1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


 Жамият ва инсон фалсафаси фанининг бошқа фанлар билан



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

3. Жамият ва инсон фалсафаси фанининг бошқа фанлар билан 
ўзаро алоқаси. Инсон деб аталмиш олий мавжудотнинг вужудга келиши 
ҳақида бугунги кунда турли хил қарашлар ва чуқур илмийлик тамойилларига 
асосланадиган фанлар соҳалари мавжуддир.
Инсоннинг муаммолари комплекслик характерига эга бўлиб, ушбу 
муаммолар 
ҳам 
табиий, 
ҳам 
ижтимоий-гуманитар 
фанларнинг 
интеграциясини талаб қилади. Биз бу муаммоларни ўрганишда эволюцион 
назарияга, антропосоциогенез жараёни ҳақидаги маълумотларга ва жамият 
ҳақидаги фанларнинг охирги маълумотларига таянамиз. Инсоннинг вужудга 
келиши борасидаги биологик эволюция ўзига хос тарзда илмийликка 
асосланади. Инсоннинг вужудга келиши ҳақида диний қарашлар ҳам ўзига 
хос аҳамиятга эга бўлиб, диний қарашларда инсоннинг вужудга келиши 
ҳақидаги илоҳийликка асосланган қарашлар илгари сурилади. Шу боисдан 
диний қарашларда илоҳий қудратларга эътиқод қилиш билан боғлиқ ғоялар 
бор, жумладан ислом динига кўра, инсонни Оллоҳ яратган яъни Оллоҳ ер 
юзидаги биринчи Одам Ато тупроқдан яратиб, кейин ва Момо Ҳавони 



яратади. Сўнгра улардан ер юзидаги барча инсонлар вужудга келган деган 
фикр илгари сурилади.
Инсоннинг табиатдан ажралиши ва ижтимоийлашуви жараёни 
унинг ҳаёт кечириши учун зарур муҳитни, яъни жамиятни қарор топтиришга 
олиб келди. Инсонлар ўртасидаги меҳнат биргаликдаги, ўзаро ҳамкорликдаги 
фаолиятга айланди. Жамиятдаги ижтимоий муҳит ва руҳий кайфият шахс 
имкониятларини кенгайтирди. Шу туфайли социология, психология сингари 
илм соҳалари пайдо бўлдики, уларни ўрганиш объекти шу руҳий ва 
ижтимоий кайфиятлар бўлиб қолди. 
Шахс жамиятга мослашар экан, ўзининг ижтимоий меҳнати билан 
турли туман муносабатларни амалга оширади ва муҳитни ўзгартиради. 
Ўзининг яшаши учун зарур бўлган шарт-шароитни ва ижтимоий муҳитни 
қарор топтиради. Инсоннинг жамиятда тутган ўрни, унинг ижтимоийлашуви 
жараёни барча цивилизацияларда маънавий-маърифий ҳамда маданий 
омилларга таъсир этади. Бу ҳолат шахснинг турмуш кечириши учун зарур 
бўлган имкониятлардан оқилона фойдаланишга чорлайди. Шахс бошқа 
мавжудотлардан ўз онги орқали фарқ қилиб, ўзининг ўлими ва барҳаётлиги 
тўғрисида қайғуради. Шу тарзда унинг ҳиссиётлари ва тафаккури маълум 
бир режа асосида ташкил этилди. Инсоннинг дунёда тутган ўрни, унинг 
гўзаллигини англаш масалаларига алоҳида ёндашиш, барча воқеа-
ҳодисаларга нисбатан ўзининг муносабатини билдириш, шахс имкониятлари 
эстетик эҳтиёжлар билан аралашганлигини билдиради.
Хулоса қилиб айтганда, инсон жамиятда ижтимоийлашув натижасида 
шахсга айланиб боради. Жамият ва инсон фалсафаси ана шу жараённи 
социология фани орқали, унинг ютуқлари орқали ўрганади. Бу курс 
фалсафий фанлардан назарий озуқа олса, қолган тарих, археология, 
антропология, биология, география каби фанлардан турли маълумотларни 
олади ва уларни асос қилиб кўрсатади. Инсон таълим – тарбия, меҳнат, ўзаро 
мулоқот жараёнида ижтимоий тажриба, ахлоқий меъёрлар, сиёсий ғоя, 


10 
миллий ғоя ва мафкура каби омиллар таъсирида яшайди, уларни ўзгартиради 
ва шу жамиятда ижтимоийлашади. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish