Семинар машғулоти учун ўқув топшириқлари
3.1.Гуруҳларда ишлаш учун топшириқлар
1-гуруҳ
1-топшириқ. Ушбу фикр тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг (жавобни асосланг).
Бозор иқтисодиёти шароитида қандай товар ва хизматлар ишлаб чиқилиши кераклигини истеъмолчи аниқлайди.
2-топшириқ. Муаммоли саволга ақлий ҳужум усулида жавоб топинг.
Бозор иқтисодиёти тавсифланади, масалан, хусусий мулкчилик мавжудлиги, ижтимоий меҳнат тақсимоти, товарни эквивалентлик асосида пулга айирбошланиши.
2-гуруҳ
1-топшириқ. Ушбу фикр тўғриёки нотўғрилигини аниқланг (жавобни асосланг).
Аралаш иқтисодиёти - бозор иқтисодиёти бўлишига қарамасдан, нима, қанча, ким учун каби муаммоларни давлат томонидан нархларни назорат қилиш орқали ҳал этилиши керак.
2-топшириқ. Муаммоли саволга ақлий ҳужум усулида жавоб топинг.
Бозор иқтисодиётини ушбу тавсифлари юқори технологик ишлаб чиқариш, юқори сифатли маҳсулот, бозорларда товар ассортиментларини кўплиги ва тақчилликнинг йўқлиги қандай ўрин тутади?
3-гуруҳ
1-топшириқ. Ушбу фикр тўғриёки нотўғрилигини аниқланг (жавобни асосланг).
Автомобилга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси – бу бозорга мисол бўлади.
2-топшириқ. Муаммоли саволга ақлий ҳужум усулида жавоб топинг.
Бозор иқтисодиёти тавсифланади, масалан, хусусий мулкчилик мавжудлиги, ижтимоий меҳнат тақсимоти, товарни эквивалентлик асосида пулга айирбошланиши.
3.2.Хулосани шакллантириш учун саволлар
I. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг зарурлиги, асосий йўллари ва хусусиятлари.
1. Ўтиш даврининг зарурлиги нимада?
2. Ўтиш даври давомийлигининг узун ёки қисқалиги нималарга боғлиқ?
3. Ўтиш даврининг жаҳон тажрибасида синалган қандай йўллари бор?
II. Швеция, Туркия, Жанубий Корея, Америка моделларининг хусусияти.
1. Нима учун Швеция моделида ижтимоий ҳимоя устун туради?
2. Туркиянинг иқтисодий ривожланишига нималар сабаб бўлди?
3. Жанубий Кореянинг қандай тажрибаларини қўллаш мумкин?
4. Эркинлик, демократиянинг ўзи Американинг иқтисодий тараққиёти учун етарли бўлганми?
III. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш концепцияси ва ислоҳотлар стратегияси, “Ўзбек модели”.
1. “Ўзбек модели”нинг моҳияти нимада?
2. Республика иқтисодиётини ислоҳ қилишга қандай тамойиллар асос қилиб олинди?
3. Бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш принципининг мазмуни нимада?
IV. Республикада бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари .
1. Республикада қандай ислоҳотларни ўтказиш кўзда тутилган?
2. Бозор иқтисодиётини шакллантиришда давлатнинг етакчилик фаолияти нимада?
3. Президентимизнинг қайси асрларида бозор иқтисодиётига ўтиш концепцияси баён этилган?
Do'stlaringiz bilan baham: |