Расм 1.3.Турли металларнинг электр ўтказувчанлигини хона ҳароратида солиштириш. Керамика, полимер ва композицион материаллар. - 3. “МАТЕРИЛШУНОСЛИК” ФАНИНИ САНОАТДАГИ ЎРНИ.
- Расм 1.4.Металл ва металл қотишмалардан тайёрланган оддий махсулотлар – ошхона анжомлари, қайчилар, тангалар, тишли ғилдирак, узук ва болт-гайка
- Расм 1.5. Полимер материаллардан тайёрланган оддий махсулотлар – пластик ошхона жихозлари (қошиқ, санчқи ва пичоқ), билярд шари, велосипед шлеми, иккита ўйин кубики, ўт ўриш ускунаси ғилдираги (пластмассали диск ва резинали шина) ва пластик идиш.
- Расм 1.6.Керамик материаллардан тайёрланган оддий махсулотлар – қайчи ушлагичи, чой учун чашка, қурилиш ғишти, таглик ва шиша ваза.
- 4. МЕТАЛЛАР ВА НОМЕТАЛЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
- ПРОГРЕССИВ МАТЕРИАЛЛАР
- Юқори технологик махсулотлардан фойдаланиш учун мўлжалланган (хай-тек) материалларга баъзан шартли равишда “прогрессив” материаллар атамаси қўлланилади. Юқори технологиялар деганда одатда замонавий мураккаб принципларда ишловчи махсулот ёки ускуналар тушунилади. Бу каби махсулотлар сирасига турли электрон ускуналар, хусусан рақамли видео-аудио камералар, CD/DVD плейерлари, компьютерлар, оптик толали тизмлар бундан ташқари космик йўлдошлар, аэрокосмик ва ракета технологиялари учун қурилмалар киради.
- Прогрессив материаллар сезиларли даражада ўзи билан юқорида қайд этилган оддий моддаларни бундан ташқари етакчи таснифга эга янги материалларни хам тақдим этади. Ушбу материаллар металл, керамика ёки полимер бўлиши хам мумкин, бироқ уларнинг қиймати одатда жуда юқори. Прогрессив материаллар сирасига яна яримўтказгичлар, биоматериаллар ва биз “келажак материаллари” деб атовчи моддалар киради. Булар “ақлли” материаллар деб аталувчи нанотехнология махсулотларидир, улар хақида қуйида сўз юритилади. Ушбу синфга оид материалларнинг хоссалари ва ишлатилиш сохаси – масалан лазерлар тайёрлаш учун мўлжалланган материаллар, интеграл схемалар, ахборотни магнит сақловчилар, оптик толали ва суюқ кристалли дисплейлар хам кейинги бўлимларда кўриб чиқилади.
- Яримўтказгичлар
- Яримўтказгичлар электр хоссаларига кўра электр ўтказувчан материаллар (металлар ва металл қотишмалар) ва изоляторлар (керамика ва полимерлар) орасида оралиқ ўринни эгаллайди. Бундан ташқари яримўтказгичларнинг электрик характеристикаси бегона атомларнинг минимал миқдорига нисбатан жуда нозик. Яримўтказгичли материалларни яратиш интеграл тизим ривожини олиб келди, натижада охирги учта ўн йиллик оралиғида электроника ва компьютер техникасида ўзгаришлар амалга оширилди.
- Биоматериаллар
- Биоматериаллар инсон танаси учун имплантант сифатида қўлланилади, зарарланган аъзо ёки терини алмаштириш учун мўлжалланган. Ушбу турдаги материаллар захарли моддалар ажратмаслиги ва инсон терисига мос бўлиши зарур (рад этувчи реакция чақимаслиги лозим). Барча айтиб ўтилган модда турлари –металлар, керамика, полимерлар ва яримўтказгичлар, биоматериаллар сифатида ишлатилиши мумкин. Наъмуна ўрнида сунъий бўкса бўғимларини тайёрлаш учун ишлатиладиган бир қанча биоматериалларни келтириш мумкин. Қуйидаги саволлар биоматериаллар учун тайёрланган махсус бўлимда кўриб ўрганилади.
- Келажак материаллари. “ақлли материаллар”
- “Ақлли” ёки (интелектуал) материаллар деб кўпгина замонавий технологияларга таъсир этувчи сунъий холда ишлаб чиқарилган янги моддалар гурухига айтилади. “Ақлли” тарифи ушбу материалларга ташқи таъсир ўзгаришларини сезиши ва белгиланган холда ўзгаришларни бартараф этиши, трик организмларнинг сифатлари мавжудлиги учун қўлланилади. “Ақлли” материаллар тушунчаси яна одатий моддалар ва “ақлли” моддалардан тузилган мураккаб тизмлар учун хам кенг тарқалган.
- Ақлли материаллар (ёки тизм) учун компонент сифатида айрим турдаги датчиклар ишлатилади (кирувчи тўлқинларни аниқловчи) бундан ташқари ижрочи тизмлар (активаторлар) қурилмага мослашиши учун жавобгар вазифасида қўлланилади. Охиргилари ҳарорат ўзгариши, ёруғликнинг жадаллиги, магнит ва электр майдон кучланишига жавобан механик хоссалар, шахсий частоталар жойлашуви ва қолипларни ўзгартириш учун ишлатилади. Активаторлар сифатида тўрт турдаги материаллар ишлатилади: қолипни ўзгартирувчи қотишмалар, керамиканинг пезоэлектрик турлари, магнит стрикцион материаллар ва электрореологик – электромагнит суюқликлар.
- Нанотехнологик материаллар
- Яқин яқин вақтларгача кимё, физика соҳасидаги олиб борилаётган ишлар натижасида аввалига жуда катта ва мураккаб тузилишли материаллар ўрганилган бўлса, кейинчалик ушбу структуралар таркибини нисбатан майда фундаментал блокларда тадбиқ этишга ўтилди. Ушбу ндашув баъзан “юқоридан пастга” деб номланади. Техника ривожланиши билансканерловчи микроскопия алоҳида атом ва молекулаларни кузатиш имконини яратди, янги структуралар яратиш учун атом ва молекулаларни манипуляциялаш имкони юзага келди, шу билан бирга атом даражасидаги ўлчамга эга элементлар асосида қурилган (“материаллар дизайни” деб номланувчи) янги материаллар олинди.
- Атомларни эхтиёткорлик билан йиғиш имкони механик, электрик, магнит ва бошқа хоссали материаллар яратиш йўлларини кенгайтирди. Биз бу танловни “пастдан юқорига” деб атаймиз, бундай таркибли янги материалларни ўрганиш билан нанотехнология шуғулланади, “нано” ибораси элементлар структурасининг ўлчами нанометр бирлиги бўйича (10-2м) даражасини англатади. Бунда сўз 100нм дан кичик, атом диаметри ўртача 500 эквивалент ўлчамли элемент структуралари ҳақида боради. Кўрилаётган материалларга яна бир мисол углеродли нанотрубкалардир. 3.9 бўлимда муфассал кўриб чиқилади.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |