Безовталик – бу нимадир кўнгилдагидек эмаслигини ҳис этиш демакдир. Бу одамнинг тинчлик-омонлиги ёки бошқаларнинг тинчлик-омонлигига нисбатан қизиқиш ва интилишнинг намоён бўлишидир. Безовталикни ҳис этиш – бу кўпинча одамлар ёки одам ва гуруҳ ёки бўлмаса, одам ва ижтимоий тизим ўртасидаги ўзаро муносабатларга таъсир кўрсатадиган хулқ-атвор натижасидир. Ҳар бир хулқ-атвор тури ўз моҳиятига эга ва хулқ-атвор орқали инсон ўз эҳтиёжларини ифодалайди ва рўёбга чиқаради. Эҳтиёж ҳам маълум ҳис-туйғуларни вужудга келтиради, демак, безовталик туғдирадиган нарсани тўлиқ тушуниш учун бу ҳис-туйғуларни ҳам аниқлаш ва ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ижтимоий ишнинг бундай хулқ-атвор ва у билан боғлиқ ҳис-туйғуларга қарши жавоби эҳтиёж билан белгиланади ҳамда ҳар бир алоҳида гуруҳ ва алоҳида инсоннинг эҳтиёжларини қондира оладиган қилиб эҳтиёжларни қондиришнинг муқобил усулларини очиб беради.
Эҳтиёж Эҳтиёж бу, умуман, ҳар бир одамга ва ижтимоий тизимга мазкур вазиятда ўзини оқлайдиган кутилмалар доирасидаги функцияларини бажариши учун зарур бўлган воқеликдир. Эҳтиёж – бирор нарсага эга бўлишга интилиш эмас, балки шу нарсага эга бўлиш ёқимлидир, демак, бу асосан инсон ёки ижтимоий тизим тараққиёти ва ўз функциясини бажаришининг муҳим таркибий қисмидир. Масалан, боланинг ўғрилик қилгани аниқланса, бола ўғирланган нарсанинг ўзига кераклигини ҳис қилгани учун уни болада қолдириш ўзини оқламайдиган кутилма бўлган бўларди. Бу ерда ўзини оқлайдиган кутилма унинг бу нарсага эга бўлиш истагига асос бўлган сабабларни аниқлаш ва тегишли эҳтиёжни ижтимоий жиҳатдан мақбул усулда қондиришнинг муқобил йўлларини излаб топиш бўлган бўлар эди.
Бошқа кишилар томонидан аниқланадиган ва баҳоланадиган эҳтиёж кўпинча ижтимоий ишнинг йўналишини ҳосил қилади. Эҳтиёжнинг бундай ташқи идентификацияси баъзан шунга олиб келадики, одамларга уларнинг муҳтож эканликларини айтадилар ва буни уларга гўёки «ёпиштириб қўядилар». Бироқ аслини олганда, эҳтиёж мижознинг ўзи томонидан қай тарзда ҳис этилганлиги ва аниқланганлиги муҳимдир. Кўпинча эҳтиёжнинг ташқи ва ички аниқланиши бир-бирига мос келмайди ёки ҳар хил усулларда ифодаланади. Ижтимоий ишчилар ўзларининг касбга оид билимлари ва касбий қадриятлар тизимидан фойдаланиб, мижознинг реал ҳолатига мос келмайдиган эҳтиёжни аниқлай оладилар. Шунинг учун ҳар доим мижоз ва унинг ён-атрофдагилари томонидан ҳис этиладиган эҳтиёжни ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай амалиёт ижтимоий ишдаги асосий тамойиллардан бирига мос келади «реал ҳолатда мижоз қаерда бўлса, ўша жойда иш бошлаш». Мазкур тамойилдан фойдаланган ҳолда ижтимоий ишчи мижоз ва бошқа манфаатдор томонларнинг безовталиги ва ҳис этаётган эҳтиёжларини таҳлил эта бошлайди, сўнгра вазият таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар хил эҳтиёжларни идентификация қилади. Кейин у мижоз билан биргаликда ҳар иккала эҳтиёж (мижоз томонидан ички ҳис этиладиган ва ишчи томонидан ташқи аниқланадиган) турини тушунишга асосланган ҳолда мақсадларни белгилайди. Қуйида келтирилган мисолдаги мунозарали масала шунда бўлиши мумкинки, хизматлар Джон ва унинг оиласига қаратилиши керакми ёки оиланинг ўз функциясини меъёрида бажаришига аралашаётган шарт-шароитларигами. Бу ерда ўрганиб чиқиш учун қабул қилинадиган саволлар қуйидагилар бўлиши мумкин эди: Ота жуда ҳам кўп вақтини ишга сарфлайдими? Барча оилавий эҳтиёжларни қондириш учун оиланинг тушуми ҳаддан ташқари камми? Оилада спиртли ичимликка ружу қўйиш муаммоси борми?