1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


Корхона ривожланишида тадбиркорлик фаолияти ва



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

2.3.Корхона ривожланишида тадбиркорлик фаолияти ва 
ташаббускорлигининг иқтисодий аҳамияти. 
Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик қобилияти асосий 
иқтисодий ресурслардан бири ҳисобланиб, инсон омилининг 
таркибий қисмини ташкил этади. Тадбиркор – бу ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш ва бошқариш борасида билим ва малакага эга бўлган, 
фойда олиш мақсадида таваккалчилик билан иш кўра олувчи 
ташаббускор шахс.


74 
Тадбиркорларнинг муайян маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иш 
бажариш ва хизмат кўрсатиш бўйича фаолияти тадбиркорлик 
фаолиятини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик 
фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида 
таърифланишича, 
“Тадбиркорлик 
фаолияти 
(тадбиркорлик) 
тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига 
мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий 
жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган 
ташаббускорлик фаолиятидир”
11
.
Тадбиркорлик фаолияти асосида қуйидаги бир қатор шарт ва 
талаблар мавжуд бўлади:
биринчидан, тадбиркор товар ва хизматлар ишлаб чиқариш 
жараёнида ишлаб чиқариш омилларини бирлаштиради ва 
«катализатор» вазифасини бажаради;
иккинчидан, бизнесни юритиш жараёнида у мустақил қарорлар 
қабул қилишдек қийин бир вазифани зиммасига олади;
учинчидан, тадбиркор – ташкилотчи шахс бўлиб, янги ишлаб 
чиқариш технологияларини жорий қилиб, янги маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришга интилади;
тўртинчидан, тадбиркор – таваккал қилишдан қўрқмайдиган 
инсондир. У нафақат ўз мол-мулки, вақти, меҳнати билан, балки ўз 
11
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг 
кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш ҳақида. 2012 йил 2 май.


75 
шериклари, ҳиссадорлари қўшган маблағлар билан ҳам таваккал 
қилишга боради
12

Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида юқорида келтирилган турли 
хил фикр ва ёндашувларни умумлаштирган ҳолда, қисқа қилиб 
қуйидагича таъриф бериш мумкин: тадбиркорлик фаолияти – шакли ва 
соҳасидан қатъий назар, фойда олиш ва ундан самарали фойдаланиш 
мақсадига қаратилган иқтисодий фаолиятдир. 
Тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилишида қуйидаги бир 
қатор қоидаларга риоя этилиши талаб қилинади: 

тадбиркорнинг хўжалик юритиш бўйича хуқуқ ва эркинликларга 
эга бўлиши; 

тадбиркорлик фаолияти мулкдорнинг ўзи томонидан ҳам, унинг 
мол-мулки асосида иш юритувчи субъект томонидан ҳам амалга 
оширилиши мумкинлиги;

хўжалик юритиш эркинлигини таъминловчи қулай иқтисодий 
муҳит ва ижтимоий-сиёсий шароитнинг мавжуд бўлиши; 

мулкчилик ва ўзлаштиришнинг турли-туман шакллари ва 
турларининг мавжудлиги;

тадбиркорнинг махсус билимга, маълумот ва малакавий 
тайёргарликка эга бўлиши. 
Тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари хилма-хил 
бўлиб, улар орасида ўзининг хўжалик юритиш кўламини чеклангани 
билан ажралиб турувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик муҳим 
ўрин тутади. 
12
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: принципы, проблемы и политика: Пер. с 14-
го англ. изд. - М.: ИНФРА-М, 2002, с.26. 


76 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти бу соҳа томонидан 
амалга оширилувчи вазифалар орқали намоён бўлади. Бундай 
вазифаларнинг турли-туманлиги эса кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик соҳасининг жаҳондаги барча мамлакатлар учун ҳам, 
ўзига хос хусусиятларга эга бўлган алоҳида бир мамлакат учун ҳам 
қандайдир даражада аҳамият касб этишидан дарак беради.
Мамлакатимизда охирги йилларда тадбиркорлик фаолиятини 
янада қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор Президент фармонлари 
ва қарорлари қабул қилинди. Буларга
4-жадвал.

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish