1-мавзу. Инсон ижтимоий иш объекти ва субъекти сифатида



Download 36,22 Kb.
bet2/11
Sana03.02.2023
Hajmi36,22 Kb.
#907257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 МАВЗУ

Безовталик – бу нимадир кўнгилдагидек эмаслигини ҳис этиш демакдир. Бу одамнинг тинчлик-омонлиги ёки бошқаларнинг тинчлик-омонлигига нисбатан қизиқиш ва интилишнинг намоён бўлишидир. Безовталикни ҳис этиш – бу кўпинча одамлар ёки одам ва гуруҳ ёки бўлмаса, одам ва ижтимоий тизим ўртасидаги ўзаро муносабатларга таъсир кўрсатадиган хулқ-атвор натижасидир. Ҳар бир хулқ-атвор тури ўз моҳиятига эга ва хулқ-атвор орқали инсон ўз эҳтиёжларини ифодалайди ва рўёбга чиқаради. Эҳтиёж ҳам маълум ҳис-туйғуларни вужудга келтиради, демак, безовталик туғдирадиган нарсани тўлиқ тушуниш учун бу ҳис-туйғуларни ҳам аниқлаш ва ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ижтимоий ишнинг бундай хулқ-атвор ва у билан боғлиқ ҳис-туйғуларга қарши жавоби эҳтиёж билан белгиланади ҳамда ҳар бир алоҳида гуруҳ ва алоҳида инсоннинг эҳтиёжларини қондира оладиган қилиб эҳтиёжларни қондиришнинг муқобил усулларини очиб беради.
Эҳтиёж
Эҳтиёж бу, умуман, ҳар бир одамга ва ижтимоий тизимга мазкур вазиятда ўзини оқлайдиган кутилмалар доирасидаги функцияларини бажариши учун зарур бўлган воқеликдир. Эҳтиёж – бирор нарсага эга бўлишга интилиш эмас, балки шу нарсага эга бўлиш ёқимлидир, демак, бу асосан инсон ёки ижтимоий тизим тараққиёти ва ўз функциясини бажаришининг муҳим таркибий қисмидир. Масалан, боланинг ўғрилик қилгани аниқланса, бола ўғирланган нарсанинг ўзига кераклигини ҳис қилгани учун уни болада қолдириш ўзини оқламайдиган кутилма бўлган бўларди. Бу ерда ўзини оқлайдиган кутилма унинг бу нарсага эга бўлиш истагига асос бўлган сабабларни аниқлаш ва тегишли эҳтиёжни ижтимоий жиҳатдан мақбул усулда қондиришнинг муқобил йўлларини излаб топиш бўлган бўлар эди.
Бошқа кишилар томонидан аниқланадиган ва баҳоланадиган эҳтиёж кўпинча ижтимоий ишнинг йўналишини ҳосил қилади. Эҳтиёжнинг бундай ташқи идентификацияси баъзан шунга олиб келадики, одамларга уларнинг муҳтож эканликларини айтадилар ва буни уларга гўёки «ёпиштириб қўядилар». Бироқ аслини олганда, эҳтиёж мижознинг ўзи томонидан қай тарзда ҳис этилганлиги ва аниқланганлиги муҳимдир. Кўпинча эҳтиёжнинг ташқи ва ички аниқланиши бир-бирига мос келмайди ёки ҳар хил усулларда ифодаланади. Ижтимоий ишчилар ўзларининг касбга оид билимлари ва касбий қадриятлар тизимидан фойдаланиб, мижознинг реал ҳолатига мос келмайдиган эҳтиёжни аниқлай оладилар. Шунинг учун ҳар доим мижоз ва унинг ён-атрофдагилари томонидан ҳис этиладиган эҳтиёжни ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай амалиёт ижтимоий ишдаги асосий тамойиллардан бирига мос келади «реал ҳолатда мижоз қаерда бўлса, ўша жойда иш бошлаш». Мазкур тамойилдан фойдаланган ҳолда ижтимоий ишчи мижоз ва бошқа манфаатдор томонларнинг безовталиги ва ҳис этаётган эҳтиёжларини таҳлил эта бошлайди, сўнгра вазият таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар хил эҳтиёжларни идентификация қилади. Кейин у мижоз билан биргаликда ҳар иккала эҳтиёж (мижоз томонидан ички ҳис этиладиган ва ишчи томонидан ташқи аниқланадиган) турини тушунишга асосланган ҳолда мақсадларни белгилайди. Қуйида келтирилган мисолдаги мунозарали масала шунда бўлиши мумкинки, хизматлар Джон ва унинг оиласига қаратилиши керакми ёки оиланинг ўз функциясини меъёрида бажаришига аралашаётган шарт-шароитларигами. Бу ерда ўрганиб чиқиш учун қабул қилинадиган саволлар қуйидагилар бўлиши мумкин эди: Ота жуда ҳам кўп вақтини ишга сарфлайдими? Барча оилавий эҳтиёжларни қондириш учун оиланинг тушуми ҳаддан ташқари камми? Оилада спиртли ичимликка ружу қўйиш муаммоси борми?

Download 36,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish