1.3. Менежмент фани фойдаланадиган усул (метод)лар
Менежмент фани воқеликни билишга бағишланган умумфалсафий усулларни қўллайди. Энг аввало, бошқарувчи объектни акс еттирувчи, уни талқин этишга ёрдам берувчи маълумот (факт)лар жамлаб баҳоланади.
2-жадвал. Менежмент фанининг таҳлил усуллари
№
|
Таҳлилусуллари
|
Мазмуни
|
|
Системали ёндошув
|
- Бошқарилувчи объект яхлит тизим тарзида олиб қаралади. Бу ёндошув турлича бўлиши мумкин:
- системали-комплекс ёндошув
- системали-функционал ёндошув
- системали-таркибий ёндошув
- системали-коммуникацион ёндошув
|
|
Комплесёндошув
|
-Бошқарилувчи объект бошқа объектлар билан ўзаро боғланишда ва алоқадорликда қаралади
|
|
Таркибийёндошув
|
-Бошқарилувчи объект таркибий қисмларга бўлиб ўрганилади
|
|
Вазият (ситуация)лиёндошув
|
-Бошқарилувчи объектнинг конкре шароитдаги ички ва ташқи ва зиятига қараб бошқаришнинг маъқул услуб и қўлланилади
|
|
Интеграцион ёндошув
|
-Бошқарилувчи объект юқоридаги услублар (вазиятли, комплекс, таркибий ёндошувлар)ни биргаликда қўллаш ёрдамида бошқарилади
|
|
Моделлаштириш усули
|
- Бошқарилувчи объектни бошқариш бўйича турли схема, график ва чизмалар, ҳомаки материаллар тайёрланади
|
|
Иқтисодий-математик ёндошув
|
- Оптимал бозор қабул қилиш мақсадида математик услублар ва ҳисоблаш машиналарини кенг миқёсда қўллаш
|
|
Кузатиш усули
|
- Бошқарилувчи объект тўғрисидаги маълумотларни режали, илмий, уюштирилган асосда тўплаш усули
|
|
Эксперимент (тажриба) усули
|
- Бошқариш жараёнида бошқарилувчи объект га нисбатан намунавий тажрибадан ўтган усулларни қўллаш
|
|
Социологик кузатув усули
|
- Бошқариш мақсадида турли анкетали сўровлар, суҳбатлар, тестлар, инфратузилмавий таҳлилларни ўтказиш
|
Илмий жиҳатдан асосланган бошқарув қайд қилинган усулларнинг ҳаммасидан узвий боғлиқликда фойдаланишни тақозо етади.
Менежмент фани бошқариш тўғрисидаги билимлар мажмуидир. У ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, кибернетика ва бошқа фанлар билан алоқадордир.
Менежмент, даставвал иқтисодий назария билан яқиндан боғлиқдир. У иқтисодий қонунларни билиб олишга уларга мос равишда бошқариш жараёнида иқтисодий методларни қўллаб, ҳар бир ходимга ва жамоага таъсир кўрсатишга асосланади.
Менежмент макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, статистика, истиқболни белгилаш, меҳнат иқтисодиёти кабилар билан чамбарчас боғлиқдир.
Менежмент фани бошқаришнинг умумий қонуниятларини, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотларни идрок қилиш ва қайта ишлаш жараёнларини ўрганувчи кибернетика фани билан узвий боғлангандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |