16-Мавзу. Инсон ресурсларини бошқаришда чет эл тажрибаси Режа: 1.Ривожланган давлатларда инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш тажрибаларини ўрганишнинг аҳамияти 2.АҚШда инсон ресурсларини бошқариш 3.Европа ва Осиё мамлакатларида инсон ресурсларидан фойдаланиш 4.Инсон ресурсларидан фойдаланишнинг ижтимоий иқтисодий хусусиятлари 1.Ривожланган давлатларда инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш тажрибаларини ўрганишнинг аҳамияти Йирик корхоналарда жамоа манфаатига хилоф бўлмаган равишда ишчи кадрларни қисқартириш мумкин.
Ҳар хил фаолиятдаги ишлаб чиқариш бўлимлари такрор ҳолда бўлса ва катта майдонни ташкил этса кадрлар бўлими иш миқёси кўпайиб бораверади. Ишлаб чиқариш корхоналарини хизмат кўрсатиш корхоналари билан солиштирганда, буларда кадрлар бўлимида ишчилари кўплигини кузатиш мумкин. Бунга сабаб қуйи бошқарув органларини йўқлиги (бригадир ва мастерлар), чунки улар ҳам ўз зиммаларига кадрлар бўлими фаолиятини олган.
Франтсуз мутахассислари қуйидаги 3 та асосий кадрлар бўлими хизматини функсияларни кўрсатиб ўтди.
Ишга олиш ва бўшатиш, иш ҳақи, меҳнат интизоми, касаба уюшмаси билан муносабати, яъни кадрлар бўлими административ саволларни ҳал этади. Кадрлар бўлими бошлиғи, бошқарма ёки корхонани бошқарув тизимига кирмайди.
Ишни бир маромда режани ташкил этиш, инсоний ва ижтимоий муаммоларни корхонада ҳал қилиш (ишга олиш, касбга тайёрлаш, малакасини ошириш, меҳнат шароити, иш ҳаққи, касаба уюшмаси билан муносабати). Бу ҳолатда эса кадрлар бўлими бошлиғи бошқарув хайъатига аъзо ҳисобланади.
Максимал йўналтириш бўйича корхонани бошқариш, келажакка ишонч, жамоа бирлигига эришиш, юксак иқтисодий кўрсаткичларга эришиш, ижтимоий барқарорликни яратиш. Кадрлар бўлими бошлиғи албатта директорлар кенгашига аъзо ва уни ишчилари «Функтсионал хизматчилар» ҳисобланади.
Раҳбарият янги корхонани моддий ва техник базасини аниқлагандан сўнг кадрлар бўлими бошлиғи биринчи ҳолат бўйича ишчиларни иш билан таъминлайди. Кадрлар муаммосини ҳал қилишда раҳбардан иккинчи ҳолат бўйича қуйидагиларни режалаштириш талаб этилади: ижтимоий-техник тайёргарлик, транспорт ва корхонанинг тармоққа хизмати.
Учинчи ҳолат бўйича кадрлар бўлими бошлиғи раҳбарият билан бирга янги корхонани тамойилларини аниқлашда ишга жалб қилинади.
Ишчи кучини хизматга олишда биринчи ҳолат бўйича керакли касб ривожига қараб, меҳнат ресурслари, ёши ва маҳорат даражасига қараб иш ўрнини ўзгартиради. Учинчи ҳолат бўйича кадрлар хизмати қуйидагиларни ишга тўғридан-тўғри иштирок эта олади; бошқарма қарори, ишга олинувчилар рўйхати, ишлаб чиқаришни қайта қуриш, бошқарма тизимини ўзгариши ва ҳоказо. Баъзи раҳбарларни ҳисобига рақобат кучли бўлиб, ишчиларни ишга олиш корхонани стратегик муаммосига айланиб бормоқда.
Кадрлар бўлими бошлиғини хизмати корхона директорини дунёқараши ва корхонадаги муҳитга боғлиқ, шунинг учун раҳбарга маълум типдаги раҳбар деб бўлмайди. Кичик ва ўрта корхона раҳбарлари гоҳида кадрлар хизматини бажарадилар. Улар ишчилар билан кундаги мулоқотга таянадилар. Йирик корхоналарда бу ҳолат ўзгача.
Бундан кўриниб турибдики, кадрлар бўлими бошлиғини хизматини турли-туманлик йирик корхоналар кадрлар хизмати функсиясига қуйидагилар киради:
меҳнат ва жамоа келишуви бўлимларида мавжуд қонунларни амалий алмашинувини таъминловчи ташкилий фаолият, иш ҳақи ҳолати;
қурилиш ишлари саволлари, ишга қабул қилиш, меҳнат шартлари ва иш жойи билан таништириш, бошқа ишга кўчиш, ишлаб чиқариш ёки хизмат тармоқларининг ҳаракати;
усталик-техник персонални тайёрлаш;
моддий тақдирлаш саволлари, иш жойларида синов ўтказиш, ижтимоий ёрдам учети билан ҳақ тўлашни тузилиши, жамоа келишувларини ва меҳнат бозорини аҳволи ҳақидаги (статья) мақолалар;
ижтимоий саволларни ҳал қилиниши профсоюз билан контрактларни таъминлаганлиги ва танлов орқали жамоа келишувларини тайёргарлиги, ижтимоий тансиқликни сабабини жамоада кузатилиши ва бошқалар;
меҳнат ва техника хавфсизлигининг шартлари.
Бошқа ташкилотларда кадрлар хизмати ва шу каби бўлинма жадваллари билан шуғулланадилар.
Ҳарбий газета ва журналларда ҳар доим ҳар хил фирмаларни бошқарилиш ва яхшилашни хоҳловчиларга яхши даромад ва яхши шароит ваъда бериб ишлга талабчан кадрларни таклиф қилиши ҳақида ёзади. Мисол учун, франтсия газетаси «Лемонд»да қуйидаги кўринишдаги маълумот чоп қилинган эди: «Автомобил жиҳозларини ишлаб чиқарувчи фирма «Волео» ишга ҳуқуқий ва сиёсий битимга эга бўлган кадрни мавжуд услубдан фойдаланиб ёш кадрларни танлаш, қидириш учун дипломга эга бўлган кадрни ишга таклиф қилади. У олий илмий мажлисларда муносабат ўрнатишда қатнашади. Ўзини ишда яхши кўрсата олган ва инсоний муносабатларга қизиқувчи номзодларга фирма хизматда ривожини таъминлайди».
Инсон ресурсларинини айниқса бошқариш бўйича Германиянинг тажрибаси эътиборга лойиқ, чунки раҳбарият иқтисодий тизимни ҳар томонлама жавоб бера олишини талаб қилади. Шарқий Германиянинг иқтисодий ривожланишини ёмонлашишига 2 хил пул тизимини қўшилиши сабаб бўлган 1 июл 1990 йилда - бу воқеа сиёсий қўшилишдан 3 ой олдин бўлган. Бу мажбурий қадам ишлаб чиқаришни ва бандликни тез суратда тушиб кетишига сабаб бўлди. Шарқий Германия халқининг олдида янги иқтисодий тизимга мослашиш қайта тайёргарликка ва бандликни ҳал қилиш муаммоси турар эди. Бандлик билан шуғулланувчи федератив ташкилот ўзига асосий зарбани олди. Ўз фаолиятини ривожлантириш ечимини қабул қилиб, кадрларни қайта тайёрлаш тегишли иш жойини танлашига маслаҳат бериш ва ишсизларга моддий ёрдам кўрсатиш. Шарқий Германияда бир ҳафтада 18 соатдан кам ишламаган ишчига ташкилот томонидан пул тўланади ва ишсизликдан суғурта қилинади. Ҳозирги вақтда умумий ойликни 6,3%ни ташкил этади. Пулнинг ярми ишчига, ярми эса ташкилотга тўланади.
Америка иқтисодининг ҳозирги йўналишида кечаётган бошқарув тузилишидаги ўзгаришлар алоҳида қизиқиш уйғотади. Ҳозирги босқичнинг фарқи тарафи шундаки «Юқори малакали мутахассисларга бўлган талабни қондириш» бу чорак аср давомида юз бериб келмоқда.
60-йилларнниг бошида бизнеснинг тавсияси билан олийгоҳдан кейинги икки йиллик магистрлар дастури бўйича юқори малакали менежер мутахассисларни тайёрлашни кенгайтиришга йўл очиб берилди. Амалдаги муҳим умидлар бошқарув самарадорлигини ошириш бугунги кунда бошқарув тузумини қайта қуриш, янги талабларга мослаштиришни талаб қилмоқда. Бошқарув таълимининг жиддий муаммоси бир томондан турли бошқарув фаолияти тор билимли ва малакага эга бўлган ўқитувчи ва иккинчи томондан иқтисод, молия тадбиркорлик фаолияти хўжалик вазиятларида таҳсил усулллари ва муаммоларини ечиш соҳасида талабалар тайёрлашдан иборат.
Ўтган 10 йиллик ичида бошқарув таълимини профессионаллаштириш жараёни тугади ва «Бизнес учун таълим» шаклининг икки асосий йўналиши аниқланди. Бошқарувчи тайёрлаш дастурлари тўрт йиллик иқтисодиётнинг 18-24 та ихчам фанлари қўшилиши билан акс этади. Бу фанлар доирасида иқтисодиётнинг камчилик тугунлари, фирмалар иқтисодиёти, бошқарув асослари аниқ хўжалик вазиятлар, хўжалик муаммолар таҳлил усуллари ўрганилади. Дастурлар талабини бошқарувчи лавозимига киритишига тайёрлайди.
Кўпчилик талабалар ўқишларини давом этиши гуманитар тайёргарлик асосларидир. Бакалавр унвонига эга бўлиб, аниқ бошқарув мутахассислигига эга бўлмайди, чунки шахсий бошқарув назарияси хажми унча катта эмас. 60-йилларда бошқарув таълимини қайта тузиш, оғирлик марказини магистратура дастурларида ташланган, бунда «Маъмурий бакалавр иши» дастурлари мутахассислиги камайди.
Бошқарув магистрларни тайёрлаш дастурлари олий бизнес мактабларида корпоратсияларига юқори малакали мутахассисларини етказиб беришни ўз зиммасига олади. Уларнинг асосий қисми келажакда юқори бошқарув жойларни эгаллашади, лекин бошқарувчилар бошқарувни ўрта даражада бошлашади. Бизнес мактаблари ўз ўқитувчиларини ва бошқарувнинг (консалтинг фирмалари, тадқиқот ташкилотлари, иқтисодий таълим марказлари, бошқарувчи танлаш фирмалари ва бошқалар) турли соҳаларига хизмат кўрсатадиган мутахассислар тайёрлайди.
Бизнес мактабларида таълим дастурлари 2-йўналишда ишлайди - Америка корпоратсияларига юқори бўлим раҳбарлари ва шу корпоратсия ва ташкилотларнинг функтсионал хизматлари мутахассисларини тайёрлайди. Агар биринчи ҳолатда бошқарувнинг турли функтсионал соҳаларига билимли, тадбиркорлик фаолиятига мойил кескин индивидуал бошқарув услуби кенг тайёргарлик бўлса, иккинчи ҳолатда муайян функтсионал соҳа фаолиятига қаратилади. Бундай иккилик магистратура дастурлари мазмунида ҳам ўз аксини топган. Бу дастурлар асосида мураккаб хўжалик муаммолари, синтетик назарий курслар ўрганиш, кўп функтсионал юқори даражадаги бошқарувчиларни тайёрлашга қаратилади.
Ҳар бир талаба маркетинг, молия ва инсон ресурслари бўйича келажакда бошқарувчи бўлиш учун қўшимча бир қанча махсус фанларни ўзлаштиради. Магистратура дастурлари ўқитиш талабларнинг иқтисодий фанлар соҳасида юқори тайёргарлиги, статистик усуллар билан бошқариш, таълим усуллари (нутқ, кириш, ҳисобот тузиш) ва компьютер саводхонлиги ҳисобига олиб борилади.
Машҳур бошқарув муаммолари тадқиқотчиси Стерлинг ёзишича «Бизнес мактаб бошқалар фаолияти учун жавоб бермайдиган олимлар, мутахассислар, маслаҳатчи сифатида ишловчи мутахассислар тайёрлайди». Лекин бу мактабларнинг асосий вазифаси Америка корпоратсиялари учун айнан тўлиқ жавобгарликни олиб борувчи жамоа бошқарувчиларни тайёрлашдир. Таълимнинг ўзгартиришнинг турли вариантлари таклиф қилинади. Бир вақтнинг ўзида бошқарувчиларнинг малакасини ошириш тизими жуда муҳим.
Мутахассис тайёрлашнинг муҳим (асосан аспирантлик) дастурлари магистрлик, фалсафа докторлари ва бошқаларни назарда тутади.
Фалсафа докторларини тайёрловчи бизнес мактаб яратиш зарурати ўқитиш ва изланиш ишларини олиб борувчи малакали кадрларга эҳтиёжга олиб келади.
Докторантура келажакда бизнес назариётчиларини тайёрлашга қаратилган. Бир қатор олимлар АҚШда ҳали ҳам тарқалган - амалиётчи докторантура (фирмаларнинг бош мутахассислари ва маслаҳатчилари) ривожлантиришни таклиф қилмоқда. Дастурлардан (тингловчилари чегараланган) икки хил фойда кутилмоқда. Бош мутахассис амалиётчилар ўқитиш - амалиётчиларни ўқитиш, таълим ва изланиш даражасини оширади. Дастурлар жуда эгилувчан фирма ва тингловчиларни эҳтиёжларини ҳисобга олиш керак.
Магистратура дастурлари бошқарувчи маъмурияти дастурлари, корпоратсияларнинг бугунги кундаги эҳтиёжларини ҳисобга олиши керак.
80 йиллар ишлаб чиқариш ва технологик бошқариш масалалари яна қайта бошқарувчи маъмурият дастурлари назарга тушди. Лектсия ва семинарлар аниқ бир вазиятлар таҳлили (одатда корпоратсияларнинг ҳақиқий амалиётидан) бошқариш ўйинларини кенг қўллаш, тингловчилар гуруҳида мунозара, бахс, лектсия ўқишга таниқли амалиётчи ва бошқарувчилар таклиф қилинади.
Таълим аниқ бир бошқарув услублари, малакалар, билимлар асосида бўлиб, амалий фаолиятда фойда беради. Буларнинг асосий сабаби ўқитиш жараёнида таълимнинг жўшқин усуллари марказлаштирилгандир.
Америка бизнесида бугунги кунда кишиларнинг амалий малакаси, амалий ўқиши шахсий сифатларни танлаш ва ишлата билиш муҳимлиги таъкидланган. Бу суръат бизнес мактабга талаблар танлаш кўзда тутилади. 80 йилларда талабаларнинг ўртача ёши 27-28 ёшгача кўтарилган, 60 йилларда эса бу 23 ёшни ташкил этган. Бизнес мактаб менежери сифатида ишлаган талабаларни инобатга олиб бошқарув касбининг сифат ва малакаларига кўпроқ эътибор бериб, умумий ўзлаштириш эҳтиёжини камайтирди. Ўртача бу давр 5 йил давомида бўлди.
Ўқитишнинг фундаментал босқичда Америка менежерларини ўқитишда, корпоратсияда персонал билан ишлаш тизимига ва малака ошириш тизимига катта эътибор берилади.
Бошқаришнинг инноватсион усулига ўтишда бошқарувчилар тайёрлашнинг миллик шакллари ва усулларига эътибор берилди. Уларнинг бозор муносабатларининг амалиётини ўргатиш кучайтирилди.
1987 йилда бизнес соҳасида 240 мингта бакалавр битирган ва ишни маъмурийлаштириш соҳасида 70 минг магистр битирган. Америка Университети талабаларининг 25%и менедментни ўрганишга ихтисослаштирилади ва 25% битирувчилар ишни маъмурийлаштириш соҳасида магистр даражаси учун ўқишни давом эттирадилар. 1985 йилда Америкада менежментга ўқишни барча усуллари учун 60 млрд. доллар сарфланган, шу жумладан 13 млрд.доллар менежерларнинг малакасини оширишга сарфланган.
Америка ва Япония фирмаларида қайта тайёрлаш ва малакани оширишга алоҳида аҳамият берилади. Ҳар қайси компания ўзининг қайта тайёрлаш усулига эга. Ходимлар қайси компания ўзининг қайта тайёрлаш усулига эга. Ходимлар ҳар йили бу усулдан ўтишга мажбурлар, ўқиш жараёни узлуксиз давом этади. «ИБМ» компаниясининг ўзи 1986 йил ишчиларни ўқитиш учун 750 млн. доллар сарфлади (Япон компаниялари битта ишчи учун 3-4 баробар кўп пул сарфлайдилар).
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими АҚШда қуйидаги босқичлардан иборат:
Бизнес мактаблари ва университетлардаги қисқа муддатли курслар. АҚШда 150 та курслар мавжуд, у ерда йилига 10000 киши ўқийди. Машғулотлар 2-4 ҳафталик ҳамда икки йиллик ҳам бўлади. Бундай ўқитиш учун фирмалар йилига 16000 доллар сарф қиладилар.
Ўрта ва юқори тоифали менежментлик курсига ўқитадиган кечки курслар. Тўлов фирма ҳисобидан бўлиб, АҚШда бундай курслар долларда бўлади.
Америка менежмент бирлашмаси (1923 йилда яратилган, 900 киши ишлайди ва 500 киши алоҳида курсларни ўқиш учун таклиф этилади). Ҳар йили 2000 дан ортиқ семинар ва курслар ўтказади, уларда 100 мингтачага паст ва ўрта тоифали менежерлар ўқийди.
Менежерлар малакасини ошириш бўйича фирмалар ички курси паст ва ўрта тоифали раҳбарлардан иборат 400 йирик фирмалар мавжуд.
Коллеж, университет ва ўқув марказлари қошидаги малака ошириш марказлари 400 дан ортиқ фирмадан иборат. Уларда буюртмачи фирмалари дастури асосида ихтисослаштирилган курслар бўйича тайёргарлик кўрилади.
Фирмалар ва олий ўқув юртлари ўртасидаги узоқ муддатли келишувга асосланган қайта тайёрлаш (масалан, «ИБМ» фирмаларига ва «Женерал моторс» ўртасидаги келишув).
Иш жойида қайта тайёрлаш, аниқ ишлаб чиқариш ҳолларини танлаш асосида ўқувчиларнинг ишчи гуруҳларини ташкил этишни таклиф қилади. Қайта тайёрлашнинг бу усулини «ИБМ», «Женерал моторс», «Боинг» ва йирик компаниялар амалиётда синаб кўрмоқда.
Американинг жаҳон савдо институтининг кечки мактаби ўзининг 3 та марказида 45 тагача курслар таклиф қилади. Машғулотлар ҳафтасига 1-3 марта ўтказилади, жами 3 тадан 15 тагача машғулотлар. Ўқишнинг нархи курс учун 80 доллардан 490 доллардан иборат.
Менежмент мактабларининг кенг тармоғи - бу ҳозирги Америка бизнесини бошқариш тузимининг ажралмас қисмидир. Гарвард бизнес мактаби, Калифорниядаги Стенфорд, Пенсилваниядаги Уортон, Массачусет технология институтидаги Слоунов, Мичиган университетининг бизнес мактаби АҚШда энг обрўли ҳисобланади. АҚШда бошқа кўпгина саноати ривожланган мамлакатлардагидек, бизнес бошқарувчилари учун икки босқичли олий маълумот бериш тизими қўлланилади. Мутахассислар тайёрлашнинг илғор усули (биринчи босқич) 2-3-4 йиллик коллежлардир. 4 йиллик коллежни тугатган битирувчиларга ишни маъмурийлаштиришнинг бакалавр даражаси берилади. Бизнес раҳбарларига бўлган талаб ошиши муносабати билан охирги ўн йилликда менежерларни олийгоҳдан сўнгги тайёрлов ва ишни маъмурийлаштиришнинг магистр даражасини берувчи ихтисослашган курсларнинг кенгайишига олиб келади.
Урушдан кейинги 10 йилликдаги бошқарувчиларнинг миқдори ихтисослигининг таркиби муайян қизиқиш уйғотади. Агар 50-йилларда муҳандислар маълумоти бўйича ва молиячилар кўпчиликни ташкил этган бўлса, 70 йилларда ўрта ва юқори тоифали умумий бошқарувда тайёрлов базасига эга бўлган ишчилар хўжалик бошқарувида (59%) кўпчиликни ташкил этган. 90 йилларнинг бошида уларнинг сони 1 млн. кишига яқинлашди. АҚШда 36% раҳбарлар магистр ва доктор дипломига эга, 79% раҳбарлар бакалавр дипломига эга.
Қуйидаги тартиб бўйича юқори малакали бизнес бошқарувчиларини тайёрлаш юқори самара бермоқда: биринчи босқичда олийгоҳ дастури бўйича ўқитиш ишлаб чиқаришда ишлаш, иккинчи босқич дастури бўйича ўқитишни давом эттириш. Биринчи босқич дастури бўйича ўқитиш қисқа ихтисослик саволлари ва қизиқишлар билан чекланиб қолмаслиги керак. Ишни маъмурийлаштириш магистрларни ишга қабул қилишда корпоратсиялар кўпроқ ўзини қисқа ихтисослик бўйича ишлаб чиқариш ва техник саволларга тушунадиган номзодларга қизиқиш билдиради. 80-йиллар ўртасида техник маълумотга эга бўлмаган ишни маъмурийлаштириш магистрларига нисбатан муҳандислик иши соҳасида бакалавр дипломига эга ишни маъмурийлаштириш магистрларининг бошланғич ойлик миқдори юқори бўлган.
Иккинчи даражали ўқитиш қоида бўйича 2 йиллик бизнеч мактабларида амалга оширилади. Иқтисод, молия ва бошқарув соҳаларини қамраб олади. Бундай ўқитиш 30 ёшлар атрофида бўлиб ўтади ва қатор муаммолар туғдиради, шу жумладан, шахсий тартиб муаммоси, бироқ тажриба унинг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда. Ижтимоий тадқиқотлар натижасига кўра америка олий бизнес мактаблари талабаларининг ўртача ёши 60-йиллар охирида 23 ёшдан 80-йиллар охирига келиб 28 ёшгача кўтарилди. Бизнес мактабларида кўникма ва инсоний (шахсий) сифатларни юқори даражага кўтаришга катта эътибор берила бошланди. Алоҳида ҳолларда бунга талабаларни пасайтириш билан эришилди. Бунда бошқарув амалларида амалий иш тажрибасига эга шахсларга катта аҳамият берилди. Ўртача беш йиллик иш стажига эга талабалар улуши икки ўн йиллик давомида икки баробар ошди.
Мнежмент мактаблари дастурининг умумий хусусияти кўпчилик Америка университетларида ёки бу корпоратсияларнинг амалиётдаги аниқ мисоллардан ўрганишга катта аҳамият беради. 1908 йилдаёқ Гарвард университетининг бизнес мактаби иқтисодий ҳаётидаги аниқ ҳолларни ўзининг ўқув муҳокамаларида қўллашни эълон қилди.
Талабаларни тайёрлашни юқори даражага кўтаришга уларнинг мустақил ишлари туртки бўлди. Талабалар хизматида биринчи даражадаги кутубхоналар ва ўқув хоналари нусха кўчириш техникалари уларнинг ўқув адабиётларига бўлган эҳтиёжларини қондиради. Айрим талаблар олий ўқув юртини тугатгандан сўнг олий тоифали турли хил фирмалар раҳбарларига ассистент бўлиб ишга жойлашадилар, улар меҳнатини такомиллаштирадилар, иш тартибини режалаштирадилар, ишчилар йиғинини ва ишга доир учрашувлар ўтказадилар. Бундай иш жараёнида ёш мутахассис жамиятнинг юқори бўғинидаги бошқарув меҳнатининг муаммолари ва амалдаги мазмуни ҳақида тасаввурга эга бўлади ва икки фирмалараро бошқарув аппарати билан тўла топишади.
АҚШ саноатининг рақобатбардошлигини тиклаш корпоратсиялар раҳбариятида янги тип (хил)даги менежерларнинг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ.