1 мавзу –кадастр хужжатлар тупламини тайёрлаш ва бахолаш тугрисида тушунча


Уй-жойни ижарага бериш шартномаси



Download 3,55 Mb.
bet32/34
Sana26.05.2022
Hajmi3,55 Mb.
#608966
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Йигма жилд (1)

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб бормайди. Бунда янги мулкдор илгари тузилган ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчига айланади.
Уй-жойни ижарага олиш шартномасига биноан фақатгина фуқаро ижарага олувчи бўлиши мумкин.
Шартномада уй-жойда ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши лозим. Ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар уй-жойдан фойдаланиш бўйича у билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ижарага олувчи уй-жойдан фақат унинг вазифаси бўйича фойдаланиши, уй-жойнинг сақланишини таъминлаши ва уни яхши ҳолда тутиши шарт.
Ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи коммунал хизматлар ҳақини мустақил тўлаши шарт.
Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш - ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган бинонинг бир қисмини ёки ҳаммасини муайян муддатга иккиламчи ижарага олувчига беради. Иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонун ҳужжатларининг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилган тақдирдагина тузилиши мумкин.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳақ эвазига амалга оширилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда бир вақтнинг ўзида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор қилинади.
Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг талабига биноан ва ижарага берувчининг розилиги билан уй-жойни ижарага бериш шартномасидаги ижарага олувчи у билан бирга доимий яшайдиган вояга етган бошқа бир фуқаро билан алмаштирилиши мумкин.
Ижарага олувчи вафот этган ёки у уй-жойдан кетиб қолган тақдирда, шартнома аввалги шартларда амал қилаверади, аввалги ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқароларнинг умумий келишувига биноан улардан бири ижарага олувчи бўлади. Агар бундай келишувга эришилган бўлмаса, уй-жойда биргаликда доимий яшайдиган фуқароларнинг ҳаммаси биргаликда ижарага олувчи бўладилар.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси бекор қилинган тақдирда, ижарага олувчи ва шартнома бекор қилинган вақтда уй-жойда яшаб турган бошқа фуқаролар суднинг қарорига асосан уй-жойдан кўчириб чиқарилиши лозим.


Уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш- уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олишни, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олишни шартнома тузиб расмийлаштириш битими хисобланади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига мувофиқ, олувчи шартнома амал қилиб турган даврда бу уйни (уйнинг бир қисмини), квартирани сотиш, ҳадя қилиш, гаровга қўйишга ва уй (уйнинг бир қисми), квартирага мулк ҳуқуқини оғирлаштирадиган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Олувчи вафот этган тақдирда умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича мажбуриятлар унинг ворисларига ўтади. Олувчининг ворислари бўлмаганида ёки улар умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномасини бажаришдан воз кечганларида олувчига берилган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира уни бошқа шахсга берувчига қайтарилади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш шартномасида бошқа шахсга берувчига қандай моддий таъминот турлари берилиши, уларнинг пул билан ифодаланган бир ойлик баҳоси ва уй-жой (уйнинг бир қисми), квартиранинг қиймати кўрсатилиши лозим.
Бериладиган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира ва моддий таъминот қиймати тарафлар келишуви билан белгиланади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тасдиқланиши лозим.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси бекор қилинган тақдирда уй (уйнинг бир қисми), квартира бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим.

Уйлар ва квартиралар ипотекаси
Уйлар ва квартиралар ипотекаси тўғрисидаги қоидаларнинг қўлланилиши - ипотека фуқаролар (жисмоний шахслар) ёки юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, доимий яшаш учун мўлжалланган якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларга ҳамда квартираларга нисбатан қўлланилади.
Давлат уй-жой фондининг уйларини ипотекага беришга йўл қўйилмайди.
Вояга етмаган фуқаролар, васийлик ёки ҳомийлик белгиланган муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар мулки бўлган уй ёки квартира ипотекаси қонун ҳужжатларида мол-мулк билан боғлиқ битимлар тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотлар ипотекаси - бинолар ёки иншоотлар ипотекасига фақат ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича шу бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлаб туришини таъминлайдиган қисмига бўлган ҳуқуқлар ёхуд мазкур участканинг ёки унинг тегишли қисмининг ипотекага қўювчига тегишли ижарага олиш ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида гаровга қўйилган ҳолда йўл қўйилади.
Кўп квартирали уйдаги квартиралар ипотекаси - Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян қисмлари ипотекага қўювчининг ва бошқа шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлган кўп квартирали уйдаги квартира ипотекасида турар жой билан бир қаторда уйнинг умумий улушли мулк ҳуқуқидаги тегишли улуш ҳам гаровга қўйилган ҳисобланади.
Қурилаётган уйлар ипотекаси - уй қуриш учун кредит ёки аниқ мақсадли қарз берилаётганда ипотека тўғрисидаги шартномада мажбуриятни тугалланмаган қурилиш (ипотекага қўювчи келгусида оладиган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар) билан таъминлаш назарда тутилиши мумкин.
Банк ёки бошқа кредит ташкилотининг кредити ҳисобига олинаётган ёки қурилаётган уйлар ва квартиралар ипотекаси - банк ёхуд бошқа кредит ташкилотининг кредит маблағларидан ёки юридик шахснинг уй ёки квартира олиш ёхуд қуриш учун берилган аниқ мақсадли қарз маблағларидан фойдаланган ҳолда олинаётган ёки қурилаётган уй ёки квартира қарз олувчининг уй ёки квартирага бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ипотекага қўйилган деб ҳисобланади. Уй ёки квартира олиш ёхуд қуриш учун кредит ёки аниқ мақсадли қарз берган банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти ёки юридик шахс мазкур ипотека бўйича ипотекага олувчидир.
Васийлик ва ҳомийлик органлари, агар вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари бузилаётганлигини эътироф этиш учун васийлик ва ҳомийлик органларида асослар бўлмаса, вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар яшаётган турар жой мулкдорининг оила аъзолари бўлган бундай шахсларнинг қонуний вакилларига бу турар жойни тасарруфдан чиқаришга ва (ёки) ипотекага қўйишга розилик беришга ҳақли.
Васийлик ва ҳомийлик органларининг шахслар яшаётган турар жойни ипотекага қўйиш учун розилик бериш тўғрисидаги қарори ёки бундай розилик беришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори розилик бериш сўралган ариза топширилган санадан кейин кечи билан ўн беш кун ичида ёзма шаклда қабул қилиниши ҳамда ариза берувчига берилиши керак.
Васийлик ва ҳомийлик органларининг қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


Download 3,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish