1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Ўрта асрлар Ғарб фалсафасида инсон муаммоси



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

2.Ўрта асрлар Ғарб фалсафасида инсон муаммоси.  Ўрта аср инсоният 
босиб ўтган тарихий тараққиёт жараёнининг энг узоқ давом этган 
босқичидир. Ўрта аср фалсафасининг шаклланиш жараёни Европада 
христиан динининг вужудга келиши ва унинг тарқалиши билан боғлиқ бўлса, 
Осиё, Африка мамлакатларида, хусусан Марказий Осиёда ислом динининг 
кириб келиши ва унинг ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. Христиан 


18 
дини эрамизнинг I-II асрларида Рим империясининг Шарқий вилояти 
Фаластинда пайдо бўлиб, Ўрта ер денгизи атрофига ёйилди. Ислом дини 
эрамизни VII-VIII асрларида учта қитъа (Африка, Осиё ва Европа)ни қамраб 
олди. 
Антик дунёда кўп худолилик динлари ҳукмрон бўлган бўлса, ўрта 
асрларга келиб якка худолик динлари ҳукмрон бўлиб олди. Шунинг учун 
ўрта аср фалсафасининг илдизлари иудаизм, христианлик ва ислом 
динларига бориб тақалади. Христиан фалсафаси инсонда худога ўхшаш 
фазилатлар, хислатлар мавжуд эканлигини биринчилардан бўлиб исботлашга 
ҳаракат қилди. Хусусан, христиан черковининг буюк намоёндаларидан бири 
Григорий Нискийнинг тушунтиришича, худо подшоҳдир, бутун коинотнинг 
жамики мавжудотнинг эгасидир. Худонинг инсонни яратишдан муддаоси, 
уни бутун оламнинг хўжайини, чинакам подшоҳ қилиш эди. 
Христианлик динигача ҳеч қаерда, ҳеч қачон худо билан инсон қиёфаси 
бир-бирига ўхшайди деб тасвирланмаган. Бу икки асос: инсон ва худо, ҳеч 
қачон бир-бирлари билан қўшилиб кетмаган эди. Христианлик дини ўзининг 
трансцендентал хусусиятига кўра, худо билан коинотга ҳукмронлик 
даъвосини қилди. Худди ўша ҳукмдор худони инсон танасига ўрнашиб 
олиши ажабланарли ҳолат эди.  
Христианлик таълимотига кўра, жон танадан ташқарида яшай олмайди 
деган ақида ўрта аср христиан фалсафасида, жон ва тана муаммосининг 
асосини ташкил этади. 
Инсон тўғрисида таълимот яратишга уринган ўрта аср христиан 
файласуфларидан бири Оригендир. Унинг фикрича, инсон деган тирик 
мавжудот жон, қалб ва танадан иборат. Инсон жони ўзига боғлиқ эмас, чунки 
у худо томонидан инъом этилади. Ўрта аср христиан фалсафаси қадимги 
Юнон антропологиясига хос антик рационализмни қайта кўриб чиқди. 
Қадимги Юнон антропологиясининг бутун диққат эътибори, инсон ахлоқи, 
билимини улуғлашга қаратилган бўлса, ўрта аср фалсафасида эса, энг муҳим 


19 
инсоний фазилат, эътиқод, ишончга асосланган инсон эрки ҳисобланади. 
Яъни, ўрта аср шароитида инсоннинг ақл-идроки ўрнига, эрки эъзозланди. 
Инсон ички оламини ҳар томонлама ўрганган машҳур христиан 
файласуфи Августиннинг тушунтиришича, инсон яхшиликни билади, бироқ 
ундаги эрк ўзига бўйсунмайди, оқибатида у қилиши керак бўлмаган 
нарсаларни қилади. Унингча, Христианликка қадар бўлган фалсафий 
таълимотларнинг ҳаммасига бир иллат, бидъат юққан; уларнинг ҳаммаси ҳам 
тафаккурни инсоннинг энг олий куч-қудрати деб кўкларга кўтариб келган. 
Ақлнинг ўзи ҳам дунёдаги энг шубҳали ва ноаниқ нарса бўлиб, ваҳий 
келмагунча бизни номаълумликдан ёруғлик томон олиб чиқа олмайди
1
.
Ўрта аср фалсафий фикр-мулоҳазаларида инсоннинг олий воқеликка 
муносабати ҳам ўзгача бўлди. Антик фалсафа таъкидлаганидек, ҳар бир 
кишининг шахси, худоси, ўзига нисбатан бўладиган барча муносабатларни 
ҳам белгилаб берар эди. Худди шу жойдан – инсоннинг ички оламида 
бўладиган ўзгаришларни билишга қадам қўйиларди. Бирдамликда инсон 
ички оламини ўрганишга бўлган қизиқиш, хатто стоиклар замонасига 
қараганда ҳам ортиб кетган эди. 
Инсоннинг маънавий дунёси, унинг руҳий оламининг шаклланиш жараёни 
муаммолари, ўрта асрнинг машҳур христиан файласуфларидан бири, 
схоластиканинг йирик намояндаси Фома Аквинскийнинг ҳам диққат 
марказида бўлди. Фома Аквинский жамият аъзоларининг маънавий ва 
ижтимоий муаммолари ҳақида бош қотиради. Ушбу муаммоларни Юнон 
файласуфларига ўхшаб жамият ва давлат доирасида ўрганади. Унинг 
фикрига мувофиқ, давлат барчанинг фаровонлиги ҳақида қайғуриш учун 
яшамоғи даркор. Лекин у жамиятда мавжуд бўлган турли табақага мансуб 
кишиларнинг тенг бўлишига мутлақо қарши эди. Ҳамма худога бўйсуниши, 
барча христианлар орзу қилган эзгуликнинг асосини ташкил этмоғи лозим, 
деган фикрлар олға сурилди. 
1
Қаҳҳорова Ш. Глобал маънавият – глобаллашувнинг ғоявий асоси. Тошкент: “Тафаккур” 2009, 338 б


20 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish