Фрейднинг психоаналитик модели асосида харидорларнинг товарни сотиб олиш бўйича қарор қабул қилиши жараёнлари ўрганилади. Бу назария бўйича истеъмолчиларнинг муҳим харид мотивлари тўла англаб етилмаган характерга эга бўлиб, улар у ёки бу товар ҳақида маълум бир фикрга келишда ўзи танлаган товарининг нима учун танланганлигини аниқ асослай олмайдилар.
Фрейднинг мотивация назарияси бўйича инсон туғилган кунидан бошлаб кўпгина хоҳиш-истаклар таъсирида бўлиб, у бу хоҳиш-истакларни охиригача тушуниб етмайди ва улар назорат ҳам қилинмайди.
Маслоунинг мотивацион назарияси эса нима учун инсонлар маълум вақт давомида ўз хулқ-атворининг мотиви сифатида маълум бир эҳтиёжга эга бўлишларини тушунтиришга қаратилгандир. Маслоу эҳтиёжнинг иерархик структурасини ишлаб чиқди. Бу назария бўйича эҳтиёжлар муҳимлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади: физиологик (озиқ-овқатларга, кийим-кечак, яшаш жойларга бўлган эҳтиёжлар), ўз-ўзини сақлаш (хавфсизлик ва ҳимоя қилинганлик), социал (маълум социал гуруҳларга мансублик), ҳурмат (ўз-ўзини ҳурмат, хизматини тан олиш, ташкилотда маълум статусни эгаллаш), ўз-ўзини тасдиқлаш (ўзининг қобилиятини тўлиқ очиш имконияти, ўз-ўзини кўз-кўз қилиш). Инсон биринчи навбатда энг муҳим эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилади. Бирламчи эҳтиёжлар қондирилгандан сўнгра эса, инсон муҳимлигига қараб навбатдаги эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилади. Масалан, очликдан азиат чекаётган киши санъат дунёсида рўй бераётган ўзгаришлар билан қизиқмайди, балки уни кун кечириши учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари қизиқтиради.
Умуман, мотивацияни ўрганиш асосида харид қилиш сабабларини, харидорларнинг хатти-ҳаракатларини, сотиш тармоғига бўлган муносабати, ахборот олиш ва қарор қабул қилиш жараёни, истеъмолчиларнинг турли гуруҳларининг урф-одатлари ва ҳоказолар ҳақида коммуникациялар жараёни учун зарур бўладиган маълумотлар танлаш мумкин бўлади.
Текшириш ва назорат учун саволлар:
Товар бозори турларини тушунтириб беринг?
Бозор конъюнктурасини қандай тушунасиз?
«Сотувчи бозори» деганда нимани тушунасиз?
«Харидор бозори» деганда нимани тушунасиз?
Бозор сегменти нима?
Бозорни сегментлаш деганда нимани тушунасиз?
Бозорни сегментлашдан кўзда тутиладиган асосий мақсад нима?
Бозор сегменти турлари ва кўрсатикичларини тушунтириб беринг.
Бозор сегментининг асосий мезонлари нимада?
Бозорда истеъмолчиларнинг хулқ-атворига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
Харидорлар хулқ-атворининг оддий ва кенгайтирилган моделларини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |