4. Ипларни пардозлаш Олинган толаларни пардозлаш учун улар ювилади, қуритилади, буралади, оқартирилади ёки бўялади, яъни уларга тўқимачиликда қайта ишлаш учун талаб қилинаётган хусусиятлар берилади.
5. Тўқимачилик ишлов бериш Ипларни чўзиш, эшиш, ғалтакларга ўраш бажарилади
Вискоза толаси. Вискоза толасини олиш учун арча ёғочидан целлюлоза ажратиб олинади. Целлюлоза - қоғоз комбинатларида пайраҳа ҳолатигача майдаланиб ишқор эритмасида қайнатилади. Натижада целлюлоза оммаси ҳосил бўлади. У оқартирилади ва картон шаклида кимёвий толалар ишлаб чиқарувчи комбинатига келтирилади.
Вискоза ишлаб чиқарадиган заводларга целлюлоза картон қоғоз кўринишида келтирилади.
Вискоза толаси қуйидаги схема бўйича ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |