детерминант бўлиши лозим. Бундан табиийки, ёд антигенга иммун реакциясининг генетик
детерминацияси янгидан пайдо бўлган фактор ҳамда механизмлар сингари
иммунитетнинг замонавий назариясини яратишда ҳисобга олиниши лозим.
Иммун реакциялари нафақат микроблар ва уларнинг таъсирларидан ҳимоянинг ўзига
хос функциясини бажаради, балки бошқа бир нисбатан физиологик бўлган функцияни ҳам
бажаради. Иммун реакциялари организмни распираторли ва овқат ҳазм қилиш таркти
орқали, яраланган тери орқали, шунингдек даволаш мақсадларида сунъий равишда
киритилган қон зардоби ва дори-дармонлар орқали кириб келадиган турли хил номикроб
антиген моддалардан қутқаришда иштирок этади. Реципиентнинг антигенларидан генетик
жиҳатдан ажралиб турувчи барча ушбу субстратларга организм махсус, ҳам ўзига хос
бўлмаган хўжайрали, гуморал ҳамда умумфизиологик реакцияларни деструкция қилувчи
ва организмдан ҳайдаб чиқарувчи реакциялар орқали жавоб беради. Тажрибада
синалаётган ҳайвонларда вирус этиологиясининг зарарли ўсмалари пайдо бўлишининг
олидини олишда иммун реакцияларининг аҳамияти исбот қилинган.
Организмнинг иммун тизими соматик хўжайралар жамланмасининг генетик
жиҳатдан доимийлигини назорат қилиш функциясини амалга оширади деган фараз
айтилган (М.Ф. Бернет 1962; Р.В. Петров 1976). Ўзига хос ҳамда ўзига хос бўлмаган ҳимоя
реакциялари ер юзида ҳаётнинг сақланиб қолиши учун муҳим рол ўйнайди.
Бироқ иммун реакцияларининг мукаммаллиги муайян шароитлардаги бошқа
реакциялар сингари улар ҳам зарарли оқибатлар ҳам келтириши мумкин. Масалан,
организмга бегона оқсилларни қайтадан иккинчи маротаба кириб келиши ўлим билан
якунига етиши мумкин бўлган шиддатли ҳамда тезкор реакцияларни келтириб чиқариши
мумкин. Яллиғланиш каби кучли реакцияларнинг ҳаёт учун муҳим органда кўпайиши
баъзида тўқимлараги улкан ҳамда даволаб бўлмайдиган зарарланишларга олиб келиши
нисбий номукаммаллик бўлиши мумкин.
Алоҳида ҳимоя факторларининг функцияси нафақат кучсизланган, балки ўзгарган
бўлиши ҳам мумкин. Агар меъёрдаги иммун реакциялари бегона агентлар – бактериялар,
токсинлар, вируслар ва бошқаларни йўқ қилишга йўналтирилган бўлса, патологияда ушбу
реакциялар таъсир қилишни бошлайди ва улар ўзининг нормал, ўзгаришга учрамаган
хўжайра ва тўқималарига таъсир эта бошлайди.
Шундай қилиб, ҳимоя воситалари бўлган иммун реакциялари муайян шароитларда
патологик ҳолатлар: аллергия, аутоиммун жараёнларнинг сабабчиси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: