Нисбий узиш кучи Рн (мН) - газламаларни ҳосил қилувчи таркибий қисмига (трикотаж газламаларининг битта ҳалқа қаторига ёки устунига) келадиган узиш кучи миқдорини кўрсатади:
(125)
бу ерда: Р-намунанинг узиш кучи, Н; 3-намунанинг зичлиги. К=1-трикотаж газламалари учун.
Узилишда бажарилган ишнинг солиштирма миқдори газламаларнинг вазни ёки ҳажми бирлигига тўғри келадиган узилишда бажарилган ишнинг миқдорини кўрсатади:
(Дж/г) ёки (Дж/см3) (126)
бу ерда: Р-намунани узилишдаги бажарилган ичи, Дж; m-намунани узганда ишланган қисмининг массаси,г; В-намунанинг ҳажми, см3.
Газламаларга таъсир этадиган кучлар унча катта бўлмайди. Бундай куч таъсирида пайдо бўлган тўлиқ узайиш қайишқоқ, эластик ва пластик қисмлардан иборат бўлади:
Lм=Lк+Lе+ lп(127)
Чўзилганда пайдо бўлган тўлиқ узайиш ва унинг қисмлари бир даврли механик хусусиятларига киради.
Тўлиқ узайишнинг барча қисмлари газламага куч таъсир қилиши билан бир пайтда бараварига пайдо бўлади ва ривожланади.
Қайишқоқ қисми катта тезлик билан ҳосил бўлади ва газлама толаларининг илашувчанлигига боғлиқ ташқи боғланишларни арзимас миқдорда ўзгартиради.
Эластик қисми муайян муддат давомида ҳосил бўлади ва унинг таъсирида газламанинг тузилишдаги боғланишлар ўзгариб янги кўринишдаги боғланишлар келиб чиқади.
Пластик қисми газламадаги ташқи ва ички боғланишларида қайтадан пайдо бўлмайдиган ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади ва газламаларни ҳосил қилувчи таркибий қисмларини бошқа тузилишга келтиради.
Газламаларни куч таъсиридан бўшатгандан кейин уларда дастлабки ҳолатига релаксация дейиладиган қайтиш жараёни юз беради. қайишқоқ узайиш куч олинган билан бирга йўқолади. Эластик узайиш куч олингандан кейин аста-секин йўқолади ва пластик узайиш эса йўқолмайди. Газламаларнинг қайишқоқ, эластик ва пластик узайишлари нисбати толавий таркибига боғлиқ бўлади ва уларнинг ғижимланмаслигига, ҳамда кийимнинг ўз расмини сақлай олишига таъсир этади.
Чўзилишдаги тўлиқ узайишни ва унинг қисмларини аниқлаш учун турли тузилишдаги релаксометр номли ускуналар қўлланилади. Синов ишларида қуйидагича намуна танлаш ва синаШ Шароитлари қуйидагича бўлади:
1. Намуна ўлчамлари: газламалар учун 25х200мм; трикотаж ва нотўқима газламалар учун: 50х100мм.
2. Намуналар сони-10
3. Юкланиш муддати: Газламалар учун-60 мин; трикотаж учун-180 мин; нотўқима газламалар учун-20 мин.
4. Дам олиш муддати: Газламалар учун-120 мин; трикотаж учун-240 мин; нотўқима газламалар учун-20 мин.
5. Таъсир қилувчи куч катталиги (узиш кучига нисбатан миқдори): Газламалар учун-25 фоиз; трикотаж учун-5 фоиз; нотўқима газламалар учун-10 фоиз.
Тўқимачилик газламаларини ишлаб чиқаришда ва айниқса тайёр маҳсулотларидан фойдаланишда уларга миқдори кичик бўлган, лекин қайта-қайта такрорланувчи кучлар таъсир этади. Натижада, газламалар кўп даврли ҳар хил деформацияларга учрайди. Бу газламаларнинг тузилишини ўзгартиради ва уларнинг хусусиятларини ёмонлаштиради. Такрорланган деформациялар натижасида газламаларнинг тузилиши ва хусусиятларининг аста-секин бўладиган ўзгаришлари жараёни чарчаш деб аталади. Чарчаш натижасида газламаларда чарчаганлик, яъни уларнинг хусусиятларининг ёмонлашичи юз беради. Газламаларнинг массаси эса айтарли даражада ўзгармайди.
Қайта такрорланувчи деформациядаги газламалар тузилишининг ўзгаришлари уч босқичда ўтади. Биринчи босқичда бир қанча даврий чўзилишдан кейин газламаларнинг тузилиши яхшиланади, иплар жипслашади, мустаҳкамлиги ошади. Иккинчи босқичида газламаларнинг тузилиши яхшиланган туфайли у узоқ муддатда такрорланувчи деформацияларга бардош беради. Учинчи босқичда эса газламада қолдиқ деформациялари йиғилиши натижасида унинг тузилиши ёмонлашади ва қисқа вақт ичида газлама емирилади.
Газламаларнинг такрорланган чўзилиш пайтида қуйидаги кўп даврли механик хусусиятлари аниқланади.
1. Газламаларнинг чидамлилиги -n- газламаларда такрорланган деформациялари бошланганидан то улар емирилгунгача даврлар сони билан ўлчанилади.
2. Газламаларнинг кўп вақтга чидамлилиги --газламанинг кўп даврли деформациялари бошланганидан то улар емирилгунгача вақт билан ўлчанади.
3. Қолдиқ даврли деформация -қд- маълум миқдордаги такрорланган даврларда йиғилган деформация. У ҳар даврдаги пластик деформациялари ва қайтиб улгурмаган эластик деформацияларидан иборат.
Газламаларнинг кўп даврли механик хусусиятлари турли хил пулъсатор асбобларида аниқланади.