170
саноат экспортини рағбатлантириш ва хорижий капитал оқими
ёрдамида бандлик даражасини ошриш зарурияти туғилган эди.
Техника киритиш ҳудудлари учинчи авлод ҳудудлари
ҳисобланади (70-80-йиллар). Улар стихияли тарзда ҳосил бўлади ёки
махсус равишда давлат ёрдамида йирик илмий марказлар атрофида
ташкил қилинади. Уларда ягона солиқ ва молиявий тизимдан
фойдаланувчи миллий ва хорижий тадқиқотчилик, лойиха,
илмий-
ишлаб чиқариш фирмалари жамланади.
Энг кўп техника киритиш ҳудудлари АĶШ, Япония, Хитойда
фаолият кўрсатмокда. АĶШда уларни технопарклар,
Японияда-
технополислар, Хитойда-янги ва илғор технологиялар ҳудуди деб
аталади.
Жаҳонда энг машҳур ва АĶШда энг йирик «Силикон Вэлли»
номли технопарк жаҳон ҳисоблаш техникаси воситалари ва
компъютерлар ишлаб чиқаришининг 20 %ини беради. Умуман
АĶШда 80 дан ортиқ бундай ҳудудлар мавжуд. Японияда маҳсус
ҳукумат дастурлари доирасида илғор
илмий ташкилотлар асосида
йигирмага яқин технополислар ташкил қилинган. Хитойда ҳам
бундай ҳудудлар одатда давлатнинг илм ва техникани
ривожлантириш режаларини амалга ошириш пайтида ташкил
қилинади. 90-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Хитойда 50дан ортиқ
янги ва илғор технологияларни ривожлантириш ҳудудлари
ишламоқда.
Турли молия-иқтисодий, суғурта ва бошқа
хизматлар
кўрсатувчи фирма ва ташкилотлар учун тадбиркорлик фаолиятининг
171
имтиёзли шароитлари яратиладиган ҳудудлар
сервис ҳудудлари деб
аталади.
Сервис ҳудудлар қаторига
оффшор ҳудудлар (ОҲ) ва солиҳ
гаванлари (СГ) киради. ОҲ ва СГ тадбиркорларни қўлай валюта-
молия, фискал шароитлар, банк ва
тижорат сирларининг яхши
сақланиши, давлат бошқарувининг камлиги билан ўзига жалб қилади.
Оффшор компаниялар фаолият кўрсатаётган давлатлар қаторига
Лихтенштейн, Панама, Нормандия ороллари, Мэн ороллари
(Британия), Антил ороллари, Гонконг, Мадейра, Либерия, Ирландия,
Швейцария ва бошқалар киради. Охирги ўн
йилликда буларга
Мальта, Маврикия, Ђарбий Самоа, Исроил, Малайзия (Лабуан ороли)
ва бошқа давлатлар қўшилди.
Оффшор ҳудудлардаги саноат, савдо, банк, суғурта ва бошқа
компаниялар ё умуман солиққа тортилмайди (Ирландия, Либерия)
ёки кичик миқдордаги солиқлар тўлайди (Лихтенштейн, Антил
ороллари, Панама, Мэн ороли ва бошқалар). Оффшор ҳудудларни
ташкил қилувчи давлатлар қўшимча хорижий капитал жалб қилиш,
оффшор ҳудудида рўйхатга олинган корхонадан фойда олиш,
маҳаллий мутахассислар учун қўшимча иш жойлари ташқиқилиниши
орқали фойда кўрадилар. Баъзи маълумотларга қараганда
оффшор
бизнесда банд бўлган капитал 500 млрд. долл.га етади. Унда қарийиб
2 млн. киши қатнашади ва ҳар йили бир неча минг янги компания
рўйхатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: