1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Араб халифалиги. VIIIаср охири – IXаср бошлари



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Араб халифалиги. VIIIаср охири – IXаср бошлари. 
Самарқандда Абу Сайид бошчилигидаги 700 та суғдликлар хирож 
тўлашдан бош тортадилар. Улар шаҳардан 7 фарсах нарига ўтиб, қаршилик 
ҳаракатига тайёргарлик кўра бошладилар. Абу Сайидни ҳийла ишлатиб 
музокара учун Самарқандга чақиртиришади ва ўша ернинг ўзида уни ва 
сафдошларини зиндонбанд этадилар. 
Ўзаро курашлар, 733-734 йиллардаги Зарафшон воҳасидаги 
қурғоқчилик, мустамлака 
зулмининг 
кучайиши-буларнинг ҳаммаси 
Мовароуннаҳрдаги норозиликнинг янада авж олишига олиб келди. 
Норозилик араб ҳарбийлари ва қисман зодагонлар ичида ҳам кучая борди. 
Шу пайтга келиб хорижийлар ҳаракати ва мафкураси янада кенг тарқала 
бошланди. Хорижийлар юқорида қайд қилинганидек, шиалар гуруҳидан VII 
аср охирида ажралиб чиққан бўлиб, бу сўзнинг луғавий маъноси 
қўзғолончилар дегани эди. Аввал бошда бу ҳаракат оддий араб ва бошқа 
мусулмон халқларнинг манфаатларини ҳимоя қилар эди. Кейинчалик бу 
гуруҳдан ибодийлар, азракийлар ва бошқа жамоалар ажралиб чиққан. 
Хорижийлар таълимотига кўра мусулмонлар-зиммийлар (бошқа диндагилар) 
устидан ҳукмрон бўлишлари керак эди.
Мовароуннаҳрда Хорижийлар ҳаракатига шу пайтда Хорис ибн 
Сурайж бошчилик қилади. Хорис Мовароуннаҳрда тезда шуҳрат қозонди. У 
Самарқанд ва Дабусиядаги Абу Сайид тарафдорларини ўз қўли остида 
тўплади. Абу Фотима уни ёрдамчиси ва ҳарбий маслаҳатчиси этиб 
тайинланди. 
Хорис Уммавий халифаларни исломга риоя этмасликка айблаб, бутун 
Хуросон ва Марв аҳолисини хирож ва жизядан озод қилишни талаб этади. 
Кеш халқ оммасига таяниб, у Хуросоннинг шимолига юриш қилади. Унинг 
қўшини таркибида Хутталон шаҳзодаси Сабил, қарлуқ ябғуси ва Абу Фотима 
гуруҳи ҳам бор эди. Халқ ҳаракатларидан норози бўлган халифа Хуросонга 
янги ноиб Осим ибн Абдуллоҳни тайинлайди. Хорис қўшинлари 
Хуросоннинг катта қисмини эгаллашиб, Осимни чекинишга мажбур 
этишади. 735 йилга келибгина халифа янги ноиб Асад ибн Абдуллоҳни 
Хуросон валийси этиб тайинлаб, катта куч билан Хорисга қарши кураш 
бошлайди. 736-737 йилларда Асаднинг қўшини Хуросондан Хорисни сиқиб 
чиқаришга муваффақ бўлади. Қўзғолончиларнинг ижтимоий таркиби ҳам, 
талаблари ҳам турлича эди. Қўзғолонда аҳолининг деярли ҳамма табақалари 
қатнашади. 
Албатта, ҳукмдорлар ўртасида ўзаро низолар, хиёнаткорона 
ҳаракатлар, қурол-яроғнинг етишмаслиги, яхши уюшмаганлик ва бошқалар 
ўзининг таъсирини кўрсатди. Шундай бўлса ҳам қўзғолончилар изсиз қолмай 
халифалик сиёсий ҳаракатида ўзининг аксини топди. 
Улкан халифаликни 661 йилдан бошлаб Уммавийлар сулоласи 
бошқариб келар эди. Бу сулола даврида жуда кўп сиёсий ўзгаришлар, диний 
мазҳаблар, гуруҳларнинг кучайиши, бошқаришдаги номутаносиблик, 


мустамлакачилик сиёсати, зўравонлик, адолатсизликнинг авж олиши рўй 
бердики, бу нарса сулоланинг кейинги даврида унинг фаолиятини қийин 
аҳволга солиб қўйди. Ўрта Осиёда ва бошқа халифалик ерларида 
халифаликка қарши норозилик кайфиятлари кучли эди. Уларнинг солиқ 
сиёсатидан, 
зўравонлигидан 
қуйи 
табақалар, 
ўз 
ҳуқуқларининг 
камситилганидан эса юқори табақалар норози эди. Уммавийларнинг 
ҳокимиятини араб аҳолиси ҳам қўлламас эди. Уларнинг ҳокимиятга 
келишини турли гуруҳлар, мухолифат кучлари ноқонуний деб билишар эди. 
Аввало хорижийлар уларга қарши бўлиб, халифалик тахтининг меросий 
бўлишини нотўғри деб баҳолар эдилар. 
718 йилдан бошлаб махфий тарзда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг 
амакилари Аббоснинг тарафдорлари ўз ғояларини тарғиб қила бошладилар. 
Улар ҳошимийлар уруғи (пайғамбар шу уруғдан) вакиллари ҳокимиятга 
даъвогардирлар деб ҳисоблашар эдилар. Кейинчалик улар ўз курашларида 
шиалар билан бирга ҳаракат қила бошлайдилар. 
Ерга эгалик муносабатларнинг ривожланиши, ижтимоий-сиёсий 
вазиятнинг ўзгариши уммавийларнинг сиёсий саҳнадан кетишларини, 
уларнинг аввалги мавқеи тугаганлигини кўрсатиб турар эди. Уммавийлар 
сиёсатидан оммавий норозилик айниқса Марвон II (744-750 й.) ҳукмронлик 
даврида кучайиб кетди. Марвон II нинг хирож солиғи миқдорини 
кўпайтириш ва маҳаллий халқлар вакилларини оғир қурилиш ишларига кенг 
жалб қилиши норозиликнинг алангаланишига олиб келди. Мовароуннаҳр ва 
Хуросонда Аббосийлар вакиллари катта ер эгаларини ўзлари томонга жалб 
қилишга ҳаракат қиладилар. Аббосийлар вакиллари халифа Хишом (724-743 
й.) давридаёқ Ўрта Осиёда ҳаракат қила бошлаган эдилар. Уларнинг 
тарғиботчилари таъқиб остига олинар, улар қўлга тушгудек бўлса, қўл-
оёқлари кесилар эди. Айниқса Наср ибн Сайёр аббосийлар ва шиаларнинг 
катта душмани бўлиб уларни доимо таъқиб этиб келар эди. Аббосийларнинг 
ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва унинг ҳаракати муҳим аҳамият 
касб этди. 746 йил Абу Муслим аббосийлар тарғиботига бошчилик қилиш 
учун Хуросонга юборилади. Абу Муслимга “Пайғамбар хонадонининг 
ишончли вакили” деган унвон берилади. 
Ўз ташвиқотини Абу Муслим Хуросон зодагонларига мурожаат этиш 
билан бошлайди. У Марв шаҳридан уч фарсаҳ ғарбда Харкон ариғи 
соҳилидаги Сафизанж қишлоғини ўзига қароргоҳ қилиб олади. 
Аббосийларнинг рамзий ранги ва байроғи қора рангда эди. Шу сабабли Абу 
Муслим ва унинг тарафдорлари қора кийим кийиб юришади. Хуросон 
аҳолисига мурожаатида у Қуръон ва ҳадисларга амал қилишга, пайғамбар 
авлодларига бўйсунишга чақиради. Кейинчалик маҳаллий зодагонлар ҳам 
уни қўллаб-қувватлай бошлайдилар. Абу Муслим ташвиқоти Мовароуннаҳр 
ва Хуросон ерларида тезлик билан тарқала бориб, унинг тарафдорлари сони 
орта бошлайди. Тўпланаётган отлиқ ва пиёдаларга бош бўлиб, Абу Муслим 
Мохувон қалъасига кўчиб ўтади. Хуросон ноиби Наср ибн Сайёр Абу 
Муслимга қарши араб зодагонлари вакилларини бирлаштиришга ҳаракат 
қилади. Лекин унинг барча ҳаракатлари зое кетди. У Абу Муслимга юрак 


ютиб кураш бошлашга қурби етмай, 748-йилда Хуросон пойтахти Марвни 
ташлаб чиқиб Нишопурга йўл олди. Нишопурда унга Абу Муслимнинг 
саркардаларидан бири қақшатқич зарба бериб уни мағлубиятга учратди.
749 йили Абу Муслим қўшини халифаликнинг марказий вилоятларига 
юриш қилади. Ироқ ва Жазоирда уммавийларга ҳал қилувчи зарба берилади. 
Қўзғолончилар пойтахт-Дамашқни ҳам қўлга киритадилар. Халифа Марвон II 
тахтдан ағдарилади. Аббосийлардан бўлган Абулаббос Саффоҳ (749-754 й.) 
халифалик тахтига ўтиради. Жойларда Уммавийларнинг барча вакиллари 
қириб ташланади. Шундай қилиб араб халифалиги ҳокимияти Аббосийлар 
қўлига ўтади. 
751 йил Бухоро шаҳрида Шорик ибн Шайҳулмаҳрий бошчилигида 
қўзғолон кўтарилади. Қўзғолончилар шиалик талабларини илгари суриб, Али 
авлодидан халифа тайинлаш шиорини кўтариб чиқишади. Абу Муслим 
қўзғолонни бостиришда Зиёд ибн Солиҳ бошчилигидаги 10.000 кишилик 
қўшин юборади. Бу қўзғолон фақатгина Бухорхудот Қутайба ибн 
Туғшоднинг ёрдами билангина бостирилади.
Абу Муслим Ўрта Осиёнинг шимолига кириб келган Хитой 
императорининг қўшинига ҳам ҳал қилувчи зарба беради. 751 йил Талас 
водийсидаги хитойликлар билан бўлган жангдан сўнг Хитой қўшини ҳайдаб 
чиқарилади. 
Шу 
билан 
халифаликнинг 
шимолий 
чегараси 
ҳам 
мустаҳкамланиб, қатъий чегара ўрнатилади. Халифаликнинг таъсири бутун 
Ўрта Осиё ҳудудида асосий ва қонуний бўлиб қолади. Гарчи Абу Муслим 
садоқат ила хизмат қилса-да, араб ҳокимияти унга ишонмас эди. Халифа унга 
жангга юбориш ҳақида нома йўллаб уни марказга келишга мажбур қилади. 
755 йил ҳаж сафаридан қайтаётган Абу Муслим Халифа томонидан 
хиёнаткорона Бағдодда ўлдирилади. Унинг ўлими халқ оммасининг умумий 
норозилигига сабаб бўлди. Унинг мурдаси Самарқандга олиб келиниб Хўжа 
Темим Ансорий мақбараси ёнига катта ҳурмат билан кўмилади.
Аббосий халифалар даврида халқ оммасининг аҳволи янада оғирлашди. 
Суғорилмайдиган ерлардан ҳосилнинг ярми, суғориладиган ерлардан 1/3 
қисми солиқ олинадиган бўлди. Кўп ҳолда солиқлар бир маротаба ўрнига 
икки маротаба ҳам олинадиган бўлди. Озод жамоаларнинг ҳуқуқлари чеклаб 
қўйилди. Ерлар зодагонлар томонидан ижарадор деҳқон - кадиварларга 
бўлиб берила бошланди. Ҳамма ҳашар қурилиш ишларида аҳоли текин 
ишлаб бериши лозим эди. Шаҳар ҳунармандларининг аҳволи ҳам оғир бўлиб, 
улар ўз маҳсулотларидан катта солиқ тўлашар эди. Шунингдек, оғир 
солиқлар кўчманчи чорвадорлар бўйнига ҳам қўйилар эди. 
Шундай бир аҳволда халқ ҳаракатлар кучайиб кетади. Абу 
Муслимнинг ўчини олиш шиори остида унинг сафдоши Сумбод 
бошчилигида қўзғолон кўтарилади. 755 йилда кўтарилган бу қўзғолон тез 
орада Хуросон ва Табаристонга ҳам ёйилади. 70 кун давом этган бу қўзғолон 
қаттиққўллик билан бостирилиб Сумбод Райда қатл этилади. Гарчи у қатл 
этилса-да, Абу Муслим тарафдорлари яширин “муслимия” гуруҳига асос 
соладилар.


VIII асрнинг 70-80-йилларида Мовароуннаҳрда жуда улкан халқ 
қўзғолони кўтарилади. Қўзғолончилар оқ рангдаги кийим кийганлиги учун 
тарихда у “оқ кийимлилар” қўзғолони деб ҳам шуҳрат қозонади. Бу 
қўзғолоннинг раҳбари Муқанна (боши ва юзига ёпинғич ташлаб юргани учун 
унга шундай лақаб берилган) эди.
“Муқанна Марв атрофи аҳолисидан, - дейилади “Бухоро тарихи” номли 
Наршаҳий асарида, Қўза деб аталган қишлоқдан бўлиб, асл номи Ҳошим ибн 
Ҳаким эди. У илгари кудунгар (кигиз босувчи) лик қилар эди, кейин илм 
ўрганишга машҳур бўлади ва ҳар хил илмларни: кўзбўямачилик, сеҳр ва 
тилсим илмларини ўрганади. Кўзбўямачиликни яхши билиб олиб 
пайғамбарлик даъвосини ҳам қилади. Муқанна кўзбўямачиликни ўрганган ва 
ғоятда зийрак бўлиб, қадимги олимлар илмларига оид кўп китобларни ўқиган 
ва жодугарликдан устоз бўлган эди. Унинг отасини номи Ҳаким, у Абу 
Жаъфар давридаги Хуросон амири лашкарбошиларидан бўлиб, асли Балхдан 
эди”.
Қўзғолон 776 йили бошланади. Муқанна ўзининг 36 та муриди билан 
Амударёдан ўтиб, Кеш вилоятига йўл олади. Бухорхудот Туғшод уни қўллаб-
қувватлай бошлайди. Муқанна Кеш яқинидаги Сом (Санам) қалъасини ўзига 
қароргоҳ қилиб олади. Бутун Қашқадарё воҳаси қўзғолончилар қўлига ўтади. 
Муқанна таълимоти умумий мулкий тенглик ва арабларни Ўрта Осиёдан 
ҳайдаб чиқариш ғояларини тарғиб этар эди.
Муқанна таълимоти Суғд, Илоқ (Охангарон), Шошда ҳам ёйила 
бошлади. Қўзғолонда турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари қатнашиб, уларни 
бир фикр- истилочиларини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш, мустақил давлат 
барпо қилиш ғояси бирлаштириб турар эди. 
Қўзғолонга зарба бериш учун халифа Абу Жаъфар 776 йилда Жаброил 
ибн Яҳё бошлиқ катта ҳарбий кучни Мовароуннаҳрга юборади. Бироқ 
Жаброил қўзғолончилардан енгилади. У катта талофатлар бериб базўр 
Самарқандга етиб келади. 10.000 аскар билан Жаброилга ёрдамга юборилган 
Уқба ибн Салим Кеш ва Самарқанд оралиғида, Ғарига бошлиқ 14.000 
кишилик қўшин Термиз яқинида қўзғолончилар томонидан тор-мор 
келтирилади. Натижада Чағониён қўзғолончилар қўлига ўтади.
Қўзғолон маркази Наршахда, Бухоро атрофида жойлашади. Шу йили 
Наршах яқинида Бухоро ҳокими Хусайн ибн Мувоз ва Самарқанд ноиби 
Жаброилнинг бирлашган қўшини ўртасида тўрт ой жанг бўлади. “Оқ 
кийимлилар” бу жангда қўллари аввал устун келади, кейинчалик сон 
жиҳатдан кўп бўлган араблар Наршах қалъаси девор остидан узунлиги 50 
газли чуқур қазиб, уни қулатиб қалъага кирадилар. Наршах қалъаси араблар 
томонидан эгалланади. Кеш ва Самарқанд эндиликда қўзғолоннинг асосий 
марказларига айланиб қолади.
Курашнинг охирги босқичи Кеш воҳаси (Қашқадарё)да жуда авж 
олади. Муқанна қароргоҳи бўлган Сом (Санам) қалъасини қамал қилиш 
Харошийга топширилади. Узоқ вақт қамалдан сўнг муқанначилар таслим 
бўладилар (VIII аср 80-йиллари бошларида). 


Ўз даврининг энг қудратли давлати бўлган халифаликни ларзага солган 
Муқанна бошчилигидаги қўзғолон шу тариқа тугайди. Бу қўзғолоннинг 
енгилишига бир неча сабаблар бор эди. Аввало, қўзғолончилар уюшқоқлик 
билан ҳаракат қила олмадилар. Маҳаллий зодагонлар алоҳида гуруҳни 
ташкил этиб, кейинчалик умумий хиёнат йўлига кириб араблар томонига 
ўтиб кетдилар. Муқаннанинг ўзи Сом (Санам) қалъасида бўлиб бевосита 
қўзғолонга раҳбарлик қила олмади. Унинг ўзи умумий тенглик ғоясини 
кўтариб чиқиб, ўзи кичик давлат бошлиғига айлана борди.
Ўзаро урушлар натижасида аҳоли жуда чарчади, экинзорлар пайҳон 
қилинди, иқтисодий таназзул бошлана борди. Муқаннадан сўнг унинг 
сафдошлари ҳаракати ҳам бўлиб ўтди. Бу қўзғолон халифалик кучини 
зайифлаштиради ва бошқа ўлкаларда ҳам озодлик ҳаракатларини чиқишига 
туртки бўлади. 
Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, ислом динининнг кўп жиҳатдан 
афзаллиги, ахлоқ ва интизом нуқтайи назаридан оммавийлиги хусусияти 
араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан уни тез орада қабул 
этилишига сабаб бўлади. Қутайба сингари уни пул ва қилич билан жорий 
этиш мумкин эмас эди. Қачонки ислом моҳиятига етилгачгина унга рағбат ва 
эътиқод кучайиб кетади. Олиқ-солиқ, маиший ҳаёт бобида, закот масаласида 
Қуръон ва шариат аҳкомларининг қоидалари меҳнаткаш аҳоли томонидан 
тезда қабул қилинди. Аллоҳ олдидаги тенглик эса диннинг аҳамиятини 
кучайтирар эди. Исломнинг халқпарварлик руҳи ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
бўлди. Зеро, ислом дини маънавий бўшлиқни тугатди. Диёримизда ота-
боболаримиз дини-ислом фақатгина мустақиллик шарофати билан қайта 
тикланди.
Президентимиз ташаббуси билан буюк диний арбоблар-Имом ал-
Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом ал- Мотурудий, Бурхониддин ал-
Марғиноний, Абдулхомид Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд ва 
бошқаларнинг таваллуд ёшларининг кенг миқёсда нишонланиши, уларнинг 
охирги манзилгоҳларини обод қилиб, зиёратгоҳларга айлантирилиши, диний 
байрамларимиз, 
анъаналаримиз, 
қадриятларимизнинг 
тикланиши, 
диндорларга ўз эътиқод ҳуқуқларининг қайтариб берилиши, қатор масжид-
мадрасаларниннг, халқаро ислом тадқиқот маркази, Ислом университетининг 
очилишлари ва бошқа хайрли, савобли тадбирлар мусулмон оламининг бир 
қисми бўлган Ўзбекистонда ҳақиқатда муқаддас ислом динига қанчалик 
эҳтиром билан қаралаётганлигининг ёрқин исботидир. Зеро, Президентимиз 
И.Каримовнинг “Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда” номли рисоласида, 
бизнинг маданиятимиз, маънавиятимиз, ўтмишимиз, ислом тарихи, унинг 
қонун-қоида ва анъаналари билан чамбарчас боғланиб кетганлиги алоҳида 
таъкидлаб ўтилади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish