стереотип деб атар 
экан, у тарбия ва маданий анъаналар асосида қурилганини ҳамда 
менталитетнинг алоҳида шахсларда эмас, балки ижтимоий-маданий 
жамоатчиликда мавжуд бўлишини таъкидлайди.
11

Download 274,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish