1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Маданий ҳаёт. Илк ўрта асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар 
Ўрта Осиё маданиятига ҳам таьсир этмасдан қолмади. Бу даврдаги маданий 
ҳаёт даставвал антик давр маданий анъаналари асосида ривожланган бўлсада, 
Кушон давлати харобаларида бир нечта мустақил давлатлар ва мулкларнинг 
пайдо бўлиши ўзига хос маҳаллий маданиятларнинг пайдо бўлишига имкон 
яратган эди. Илк ўрта асрлар маданиятининг шаклланишига шунингдек, 
қўшни давлатлар аввало, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Хитой билан ҳамда 
кўчманчи чорвадорлар билан бўлган алоқалар ҳам муҳим аҳамиятга эга 
бўлган эди. 
Бу давр меьморчилиги Ўрта Осиё халқлари ижтимоий ҳаётидаги 
ўзгаришларни ўзида акс эттиради. Шаклланаётган мулкдорлар тоифаси Ўрта 
Осиёнинг турли ҳудудларида йирик қальалар қуриб, улар атрофини химоя 
иншоотлари билан ўраб оладилар. Бундай қальалар воҳаларда кўпинча 
табиий тепаликлар устига бунёд этилган. Улар Хоразм, Тохаристон, Суғд, 
Уструшона, Марв ҳудудларидан топиб ўрганилган. Меьморчиликда асосан 
тош, пахса, хом ғишт ва ёғоч қурилиш материали сифатида ишлатилади. 
IV-VI асрлар Ўрта Осиё халқларининг диний қарашлари зардўштийлик, 
буддавийлик, христианлик ва монийлик диний эьтиқодлари билан боғлиқ 
эди. IV-V асрларга оид зардўштийлик аньаналари билан боғлиқ бўлган 
оташкадалар Қашқадарёдаги Ерқўрғондан, Панжикент атрофларидан, Бухоро 
воҳасидан топиб ўрганилган. Уларнинг барчасида зардўштийлик билан 
боғлиқ бўлган оссуарий (остадон)лар учрайди. Бу даврда зардўштийлик 
динига Ўрта Осиёнинг марказий ва шимолий ҳудудларида сиғинишган бўлса, 
минтақанинг жанубий ҳудудларида буддавийлик дини тарқалган эди. 
Буддавийлик динининг ибодатхоналари Қоратепа, Фаёзтепа (Термиз), 
Уштурмулло (Кобадиён), Ажинатепа, Ғишттепа, Қалъаикофирниҳон 
(Тохаристон), Марв кабилардан топиб тадқиқ этилган. 
Ўрта Осиёдаги христианликнинг маркази Марв шаҳри эди. Беруний 
маьлумотларига кўра, Исо пайғамбар туғилганидан 200 йил ўтгач 
христианлар Марвда пайдо бўлган эдилар. 334 йилдаёқ Марвда епископлик, 


кейинроқ эса митрополия мавжуд эди. Говурқальадан христианлик 
ибодатхонаси қолдиқлари ва христианлар дафн этилган қабристон очиб 
ўрганилган. Суғднинг айрим ҳудудларида (Самарқанд ва Панжикент) ҳам 
христианлик тарқалганлиги ҳақида маьлумотлар бор. 
III асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиёда монийлик дини 
тарқала бошлайди. Монийлик динига асосан Шарқий Туркистон ва қисман 
Чағониён ҳамда Суғд аҳолиси эьтиқод қилган. 
V-VI асрларда диний эътиқод ва тасаввур билан узвий боғлиқ бўлган 
тасвирий санъат-коропластика-маъбудаларнинг сопол ҳайкалчаларини ясаш 
ва уларга топиниш кенг ёйилади. Сопол ҳайкалчалар ҳудудларга кўра 
турлича бўлиб, кийим-кечаклари, юз сиймолари, тақинчоқлари жиҳатидан 
ҳам бир-биридан фарқланган.
Улкан ҳудуддаги эфталийлар давлати жуда кўп халқларни ўзида 
бирлаштирганлиги сабабли ундаги диний эътиқодлар ҳам турлича бўлган. 
Сўғдда зардўштийлик кенг тарқалган бўлса, Тоҳаристон ва Шарқий 
Туркистонда буддизмга эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил этган. 
Шаҳарларда христиан ва яҳудий жамоалари ҳам мавжуд эди. Монийлик ва 
Маздак таълимоти тарафдорлари ҳам пайдо бўлаётган эди. Зардўштийлар 
Анахита, Митра, Сиёвуш каби маҳаллий маъбудаларга ҳам сиғинганлар. 
Наврўз куни Бухоро оташпарстларлари Сиёвуш қабри устида хўроз сўйиб 
қурбонлик қилар эдилар. Жанубда буддизмнинг таъсири кўпроқ бўлган эди.
Илк ўрта асрларда Ўрта Осиё халқлари саньати деворий суратлар, 
ҳайкалтарошлик,турли тақинчоқ буюмлари орқали изоҳланади. Деворий 
суратлар Дилбаржин (Афғонистон), Варахша, Афросиёб, Панжикентдан 
топиб ўрганилган бўлса, Қуёвқўрғон, Вахш воҳаси, Афғонистондаги 
Чақалоқтепа, Ерқўрғондан турли ҳажмдаги ҳайкаллар,заргарлик буюмлари 
топиб ўрганилган. Умуман олганда, бой безаклар, сопол, металл идишлар, 
деворий суратлар, ҳатто кийимлардаги тасвирлар бу даврда Ўрта Осиёдаги 
тасвирий саньатнинг ривожидан далолат беради. 
Эфталийлар даврида чорвадор аҳоли туркийча сўзлашганлиги 
сабабли,туркий тил тобора кўпроқ ёйила бошлайди. Бу даврда ўтроқ 
аҳолининг катта қисми суғдий тилда сўзлашар эдилар. Суғд тили ва ёзуви 
Еттисув,Фарғонадан ўтиб Шарқий Туркистонга қадар етиб боради. Унинг 
“Самарқанд усули”кенг ёйилган эди. Бундан ташқари хоразм, кхароштий, 
бухоро ёзувлари ҳам мавжуд бўлган. Эфталийлар ёзуви бақтрия ёзуви 
асосида пайдо бўлган. Сюан Цзяннинг маълумот беришича, у 25 та ҳарфдан 
иборат бўлиб, хат чапдан ўнгга қараб кўндалангига ёзилган. Бундай ёзув 
ёдгорликлари Зангтепа,Қоратепа ва Афросиёб харобаларидан топиб 
ўрганилган.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish