1-мавзу: маркетингнинг моҳияти, мақсади ва вазифалари режа



Download 0,49 Mb.
bet25/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#260097
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69
Bog'liq
Маркетинг (копия).

Табиий муҳит жамики ландшафт (манзара) ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:

  • хом ашёни рационал ишлатиш даражаси;

  • қайта ишлаб чиқаришга имконсиз табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори;

  • бутунлай йўқ бўлиш олдида турган ҳайвонлар сони;

  • озон қатламининг камайиши ва натижада "иссиқхона таассуроти" вужудга келиши.

Йўналишларнинг ҳар бир муайян кўрсаткичлари орқали атроф-муҳитнинг у ёки бу томонини таснифлаш мумкин. Шу билан бирга булар маркетинг кучларининг таъсиротига ҳам эга.
Умумий ёндошув жиҳатдан табиий муҳитнинг ўзгариши қуйидаги омиллар атрофида рўй беради: хом ашёнинг танқислиги (дефицит), энергиянинг қимматлашиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиий ресурсларнинг давлат томонидан мувофиқлаштирилиши.
Маркетинг нуқтаи назаридан ҳозирги шароитда сув, озиқ-овқат, ёғоч, нефт, кўмир ҳамда айрим минерал турларини ишлатишда оқилона ёндошув қўлланиши катта аҳамиятга эга. Энергиянинг қимматлашиши, аввало, нефт қазиш ишлари билан боғлиқ. Маълумки, уларнинг захиралари чекланган ва кейинги қазиш жараёнлари йилдан-йилга йирик инвестицияларни талаб этмоқда. Бошқа (алтернатив) энергия турларини топиш борасида муҳим изланиш ва тадқиқотлар олиб борилмоқда. Гап қуёш, ядро, шамол ва бошқа энергия манбалари тўғрисида бораётир.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда экология қонунчилиги доимо такомиллаштириш ва ўта талабчанлик тенденциясига эга. Демак, бу шароитда атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи стандартларга риоя қилган фирмалар муаммоларни эчиш мақсадида кам куч ва восита сарфланадиган йўл ва имкониятларни амалиётга жалб этишлари муқаррар.
Бозор конъюнктураси кўп томондан демографик тавсифлар ва аҳоли шаклланишининг асосий тенденциялари билан белгиланади. Бунда шахсий истеъмол товарларига бўлган талабнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарлар бозоридаги ўзгаришлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа кузатилади.
Илмий-техникавий муҳит бевосита илмий техника тараққиёти (ИТТ) таъсирида шаклланади ва шунинг учун талаб ва унинг ривожланиш йўналишларини белгилайдиган энг муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Бошқа томондан эса ИТТ таъсири маркетинг муҳитининг бошқа соҳалари, жумладан, демографик, сиёсий ва ҳоказолар таъсиридан кучли бўлади. Иқтисодиёти ривожланган давлатларда ИТТни белгилайдиган соҳаларга асосий эътибор берилади, жумладан:

  • информатика ва ҳисоблаш техникаси;

  • кўп марта ишлатиладиган фазовий техника;

  • биотехнология;

  • қаттиқ жисмли электроника;

  • робототехника;

  • материалшунослик;

  • ноанъанавий энергия манбалари билан ишлаш технологияси;

  • екология;

  • туғилишни тартибга солишнинг самарали усуллари ва ҳоказо.

ИТТ, маданий ва этник муҳитнинг муаммолари бир-бирининг ичига сингиб кетган ва янги муаммоларни вужудга келтиради. Улар ўз навбатида жамоатчилик эътиборининг янги объектларига айланади, талабни тартибга солади.
Ўзбекистоннинг яқин йиллардаги ривожланиш хусусиятлари ўтиш даври билан, яъни тизимли ўзгаришлар даври билан боғлиқ (маънавияхлоқий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳаларда). Иқтисодий жиҳатдан, хусусан, қуйидагича ўзгаришлар қилиниши зарур:



Иқтисодий муносабатларни йўл-йўриқ кўрсатувчи тизим орқали тартиблаштиришдан (нарх, иш ҳақи, товар оқимларини тақсимлаш)

Нархлаштиришни реал талаб ва товар, хизматларга мос таклифнинг шаклланиши асосида эркинлашувига, нарх ва даромадга фискал, молиявий-ҳуқуқий усуллар билан таъсир этиш

Иқтисодиётни ресурсларни лимитлаш, фондлаштириш ва квоталаш орқали бошқариш, зарар билан ишлайдиган корхоналарга кўмаклашиш мақсадида молияни қайта тақсимлашдан

Очиқ банклар, зарарли ва норентабел корхоналар банкротлиги ва санацияси орқали, шунингдек, миллий иқтисодиётда эркинлашув ва протекционизм сиёсати орқали ресурсларга этишишга

Табиий ресурслардан фойдаланиш эвазига ривожланишининг экстенсив йўлидан

Юқори технологиялар, илғор бошқарувчилик қарорлари асосида иқтисодиётнинг интенсив ривожланишига

Корхоналарнинг давлат томонидан доимий сақлаб турилишидан, маблағлар ва моддий воситаларнинг меъёрдан ортиқ сарфланиши, маҳсулот таннархини оширишдан

Режалаштирилмаган харажатларни қатъий чеклаш, маҳсулот таннархини реал харажатларни ҳисобга олиш орқали тартиблаштиришга

Ижтимоий-маданий, маънавий-ахлоқий муҳит анча мураккаб ҳодиса бўлса ҳам, кўп жиҳатдан жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг омили бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистондаги маданий ривожланишнинг устувор йўналишлари фуқаролар, ҳокимият тузилмаларининг умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва демократияни ўзлаштиришлари билан белгиланади. Бу йўналишлар охирги йилларда жадал равишда Шарқ ва ислом фалсафаси ва маданияти, аҳолининг яшаш тарзи ва менталитетининг анъанавий қадриятлари билан ўзаро алоқада бўлмоқда.


Миллий ўз-ўзини англаш, маънавият ва маданиятнинг тикланиши, аҳолининг тобора кенг қатламлари томонидан қабул қилинаётган тарзда, ўзини этник идеаллаштириш ва яккаланишни билдирмайди. Юқори даражада ривожланган мамлакатларнинг прогрессив андозаларига этишишга йўналтирилганлик тобора барқарорлашмоқда. Жаҳоннинг маданий, ахборот ва демократик маконига қўшилиш эҳтиёжи, шунингдек, ғарб ва Шарқ цивилизацияларининг уйғунлашуви, ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг мутлоқ кўпчилигига ёйилмоқда. Ҳамма даражаларда - шахс, оила, қўшничилик жамоаси - маҳалла, шаҳар ва қишлоқ, ижтимоий ва миллий гуруҳлар ва умуман, жамият миқёсида маданиятнинг устувор аҳамиятини англаш ўсиб бормоқда.
Шундай қилиб, бозор иқтисодиётининг қарор топиши - бу корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи муҳитлари ўртасида муайян мувофиқликни ёки боғланишни таъминлашдир. Маркетинг тизими бу боғлиқликни ўрнатиши керак. Бир томондан, ташқи муҳитнинг бошқариладиган омиллари (истеъмолчилар, таъминотчилар, воситачилар, рақобатчилар)га таъсир этиш орқали, иккинчи томондан эса ички муҳитни такомиллаштириш (бошқариш ва ишлаб чиқариш тизими, маркетинг-микс элементлари: нарх, товар, силжитиш, тақсимлаш).
Бироқ ташқи муҳитнинг иқтисодий, демографик, илмий-техника ва сиёсий, ҳуқуқий атроф-муҳит каби таркибий қисмлари корхона томонидан деярли бошқариб бўлмайдиган омилларга киради. Бунда ички ва ташқи муҳитларнинг анча даражада номувофиқлиги корхонани банкротликка олиб келади ва ҳамма вақт ҳам унинг маркетинг фаолиятини такомиллаштириш орқали тузатилмайди. Бозор муносабатларининг муваффақиятли қарор топиши учун ташқи муҳит ички муҳитга қараганда тезроқ ривожланиши керак. Бу эса давлатнинг иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги самарали сиёсатидан келиб чиқади.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish