14-расм. Товарнинг сифати
Сотиладиган товарларга қўйиладиган талаблар қуйидагича таърифланиши мумкин:
талабнинг мавжудлиги ва сотишнинг қулай шароитлари;
харидорларнинг эҳтиёжларини қондириш ва ўхшаш товарларга нисбатан қўшимча ижобий хусусиятларга эга бўлиш, яъни рақобатбардош бўлиш;
хавфсизлик, ишончлилик, сифатлилик;
реклама, товар ва уни ишлаб чиқарувчилар ҳақидаги ахборот, савдо маркаси, маркетинг тайёргарлигининг мавжудлиги;
бозор учун янгилиги;
истеъмолчига тўғри келадиган нарх (нархнинг пастлиги; харидор товардан олмоқчи бўлган натижа; тўланадиган нарх евазига оладиган сифат даражаси);
моделнинг машҳурлиги ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг обрўси;
ғирром рақобатдан ва келишилмаган такрор ишлаб чиқаришдан ҳимояланганлиги;
савдо (сотиш) тармоғининг мавжудлиги, очиқлиги;
сервис хизмат кўрсатиш ва кафолатлар, алмаштиришнинг осонлиги.
Бу асосий талабларга риоя қилиш бозорга чиқариладиган товарнинг узоқ вақт давомида талаб билан таъминланиши учун шароит яратади.
Товар ассортименти - бу иккита асосий кўрсаткич: кенглик ва чуқурлик билан тавсифланиши мумкин бўлган корхонанинг товар маҳсулоти йиғиндисидир. Ассортимент кенглиги ҳар хил товарлар ёки улар гуруҳларининг сони билан, чуқурлиги эса - модификациялар, битта гуруҳ доирасида бу товарларнинг вариантлари, яъни эҳтиёжларни қондиришнинг ҳар хил даражаларига мўлжалланган товарларнинг сони билан аниқланади.
Товар ассортиментининг ривожланиши корхона маркетингининг энг муҳим функцияси ҳисобланади. У ишлаб чиқарувчининг анъанавий ёки яширин техникавий ва моддий имкониятларини муайян истеъмол қийматига эга бўлган, харидорни қондирадиган ва корхонага фойда келтирадиган маҳсулот ва хизматларга тадбиқ етишда намоён бўлади.
Бозордаги товар таклифининг хилма-хиллигига фақатгина ассортиментни кенгайтириш йўли билан эришилмайди. Агар таклиф етиладиган товарлар тўплами сифати, ассортименти ва нархлари бўйича бир-бирига яқин бўлса, биринчи ўринга уларнинг сервиси чиқади. Сервис энг кўп яккаланган ва бозорга таклиф етилган товарларнинг рақобатбардошлигини қўшимча равишда ошириш, мустаҳкамлашнинг энг муҳим воситаси сифатида намоён бўлади. Фирманинг истеъмолчилар орасидаги имижини ҳам сервис аниқроқ белгилайди.
Қатор белгиларига қараб товарларни қуйидагиларга бўлиш (таснифлаш) мумкин:
бевосита инсонларнинг шахсий ехтиёжларини қондиришга мўлжалланган товарлар, яъни истеъмол товарлари;
бошқа товарларни ишлаб чиқаришни давом еттириш учун ишлатиладиган товарлар ёки ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарлар (ишлаб чиқариш воситалари).
Истеъмол товарлари учун маркетингда таснифлашнинг икки шакли мавжуд. Биринчиси истеъмол хусусиятига асосланади. Бунда товарларнинг уч категориясини кўрсатадилар:
1. Қисқа муддат, бир ёки бир неча марта ишлатиладиган товарлар.
2. Узоқ муддат ишлатиладиган товарлар. Улар кўп маротаба ишлатилади.
3. Хизматлар - инсонга фойдали натижа ва қониқиш берадиган хатти-ҳаракатлар. Хизматлар сотиш объекти бўлиб ҳисобланади (кийим тикиш, соатларни тузатиш ва ҳоказо).
Истеъмол товарларини таснифлашнинг иккинчи шакли истеъмолчининг хатти-ҳаракатлари, унинг истеъмол жараёнидаги одатларига асосланади. Унда ҳам товарларнинг уч категорияси кўрсатилади:
1. Кундалик эҳтиёж товарлари - бу кўп ўйламасдан, ўзаро таққослашга ҳаракат қилмасдан, тез-тез харид қилинадиган товарлар (гугурт, хўжалик майда-чуйдалари, ёзув қуроллари).
2. Жиддий танлов товарлари - бу сотиб олиш вақтида сифати, нархи, ташқи кўриниши ўхшаш товарлар билан солиштириладиган товарлар (кийим, мебел, електр товарлари). Истеъмолчи ўзига керакли товарларни топиш учун маълум куч сарф қилади.
3. Обрў-эътиборли товарлар - ҳақиқатан ҳам фақат ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ёки машҳур ишлаб чиқарувчи фирманинг номи билан боғлиқ бўлган товарлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |