1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Ғарбий Турк ҳоқонлиги. Турк ҳоқонлари ўртасидаги ўзаро курашлар 
20 йилдан зиёдрок, давом этиб 603 йилда давлатнинг 2 та: Ғарбий ва Шарқий 
кисмларига бўлиниб кетиши билан якунланди. Шарқий Турк ҳоқонлиги 
Мўғулистон ҳудудларини, Ғарбий Турк ҳоқонлиги эса, Еттисув, Чу водийси, 
Волга, Кубаннинг қуйи қисми, Иртиш, Ишим дарёси бўйидаги ерлар, Ўрта 
Осиё ва Шарқий Туркистоннинг бир кисмини ўз ичига олган. Ҳоқонлар 
Шегуй 
ва 
Тўн 
ябғу 
даврларида 
Ғарбий 
Турк 
ҳоқонлиги 
вақтинчаликривожланиш жараёнларини бошдан кечирди. Бу даврда 
ҳоқонликнинг ҳудудлари кенгайди, давлат бойиди ва ҳарбий қабила 
зодагонларининг мавқеи кучайиб улар ҳоқонлар ҳокимиятидаги ҳарбий 
муваффақиятларни таъминлаб турдилар. Шагуй Ғарбий ҳоқонликнинг 
шарқий чегараларини Олтой қилиб белгилади ва ўз ҳокимиятини Тарим 
ҳавзаси ва шарқий Помир олдигача чўзишга муваффақ бўлди. Тўн ябғу (Тўн 
Баходир) ҳоқонликнинг ғарбий ҳудудларида фаол сиёсат олиб бориб 
ҳоқонликнинг кишки қароргоҳини Чу дарёси воҳасидаги йирик савдо 
ҳунармандчилик маркази бўлган Суёбга (хозирга Тўқмоқ якинидаги 
Оқбешим кўҳна шаҳри), ёзги қароргоҳини эса Исфижоб яқинидаги 
Мингбулоққа, (ҳозирги Туркистон шаҳри яқинида) кўчиради. Тўн ябғунинг 
янги юришлари туфайли ҳоқонлик чегараси Амударёнинг юкори 
окимларидан Ҳиндиқушгача чўзилади. 
Тўн ябғу ҳукмронлиги даврида амалда мустақил бўлган Ўрта Осиё 
давлатлари устидан нисбатан қаттиқ сиёсий назорат ўрнатилади. Чунки бу 
давлатларнинг вассаллиги фақат ўлпон тўлаш билан чегараланар эди. 
Исфижобдан Тошкент воҳасигача, шимолда Жанубий Афғонистон ва 
шимоли-ғарбий Покистонгача бўлган ҳудудларга ҳоқон Тўн ябғунинг 
ишончли вакиллари - тудунлар юборилиб, улар солиқлар йиғиш ва ҳоқон 
қароргоҳига юбориладиган ўлпонларни қаттиқ назоратга олдилар. Маҳаллий 
ҳокимларга уларни ҳоқонлик маъмурий бошқарувига қўшилганлик рамзи 
сифатида турк унвонлари берилди. Шу билан биргаликда Тўн ябғу нисбатан 
кучли бўлган маҳаллий ҳукмдорлар билан шахсий муносабатларини 
мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Манбаларда Тўн ябғунинг Самарқанд 
ҳокимига ўз қизини хотинликка берганлиги хақида маълумот бор. Хитой 
манбаси Тўн ябғу ҳақида маълумот берар экан шундай хабар беради: «Ғарб 
варварлари ҳали ҳеч қачон бунчалик қудратли бўлган эмас». 


Ўта яккахокимлик хусусиятига эга бўлган Тўн ябғу бошқаруви - талон-
тарожчилик урушлари натижасида бойиб кетган қабила зодагонлари орасида 
норозилик ҳаракатларини кучайтириб юборди. Бошланиб кетган ўзаро 
курашларни бартараф этишга ҳаракат қилган Тўн ябғунинг тоғаси Қўл 
Баҳодир жиянини ўлдириб ўзини Қўл Элбилга ҳоқон деб эълон қилади. 
Аммо, қабила бошлиқларининг айримлари бошқа даъвогарни қўллаб-
қувватлаганлари туфайли яна қабилалараро курашлар бошланиб кетади. 630-
634 йилларга келиб ҳоқонлик ўзининг Сирдарёнинг ғарбидаги Ўрта Осиё 
мулкларидан маҳрум бўлди. Ғарбий турк ҳоқонлигининг асоси бўлган дулу 
ва нушиби қабилалари ўртасида ўзаро курашлар авж олиб кетди. 
634 йилда нушиби қабиласи томонидан қўллаб-қувватланган Ишбара
Элтериш Шер ҳоқон хокимият тепасига келди. У ҳарбий маъмурий тартиб
бўлган "ўн ўқ эли" бошқарувини қайта тиклашга ҳаракат қилиб, қабила
бошлиқларини ўзига шахсан тобе қилиш мақсадида ислоҳотлар ўтказди. 
Ундан ташқари, амалдаги назоратни амалга ошириш мақсадида Ишбара ҳар 
бир мулкка ҳоқон уруғи аъзоси - шодни жўнатади. Шодлар қабила 
зодагонлари билан ҳеч қандай алоқада бўлмай, уларниг марказий ҳокимиятга
интилишини кузатиб борган. Бу маҳаллий ҳокимларнинг сиёсий 
ташаббусларини ниҳоятда чегаралаб қўяр эди. Аммо, Ишбара Элтериш Шер 
бошчилигидаги ҳоқонлик ҳокимиятининг ҳарбий-сиёсий лаёқати қарам 
мулклар ва қабилаларни ушлаб туришга кодир эмас эди. 638 йилда дулу 
қабиласи ўзларига жўнатилган шодни ҳоқон деб эълон қилдилар. Шундан 
сўнг дулу ва нушиби қабилалари ўртасида оғир ва қонли урушлар бўлиб ўтиб
ғарбий ҳоқонлик икки қисмга бўлиниб кетди. Шундай бўлсада, ҳоқонликдаги
қабилалараро ва сулолалараро урушлар 17 йил (640-657 йй.) давом этди. 
Шундай қилиб, VII асрнинг ўрталарида Ғарбий турк ҳоқонлиги 
заифлашиб бир неча қисмларга бўлиниб кетди. Вазиятдан фойдаланган 
Хитойнинг Тан империяси қўшинлари 657-659 йилларда Еттисувга бостириб 
кирдилар. Хитой босқинчиларига қарши курашлар узоқ йиллар давом этди. 
Фақатгина VII асрнинг охирларига келиб ҳоқонлик ўз мустақиллигини 
тиклашга муваффақ бўлди ва хитойликлар вакили Хусрав Бўришод 
мамлакатдан хайдаб юборилди. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish