1-мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулотининг аҳамияти ва вазифалари



Download 157,02 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi157,02 Kb.
#72993
Bog'liq
1-мавзу. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа саводининг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари



1-мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа 
машғулотининг аҳамияти ва вазифалари. 
Режа: 
1. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг мусиқавий 
қобилиятларини аниқлаш йўллари.
2. Мусиқа машғулотида мусиқа саводига ўргатишнинг аҳамияти. 
3. Мусиқанининг мактабгача таълим муассасаларида тутган 
ўрни. 
4. Мусиқа машғулотининг мазмуни ва унинг аҳамияти. 
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулоти 
кичкинтойларни мусиқавий қувноқ кечинмалар дунёсига олиб 
киради. Бу мусиқа олами эшигини очиш учун болаларда мусиқавий 
қобилиятни, энг аввало мусиқавий оҳангларни тўғри қабул қилиш 
ва ҳиссиётларини ўстириш лозим. Кичкинтойлар илк болалик 
даврларидаёқ мусиқавий оҳангларни товушлар, шовқинлардан 
фарқлайдилар. Бола ўз эътиборини эшитаётган куйга қаратади,
маълум вақт жим қолади, тинглайди, унга жилмайиш, ғуғулаш, 
товуш ва айрим ҳаракатлар билан жавоб беришига ҳаракат қилади. 
Бу эса болада “жонли ҳаракат майдони” намоён бўлади. 
Бола улғайган сари педагогик-психологик қобилиятларга эга 
бўлади. Унда бўлаётган ҳодисалар ўртасидаги баъзи ҳодиса ва 
ҳаракатларни фарқлайдилар, масалан, мусиқанинг ижро услубини,
яъни темпини ижро этилаётган куйни қайси ҳаракат тезлигида 
ижро этаётганини айтиб бера олади. Болалар мусиқани, ижро 
тезлигига кўра турлича бўлган қўшиқларни қандай куйлаш 
кераклигини, халқ ўйини ва ҳаракатли рақсда қандай ҳаракат 
қилиш лозимлигини, халқ ўйинлари ёки ҳаракатли рақсда қандай 
ҳаракат қилиш зарурлигини тушунадилар. Уларда мусиқага 
қизиқиш ҳам шаклланади: мусиқанинг ҳар хил жанрларига 
мойиллик, хоҳиш пайдо бўлади. 6-7 ёшга келиб, унинг бадиий 
дидининг бошланғич қирралари намоён бўлади, яъни ижро 
этилаётган асарга ва унинг ижросига баҳо бера олиш қобилияти 
пайдо бўлади. Бу ёшда болалар қўшиқ айтганларида овоз 
жарангдорлиги, оҳангдорлик, ҳаракатчанлик кўзга ташланади. Овоз 
диапазонлари 
тенглашади-қўшиқ 
айтиш 
ёки 
хонандалик 
малакалари шаклланади. Бу даврда болалар қўшиқни мусиқа 
асбоби жўрлигисиз ҳам куйлай оладилар. 


Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулотлари 
жараёнида болаларни мустақил ижодий топшириқлар беришга 
йўналтирилади. Болалар ижрочилик малакаларини эгаллаб 
борадилар, ўзларича содда оҳангларда ҳиргойи қиладилар, 
рақсларни ижро этишда ижодий ҳаракатлари билан мусиқавий 
халқ ўйинларини ифодалашга ҳаракат қиладилар. Мактабгача 
таълим муассасаларида бола шахсини ҳар томонлама камол 
топтиришда мусиқа машғулотлари алоҳида ўринни эгаллайди.
Бола 
маънавий-маърифий 
вамафкуравий 
тарбиясини 
шакллантиришда, ақлий ва жисмоний томонлардан уйғун 
ривожлантиришда мусиқанинг таъсири каттадир. Мактабгача 
таълим муассасаларида мусиқа машғулоти боланининг ахборот 
қабул қилиш ва ақлий фаолиятини ривожлантиради. Болалар 
мусиқани диққат билан тинглар экан, унда воқеликни фарқлай 
оладилар. Унинг темпи, мусиқанинг жанр турини, ундаги ифода 
воситаларини фарқлай олади, қиёслашга ўрганади. Мактабгача 
таълим муассасаларида мусиқа машғулоти орқали болалар 
мусиқавий саводхонлигини оширишда қуйидагиларга эътибор 
бериш зарур:
1. Мусиқавий ўқуви (мусиқий товушлар баланд-пастлигини ҳис 
қилиш қобилияти). 
2. Тембр ўқуви (мусиқий товушларнинг бир-биридан фарқ 
қиладиган ўзига ҳос жиҳатларини ажрата билиш қобилияти). 
3. Ритм туйғуси (кучли ва кучсиз ҳиссаларни бир-биридан 
ажрата билиш). 
4. Мусиқани эслаб қолиш қобилияти (ҳотираси). 
Бу мусиқавий туйғулар болаларнинг психологик ривожланиш 
қобилиятларини 
мустаҳкамлайди. 
Мактабгача 
таълим 
муассасаларида мусиқа машғулотлари орқали болалар ҳаётида 
қуйидагилар шакллантирилади: 
1. Болаларнинг мусиқага бўлган қизиқишини тарбиялаш ва 
уларни идрок қилишга ўргатиш. 
2. Болаларга турли мусиқа асарларини ижро этиб бериб ёки 
эшиттириб, уларни ижро воситалари билан таништириш, 
уларнинг таассуротларини бойитиш.
3. Болаларда қўшиқ айтиш ритмик ҳаракатларини, мусиқий 
асбобда чалиш малакаларинини шакллантириш, уларни 
мусиқа фаолиятининг хилма-хил турларида қатнаштириш. 


Мусиқа саводининг бошланғич мусиқа назарияси билан 
таништириш. 
4. Болаларнинг умумий мусиқавий қобилиятини (эшитиш, 
ритмни ҳис қилиш) ўстириш, хонандалик малакаларини 
шакллантириш.
5. Болада мусиқавий нозик диднинг камол топишига ёрдам 
бериш, эшитган мусиқа асарини таҳлил қилиш ва унга баҳо 
беришга ўргатиш. 
6. Болаларда мусиқа асарларига ҳурмат-эътибор уйғотиш, энг 
аввало улар учун қулай бўлган мусиқавий ҳаракатларни ва 
халқ ўйинларини ижро этиш, эшитган мусиқа асарини 
ҳиргойи қилиб беришга ўргатиш. Мактабгача таълим 
муассасаларининг кундалик ҳаётида ўрганилаётган мусиқа 
асарларидан фойдаланиш, мусиқа асбобларини мустақил 
чалиш, уларнинг санъатга қизиқишларини, иштиёқларини 
аниқлаш. 
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа болаларнинг 
диққатини ўзигга кучли жалб қила оладиган ва уларнинг 
кўпчилигида доимий қизиқишга айланиб қоладиган машғулотдир. 
Болалар турли мусиқа асбобларида мусиқа куй товушларини 
эшитганларида, улар овоз товушларини қидирадилар, - оҳанг – куй 
янграшини кутадилар. Турли мазмундаги қўшиқлар болаларда 
турлича таъсирчан акс-садо бериб, ички ҳолатида ёрқин намоён 
бўлади. 
Мактабгача таълим муассаларида болалар ўйноқи, қувноқ, 
эркаловчи, сокин қўшиқлар ва куйлар билан фақат танишибгина 
қолмай, шу билан бирга, мусиқали товушнинг баланд-пастлигини, 
тембрини, мусиқа оҳангларини, мазмунини аниқ идрок этишга ҳам 
ўрганиб боришлари муҳимдир. Мусиқа товушларининг бундай 
хусусиятларини 
идрок 
этиш 
болалардаги 
психологик 
қобилиятларни ривожлантириш билан узвий алоқадордир. 
Мустақил иш учун саволлар: 
1. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбиясининг 
аҳамияти ва вазифалари ҳақида маъруза тайёрлаш. 
2. Мусиқа машғулотининг мактабгача таълим муассасаларида 
тутган ўрни ҳақида реферат ёзиш. 

Download 157,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish