Математик ва кибернетик усуллар – ўқитиш назарияси, амалиётида ҳисоблаш математикаси ва кибернетикаси машналари ёрдамида бир тилдан иккинчи тилга таржима, дастурли таълим ва уни машина орқали бошқариш, ўқитишни мустаҳкамлаш, баҳолаш орқали таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, табақалашган ва индивидуал таълим бериш каби жараёнлардир.
Ижтимоий тадқиқот усули – анкетага саволлар киритилади. Бундан мақсад талаба- ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини, талабалар орасидаги дўстлик муносабатларини, ўқув юртидаги шарт-шароитларини билиш, ютуқ ва камчиликларни, динга, хусусан тасаввуф илмига қизиқишларини аниқлаш, талабаларнинг маънавий сифатларини, билим олишга иштиёқи, адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, ўқув тақсимоти, ўқитувчиларнинг билим бериш даражаси, ўқув қўлланмаларининг сифати, компютерда машғулот ўтказиш турларини ўрганиш, илмий ва касбий маҳоратни оширишдаги машғулотлар тури, стипендиялар миқдори, стипендиялар талабаларнинг қанчалик қоплаши, талабаларнинг ҳақ тўланадиган ишларда қатнашиши, ота- оналарининг ёрдами, уларнинг маълумоти, иш жойи, талабалар қўп борадиган жамоат жойлари, яшаш жойи, илмий дунёқарашининг шаклланишига таъсир этувчи, мутахассси бўлиб етишишида ҳал қилувчи омиллар, талабаларниннг онглилик даражаси, комил инсон бўлиш учун керак бўлган маънавий сифатлар, ўзлаштирганлик даражаси ҳақида саволлар анкетага киритилади. Савол-жаволарнинг барчаси компютерда қайта ишланади ва хулдосалар чиқарилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган усуллардан ташқари касб таълимида махсус усуллардан ҳам фойдаланилади.
Касб таълимида тадқиқотнинг махсус усуллари кенг тарқалиб, унда ҳодиса ва жараёнларни ўрганишга йўналтирилган асбоб-ускуналар ва аппаратлар объектив миқдорий катталикларни олиш мақсадида қўлланилади.
Тадқиқотнинг махсус усуллари шартли равишда уч гуруҳга бўлинади:
Иш-ҳаракатларининг натижавий тафсилотини ўрганиш (ҳаракатларни аниқ бажариш, сарфланадиган вақт, иш унуми) га боғлиқ бўлган усуллар;
Биомеханик усуллар;
Психофизиологик усуллар.
Иш-ҳаракатларининг натижавий кўрсаткичлари билан боғлиқ тадқиқотларда, шу жумладан, уларни ўзлаштириш жараёнида хронометраж ката рол ўйнайди. Иш меъёри, мақбул вақт, шу жумладан, ишлаб чиқариш таълимининг турли даврларида талабалар вақт меъёри, тартиботини аниқлаш мақсадида, шунингдек, ҳаракатларнинг вақтинчалик тузилмасини ўрганиш талаблари ёки ишчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш учун хрометраждан фойдаланилади.
Биомеханик усуллар - бу иш-ҳаракатининг фазовий вақт ва куч параметрларини ўрганишдир. Бунда уларнинг мукаммалик даражаси, ишчининг асбоб, дастгоҳ ва ҳоказолар билан ўзаро куч таъсирида, асбоб ва қўл ҳаракатининг кинематикаси ва бошқалар аниқланади.
Психологик усуллар ўқув ва меҳнат фаолияти жараёнида инсон организмининг турли аъзоларининг функсионал ҳолатини ўрганишда фойдаланилади. Булардан электромиография, электрокардиография, электродермография усуллари кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |