Вискозанинг штапел толаси. Тўқимачилик саноатида вискозанинг узлуксиз узун иплари ва кесилган штапел толалари ишлатилади. Узлуксиз узун иплар тўда (комплекс) ип бўлиб, элементар иплардан ташкил топади. Тўда иплардаги элементар ипларнинг сони олинадиган ипнинг чизиқли зичлигига боғлиқ. Элементар иплар сони 12-100 тага бўлади.
Штапел толаларни олишда филъерадаги тешикчалар сони 2500-40000 бўлиши мумкин. Вискоза ипининг хоссалари: гигроскопик хусусияти бўйича пахта ипига ўхшаш, лекин ҳўл ҳолатида мустаҳкамлиги 2 баробар камаяди. 150-1600С да тузилиши ўзгармайди. Солиштирма зичлиги 1,5 г/см3. Ювганда киришади. Ишқаланиш деформациясига чидамли. Штапел толаси пахта билан аралаштирилади L=38 мм бўлади. Жун билан аралаштирилса L = 64 - 75 мм кесилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |