1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


-мавзу. Таълим муассасаси менежментида ташкил этиш вазифаси. Таълим муассасаси ички назорати. (2 соат)



Download 183,8 Kb.
bet27/43
Sana24.06.2022
Hajmi183,8 Kb.
#699606
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

8-мавзу. Таълим муассасаси менежментида ташкил этиш вазифаси. Таълим муассасаси ички назорати. (2 соат)

Режа:


  1. Таълим муассасасини бошқаришда ташкилотчилик фаолияти мазмуни.

  2. Таълим муассасасида бошқарувчилик фаолиятини ташкил этиш шакллари.

  3. Таълим муассасаси ички назорати ҳақида тушунча. Назоратни амалга оширишда таълим муассасаси ижтимоий ташкилотларининг ўрни.

  4. Таълим муассасаси ички назоратининг турлари, шакл ва методлари.

  5. Ўқув-тарбия жараёнини назорат қилиш мазмуни.

  6. Таълим муассасаси ҳужжатларининг юритилишини назорат қилиш ва қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши мониторинги.

  7. Таълим муассасаси ички назоратини режалаштириш.



Адабиётлар:

  1. Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришда менежментнинг асосий тушунчалари. – Т.: Фан, 2006.

  2. Егоршин А. П. Управление персоналом: Учеб. для вузов 3-е изд. – Нижний Новгород.: НИМБ, 2001.

  3. Қўчқоров А ва б. Менежер имкониятлари. – Т.: Истиқлол, 2005.

  4. Амонашвили Ш. А. Школа жизни: Трактат о начальной ступени обра-зования, основанного на принципах гуманно-личностной педагогика М.: Изд. дом. Шальвы Амонашвили, 2000.

  5. Виханский О.С., Наумов А.И. Менеджмент: Учебник – М.: Экономист, 2006

  6. Езопова С. А. Менежмент в дошкольном образовании: Учеб. посо-бие. для. студ. выш. учеб. заведений – М.: ИЦ Академия, 2003.

  7. Крыжко В. В и др. Психология в практике: менеджера образования – Спб.: КАРО, 2002.

  8. Капто А. Е. Организация внутришкольного управления – М.: Знания, 1991.

  9. Общая педагогика / Под. ред. В.А.Сластенин: В 2 ч. – М.: ВЛАДОС, 2003 г. ч.2.

  10. Петрова Л.И. Организация образовательного процесса в школе: учебно-метод.пособие – Ростов на Дону: Феникс, 2008. – 443 с.

  11. Петрова Л.И. Основы управления педагогическими системами: учебно-метод.пособие – Ростов на Дону: Феникс, 2008. – 349 с.

Қабул қилинган режаларни тўлиқ амалга ошириш учун тизимли ҳаракатнинг бошқарувчилари унинг таркибий қисмларини бир-бири билан алоқада бўлишини ташкил этишлари керак. «Ташкил этиш» тушунчаси бир қанча маъноларда қўлланилади.


Биринчидан, баҳо сифатида ақлий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган ҳамда дарсдан ташқари тадбирларнинг уюштирилишини таъминлайдиган ўқув-тарбия жараёнининг мақсадида намоён бўлади.
Иккинчидан, ташкил этиш деганда белгиланган режаларни амалга оширувчи, олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун бутун педагогик жараённи бошқарувчи таълим муассасаси раҳбарлари, ўқитувчилар, ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолияти тушунилади.

2.
Бошқаришни ташкил этувчи асосий бошқармалар сифатида таълим муассасасининг кенгаши, педагогик кенгаш, директор бошқарадиган мажлис, директор ўринбосарла-рининг мажлиси, тезкор йиғилишлар, методик семинарларни қайд этиш мумкин.


Педагогик Кенгаш фаолияти демократик ва ошкоралик тамойилларига асосланиб олиб борилади. Педагогик Кенгашларда анкеталар, савол-жавоблар, назорат ишлар, тан-лов ишлари кўрилади. Бундан ташқари педагогик Кенгаш йиғилишларида таълим муасса-саси ҳаёти ва фаолиятига доир долзарб масаллар ҳал қилинади. Шунинг учун педагогик Кенгашни турли муҳокамали, муаммоли масалалардан озод қилиш учун таълим муассаса-лардан директор йиғинлари ташкил этилади. Директор йиғилишларида раҳбарият ва ўқитувчилар иштирок этиб қолмай, бошқа ишчи ходимлар ҳам қатнашишлари мумкин.
Таълим муассасаси ўринбосарларининг йиғилишларида кундалик саволлар ва маъ-мурий бошқаришга оид масалалар муҳокама қилинади. Бундай мажлислар таълим муасса-саси режаси бўйича ўқув йилининг чораги (семестри)да ёки ҳар ойда бўлиб ўтади.
Тезкор ахборий мажлислар таълим муассасасида таълим жараёнини ташкил этиш-нинг зарур шаклидир. Тезкор ахборий мажлисларнинг мавзуси мавжуд шароитлардан келиб чиқади. Бу каби мажлислар педагогик ходимлар, ўувчиларнинг барчаси учун ташкил қилинади.

3.
Ички назорат ҳам таълим муассасасини бошқаришда алоҳида ўрин тутади. Назорат-ни ташкил этишда етишмовчиликларни бартараф этиш учун бир қанча талабларни билиш зарур. Бундай талабларга тизимлилик, объективлик, ҳаракатлилик, тўлдирувчилик каби-ларни кўрсатиш мумкин.


Педагогик бошқарувга доир адабиётларда, таълим муассасаси ички назоратининг қуйидаги йўналишларда ташкил этилиши баён этилган:

  1. Педагогик ташкилотчиликка доир саволларнинг қўйилиши.

  2. Таълим дастурлари, ДТСнинг бажарилиш сифати.

  3. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларининг сифати.

  4. Ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражаси.

  5. Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларининг бажарилиш ҳолати.

  6. Дарсдан ташқари тарбия ишларнинг ташкил этилиш ҳолати ва сифати.

  7. Педагогик кадрлар билан ишлаш.

  8. Таълим муассасаси фаолиятининг ўзига хос самарадорлиги.

  9. Қабул қилинган қарорлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бажарилиши.

4.
Таълим муассасаси ички назоратининг турлари, шакллари ва методларини туркум-лаштириш ҳозирги вақтда муаммоли масала бўлиб қолмоқда. Шунга қарамасдан, ички назоратнинг қуйидаги турлари ажратилиб кўрсатилади: мавзули, фронтал



Download 183,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish