1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


Корхонанинг иқтисодий барқарорлиги. Иқтисодий



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

2.2.Корхонанинг иқтисодий барқарорлиги. Иқтисодий 
барқарорлик ва самарадорлик. 
Бугунги кунда Ўзбекистон 
макроиқтисодий барқарорлик ва 
ўсиш 
истиқболларини 
яхшилашга қаратилган кенг 
кўламли ислоҳотлар дастурини 
амалга оширишга қаратилган 
сиёсат юритмоқда 
 Мамлакатимизда 
мустақил 
тараққиёт йўлига ўтилгандан буён ижтимоийиқтисодий соҳаларни 
тубдан ислоҳ қилиш, иқтисодиётда узоқ йиллар ҳукм сурган собиқ 


58 
маъмурийбуйруқбозлик тизимининг салбий оқибатларини, у 
келтириб чиқарган тизимли муаммоларни ҳал этиш, бу орқали 
барқарор, самарали ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш 
ва ривожлантириш йўлидан борилмоқда. Чунки, ижтимоийиқтисодий 
тараққиётни таъминламасдан туриб пировард мақсадимиз – 
халқимизнинг юксак турмуш фаровонлигини, авлодларнинг бахтли 
келажагини таъминлаб бўлмайди. 
Шунга кўра, мамлакатимизда бевосита давлатимиз раҳбари 
томонидан “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947 сонли 
фармон 2017 йил 7 февралида қабул қилинди. Унга кўра “........пухта 
ўйлаб 
олиб 
борилгани 
макроиқтисодий 
барқарорликни, 
иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни 
прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади 
ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини 
ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар 
яратилишига хизмат қилди
9
” 
Мамлакатимизда 
макроиқтисодий 
барқарорликни 
мустаҳкамлашда қуйидаги масалаларга эътибор берилади: 

очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва 
инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни 
яратиш;
9
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947 сонли 
фармони. 2017 йил 7 феврал.


59 

иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий 
секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини 
кўпайтириш;

иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат 
унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни 
таъминлаш;

«яширин» иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин 
қисқартириш; валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом 
эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш;

иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни 
рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш.
«Барқарор иқтисодий ўсиш» макроиқтисодий барқарорлик 
тушунчаси билан чам- барчас боғлиқ. Барқарорлик – маълум бир 
тизимнинг ташқи таъсирлар остида жорий ҳолатини сақлаш 
қобилияти ҳисобланади. Макроиқтисодий барқарорлик эса бу ресур- 
слардан фойдаланиш ва аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги узоқ 
муддатли мувоза- натнинг сақланишидир.
Умуман олганда, илмий адабиётларда «барқарор иқтисодий 
ўсиш» тушунчасининг қатор таърифлари мавжуд. Хусусан, 
«Барқарор иқтисодий ўсиш» тушунчаси миллий иқтисодиётнинг 
шундай бир ҳолатини ифодалаши керакки, унда салбий ёки нолга 
тенг бўлиши мумкин бўлган реал ўзгарувчан мезон ва кўрсаткичлар 
узлуксиз мутаносиб суръатда ўсиши лозим.1


60 
Халқаро 
экспертлар 
томонидан 
мамлакат 
миқёсида 
макроиқтисодий 
барқарорликнинг 
таъминланганлик 
даражаси 
қуйидаги омиллар ёрдамида баҳоланади:

иқтисодий ўсиш;

тўла бандлик;

ички нархларнинг барқарорлиги (паст даражада инфляция);

миллий валютанинг барқарорлиги;

барқарор тўлов баланси;

давлат бюджети дефицити ЯИМга нисбатан 3 фоиздан 
ошмаганлиги;

мамлакат аҳолиси орасида даромадларнинг одил тақсимланиш 
даражаси ва бошқалар.
Ўзбекистонда иқтисодиёт барқарор ривожланишининг муҳим 
йўналиши сифатида хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни устувор ривожлантиришга асосий эътибор қаратиш 
лозим. шуни ҳисобга олиб, кичик бизнеснинг янги субъектларининг 
ташкил этилиши ва ривожланишини ҳар томонлама рағбатлантириш, 
кичик бизнес нуфузини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашни фаол- 
лаштириш ҳамда ҳимоя қилишнинг институционал нормаларини 
янада такомиллаштириш лозим. шу билан бирга иқтисодий ўсишни 
барқарор суръатларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг реал 
сектори тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш учун 
бошқариш усуллари такомиллаштириш, иқтисодиётнинг базавий 
тармоқлари, айниқса саноат ва қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиши 
ресурслардан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига эмас, балки 
сифат жиҳатда такомиллаштирилган ишлаб чиқариш кооперацияси ва 


61 
кластер механизмини жорий этиш ҳисобига эришиш, самарали йўл 
бўлиб ҳисобланади. 
Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида 
кузатилган ижобий динамика билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг 
барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (кейинги 
ўринларда ЯҚҚ) ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 88,8 % ини ташкил 
этди ва 5,1 % га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 4,5 фоиз 
пунктни ташкил этди). Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ 
таркибидаги улуши 11,2 % ни ташкил этди ва 5,5 % даражасида ўсиш 
қайд этилди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 0,6 ф.п.). 
ЯИМ ўсиш суръатига саноат тармоғи энг катта таъсир кўрсатди 
(2,1 ф.п.) ва ўтган йилга нисбатан 10,6 % га ўсди. Саноат тармоғидаги 
ижобий динамика тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи 
қўшилган қийматининг 28,2 % га, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) 
саноат тармоғи қўшилган қийматининг 6,4 % га ва бошқа саноат 
тармоқларининг 4,7 % га ўсиши ҳисобига таъминланди. 
3-жадвал.

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish