3. Креатив педагогиканинг таркибий тузилмаси ва асосий ка тегориялари.
Ҳар қандай фан сингари “Креатив педагогика” фани ҳам ўзининг таркибий тузилмасига эга. Ушбу фан қуйидаги таркибий тузилмага эга:
- креатив таълим асослари: мақсади. вазифалари, объектти, предмети,
субйектлари, мазмуни, методологияси, шакллари, методлари, воситалари, методикаси ва технологиялари;
- малакали карларни тайёрлаш ва улар томонидан касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнида ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда креатив шахсни шакллантириш босқичлари
Креатив педагогиканинг умумий моҳияти унинг конпепсуал ҳолатларини ифодаловчи бир қатор тушунчалар асосида очиб берилади. Улар қуйидагилардан иборат:
Ижодкорлик – муайян янгиликнинг аҳамияти ва фойдали эканлигини белгиловчи шахс фаолияти ва унинг натижаси
Ижодкор шахс – ижодий жараённи муваффақиятли амалга ошира оладиган ҳамда аниқ ижодий натижа (маҳсулот)ларга эга шахс
Креатив шахс – жараён ёки натижа сифатида ижодкорликни намоён этувчи, масалаларни ечишга ностандарт усуллар билан ёндаша олишга мойил, ўзига хос ҳаракатларни ташкил этиш, янгиликларни илгари суришга, ижодий маҳсулотларни яратишга лаёқатли ва тайёр шахс
Бунёдкор шахс – ҳам жараён, ҳам натижа сифатида объекттив ижодкорликни амалга оширадиган ва талаблар даражасида ижодий маҳсулотларини ярата оладиган шахс
Креатив шахсни тайёрлаш – ижодкорликка ўргатиш ва ўзини ўзи ижодий намоён этиш жараёнида шахсда барқарор креатив сифатларни шакллантириш ва ривожлантириш мазмуни
Ижод – ижтимоий субйектнинг янгилиги, аҳамияти ва фойдалилиги жамият ёки муайян гуруҳ томонидан тан олинган фаолияти ёки фаолияти натижаси
Ижодкор шахсни тарбиялаш – касбий-ижодий фаолият тажрибаларини қарор топтириш ва бойитиш асосида ижодий ғоя, уларни амалга ошириш кўникма ва малакаларига эга шахсни шакллантириш ва ривожлантириш
Касбий-ижодий фаолият – мутахассиснинг касбий масалаларни ижодий ҳал қилиш муваффақиятини тавсифловчи фаолияти, инновацион хатти-ҳаракати
Ижодий топшириқлар – муаммоли вазиятларни тизимли таҳлил асосида ҳал қилишга йўналтирилган масалалар тизими
Касбий-ижодий имконият –
1) касбий компетенсия, малакага эгалик;
2) касбий ижод методологияси асосларини ўзлаштирганлик;
3) ижодий тафаккурнинг шаклланганлик даражаси;
4) касбий-ижодий лаёқат ва шахсий сифатларнинг ривожланганлиги
Касбий ижодкорлик методологияси – ижодкорликнинг жараён ва натижа сифатида объекттлар ҳамда муайян касбий фаолият турларига муносабат кўринишидаги тузилиши, мантиқий ташкил этилиши, метод ва воситалари ҳақидаги таълимот
Ижодий тафаккур – тафаккурнинг ижод жараёнини ташкил этиш ва ижод
натижалари (маҳсуллари)ни башоратлашни ифодаловчи тури
Креатив қобилият – шахснинг ижодий фаолиятни ташкил этиш ва унинг натижаланганлигига эришишни таъминлаш имкониятини белгиловчи индивидуал хусусияти
Ижодий қобилият – ижодий фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш ва
унинг натижаланганлигини баҳолашда намоён бўладиган индивидуал хусусияти
Ўзини ўзи ижодий фаоллаштириш – шахснинг ижодий фаолиятда ўз имкониятларини тўлақонли намоён қилиши ва ривожлантириши Педагогларнинг касбий-ижодий имконияти касбий масалаларни ижобий ҳал қилиш ва уларнинг ечимини тегишли даражада баҳолашда кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |